Омон Мухтор. Тўрт томон қибла (трилогия)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Омон Мухтор (Мухторов Омон Сулаймонович) 1941 йил 16 июлда Бухорода туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1991). ТошДУ филология факултетининг журналистика бўлимини тугатган (1964). «Чорлар қуёшли йўллар» (1966), «Оҳанг» (1974), «Ёғду» (1979), «Марварид» (1985), «Шиддат» (1990) шеърий тўпламлар, «Нигоҳ» (1968), «Қушлар ва тушлар» (1971), «Шаҳарлик келинчак» (1973), «Ҳаёт дарвозаси» (1978), «Болаликка саёҳат» (1984), «Вазифа» (1988), «Ўлмаган жон» (1995) каби насрий асарлар муаллифи. «Йиллар шамоли» (1976), «Эгилган бош» (1989), «Аёллар мамлакати ва салтанати», «Ффу» (1997), «Афлотун» (1998), «Тўрт томон қибла» (трилогия, 2001) каби замонавий ва тарихий мавзулардаги романлари ҳам бор. Песалари Хоразм театрида саҳналаштирилган («Бош масала» ва бошқа). Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (2009), «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1997). 2013 йил 10 май куни Тошкент шаҳрида вафот этган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Қўлимда Шуҳрат домланинг 1984 йилда олинган бир сурати… Юзида, айниқса, кўзларида шундай азоб-изтироб муҳрланганки! Ишонмаслик мумкин, ҳатто қалин тугик қошлари унинг оғир ички ҳолатини акс эттирган.Жуссаси йирик, одатда, ишонч билан кўксини мағрур кўтариб босиқ, дадил юрадиган бу киши ёши олтмишдан давоми…
Унинг болаликда икки орзуси бор эди:“Учувчиликни орзу қилган эдим. Боғбон ҳам бўлмоқчи эдим”.Булардан бири шиддатли, бири осойишта.Иккала орзу ҳам амалга ошмади. Лекин ташқи осойишталик ва ички шиддат кейинчалик унинг афти-ангори, юриш-туришида муҳрланиб, бутун ҳаётида сақланиб қолди.У кўнгил учун битта-яримта шеър давоми…
Ёш ёзувчи Исмоилга поччаси Сайфулла ака:— Фарғонага бир бормоқчиман. Довондан ўтиб. Ҳеч кўрмаганман, — деди. — Қўйлиқдан тўрт-беш соатлик йўл экан.— Машина тутиб нима қиласиз? Ўзим оббораман, — деди Исмоил.Сайфулла ака Қўйлиқдан ичкарироқда, қишлоқда яшар эди. Ёшликда табелчи, сувчи бўлган, давоми…
“Бухорода икки имом бўлган экан.Дейлик, Мулла Бадриддин билан Мулла Садриддин.Улар бири-бирини отишга ўқи, сўйишга пичоғи йўқ — шунақанги душман экан. Бунга сабаб, Мулла Бадриддин енгилтак, нодон, Мулла Садриддин аксинча, босиқ, доно экан.Тасодифан қайсидир хилват жойда Мулла Бадриддин зино қилишда айбланиб, давоми…
Бу аслида, устозларимиздан бири узуқ-юлуқ тарзда айтиб берган воқеа. Мен айрим кузатувларимни қўшиб, уни тартибга келтирганча, эътиборингизга ҳавола қиляпман. * * * — Сиз билан суҳбатлашмоқчи эдик.— Ҳозир вақтим йўқ, — дедим.Усти ёпиқ, қишки гулхонада айланиб юрган эдим. Гулхона тўрига давоми…
Бу касалхона обрўли. Бошқа касалхоналарда аксар тўрт киши, баъзан беш ёки олти киши палатага жойланадиган бўлса, бу ерда хоналар асосан, икки кишилик. Бир кишилик хоналар ҳам бор. Лекин уларда ётиш учун шунга муносиб даражада бўлиш ёки оз-моз ҳаракат қилиш керак. давоми…
— Одамда бир оз фаросат бўлса экан, — мийиғида кулиб деди Келдиев даврадагиларга бир-бир кўз ташлаб, телевизорга имо қилганча. — Эътибор бердингларми, «не жафолар чекмадим бир бевафо дилдор учун!» деб ашула айтяпти. Афтидан, шу йигит не жафолар чеккан кишига ўхшайдими?! давоми…