Саид Аҳмад. Қайси Ойбек? (ҳажвия)

Ойбек ака янги асар устида ишлаётганда жуда хаёлчан бўлиб коларди. Бир марта кўришган одам билан кўзи тушиб қолса, яна кўришаверарди.
Домла Союз деворий газетасининг 1 май сонида: «Ойбек янги романини тугатиш арафасида» деган ахборотни ўқиб туриб:
— Ойбек? Қайси Ойбек, оббо ғўдайган-е, — деб юборди.
Шундан кейин ҳуши ўзига келиб, деворий газетага, кечирасиз-да, деб, залга кириб кетди.