Саид Аҳмад. Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя)

(«Кўз ёши томган ҳикоялар» туркумидан) Сталин ўлган, Берия отилган, маҳбусларга муносабат бир кадар юмшаган пайтлар. Август ойида лагеримизга республика ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал Жақсилиқ Степанов келиб, маҳбуслар билан суҳбатлашди. Қамоқ ичидаги қамоқ, яъни кечаси маҳбуслар устидан кулфлаб қўйилган бараклар давоми…

Саид Аҳмад. От билан суҳбат (ҳикоя)

Ургутда адир тепасидаги Наврўз байрами ўтказиладиган ялангликка чиқадиган тик сўқмоқ ёнбошида бир қабр бор. Андак тўхтаб, унга эътибор беринг. Бу жангчи, қаҳрамон отнинг қабри. У фронтда яраланган эгасини олиб кетаётган санитар вагони орқасидан югуриб, поезд тезлаб кетганда етолмай, йўлда қолиб давоми…

Саид Аҳмад. Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя)

Собиқ шўро терговчилари қўлида азоб чеккан юртдошларимга бағишлайман Зўр кураш кўрамиз, деб келганларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Биринчи даврадаёқ кураш аланга олмай, чўғлигича қолди.Икки полвон ярим соатдан бери ҳадис олиб, томошабинларни зериктириб юборди. Даврада ўтирганларнинг тоқати тоқ бўлди.—    Ажрим қиворинглар, кураш давоми…

Саид Аҳмад. Офтоб ойим (ҳикоя)

Ватанни севмоқни, юрт отасига садоқатни японлардан ўрганиш керак.Мақсуд ШАЙХЗОДА сўзи. Кечадан бери лагеримиздаги японлар ғимирлаб қолишди. Еттинчи барак олдида тўпланишиб, қандайдир жиддий бир гапни қизишиб муҳокама қилишарди. Эроси Дюн деган япон йигити рассомлик устахонамни супуриб-сидириб юрарди. Дюннинг юрак ўйноғи касали давоми…

Саид Аҳмад. Тут пишиғи (ҳикоя)

(«Кўз ёши томган ҳикоялар» туркумидан) Тошкент —Наманган поезди келди. Проводник икки оёғининг тиззасидан бир қарич пасти кесилган ногирон кишини тўртта подшипникка ўрнатилган аравачаси билан кўтариб тушди. Уни шу кўтарганча стансиядан ташқарига, асфалт йўл бошланадиган жойга чиқиб вокзал чироқларининг ёриғи тушиб давоми…

Саид Аҳмад. Учинчи минора (ҳикоя)

Гап-гаштакларда, тўю томошаларда Жуман бобо ҳамиша битта гапни такрорлайди:—    Мени шоширманглар, невара-чевараларимни нариги минг йилликка ўтқазиб қўяй, ана ундан кейин хайдамасанглар ҳам ўзим кетаман. Мен тенгилар кетиб бўлди. Куним сен мишиқиларга қолиб ўтирипти. Сенлар нимани кўрибсанлар, бошларингдан қандоқ савдолар ўтиптики, давоми…

Саид Аҳмад. Тоғ афсонаси (ҳикоя)

Машина хўп яхши нарса-ю, унинг ҳам ўзига яраша нағмалари бор-да! Машина олган одамларнинг хотинлари ҳазил аралаш, бу машина эмас, кундошим, дейишар экан. Сабаби, эр ишдан келибоқ овқатга ҳам қарамай, машинасининг тагига кириб кетганича ярим кечада мойга қоришиб чиқар, азонлаб яна давоми…

Саид Аҳмад. Менга етиб келмаган хат (ҳикоя)

Эллик тўртинчи йили Саидахондан бир хат олдим. Унда аввал ҳам хат юборганини айтган эди.«Билмадим, бу юбораётганим хатми, ҳикоями ё бошимдан ўтган савдоларми? Ўқиган бўлсангиз, ўзингиз бирон нима деб номларсиз…»Саидахон айтган ўша хат менга етиб келмаганди. «Бошимдан ўтган савдолар» деганидан хат давоми…

Саид Аҳмад. Фармонбиби қалъасига штурм (ҳикоя)

Минг тўккиз юз етмиш олтинчи йилнинг май ойида Ҳамза театри олдида «Тез кунда «КЕЛИНЛАР ҚЎЗҒОЛОНИ» кўрсатилади», деган афиша пайдо бўлди. Бир ойга яқин туриб қолган афишанинг бўёқлари ёмғирда ювилиб, офтобда оқариб кетганидан уни тез-тез янгилаб қўярдилар. Аммо томошанинг қачон кўрсатилишидан давоми…

Саид Аҳмад. Сумбул (ҳикоя)

(«Сурхон ҳикоялари»дан) Ваҳобжон Деновга бемаҳал келганидан у ёқ бу ёққа телефон қилиб, ҳеч кимни тополмади. Охири ўйлаб-ўйлаб колхоз меҳмонхонасида тунаб қолишни маъқул топди. Меҳмонхона қоровули чопонини бошига ёпиб ухлаб ётган экан, унинг илтимосига дўнғиллаб-дўнғиллаб зўрға кўнди. Ваҳобжон ишлаган пайтларда бунақа давоми…


Мақолалар мундарижаси