Шодмон Отабек. Бўлакча муҳаббат талқинлари (2007)

Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконига кириб, пештахталарга чиройли териб қўйилган, бежирим, бир-биридан кўркам, китобат санъатининг сўнгги ютуқлари асосида чоп этилган турфа хил асарларни кўриб ҳавасим келди. Олдин иккиланмасдан сотиб олишга арзийдиган китобларни харид қилгач, яна пештахталарга бирров назар ташладим. Шунда давоми…

Иброҳим Мирзаев. Адибнинг бир нутқи (2007)

Ғафур Ғуломга сўз берилган вақтда Абдулла Қодирийнинг оила аъзолари ўтирган жойда қандайдир ғовур-ғувур бўлиб ўтди… Ғафур Ғулом нутқида, менинг назаримда, ёзувчи ижодининг ижобий томонлари, унинг адабиётимиз тараққиётида тутган ўрни етарли даражада ёритилмади. Мазкур анжуман бўлганига 40 йилдан ортиқроқ  вақт ўтгани давоми…

Бойбўта Дўстқораев. «Ҳуррият»нинг кўксига гул тақайлик» (2007)

Абдулҳамид Чўлпон жўшқин шеъларида Ватан озодлиги, мустақиллигини бор овоз билан куйлаганини ҳозир деярли барчамиз биламиз. Айни пайтда у ҳуррият, эрк йўлида  фаол бир фуқаро сифатида ҳам жонбозлик, фидойилик кўрсатган инсондир. Оташин шоир ҳам ижоди билан, ҳам ижтимоий фаолияти билан мустақиллигимиз давоми…

Ҳусанбой Тожиматов. Сўз — инсон табиатининг ишвагар дилбари (2007)

Ўзбекларнинг улуғ романнавис ёзувчиси Абдулла Қодирий айтганидек: “Сўз сўзлашда ва ундан жумла тузишда узоқ андиша керак”. Бу гап бежизга айтилмаган. Мен ҳам ушбу мақолани ёзайми-ёзмайми, дея кўп ўйладим. Ниҳоят, яхши ниятлар билан кимгадир фойдаси тегар деган умидда қоғоз қоралашга жазм давоми…

Турсунбой Салимов. Ўқувчини чалғитмайлик (2007)

Тасаввур қилингки, миллионлаб ўқувчилар шубҳа қилмаган ҳолда тарихни муҳтарам муаллифларимиз хоҳиш- иродаларига асосланган йиллар бўйича ўрганадилар. Сиз ва биз бунга эътироз билдирмаслигимиз керак, шекилли?.. Эҳтимол, кимдир буни техник хато дер, лекин бу тарихни қайтадан ёзиш ёки лоқайдликнинг бир намунаси эмасми? давоми…

Муҳаммад Очил. Бир учрашув тарихи (2007)

1988 йилнинг тираҳмоҳ фасли эди. Аниқроғи, 1 октябр куни Касби тумани Хўжаҳайрон қишлоғидаги янги қурилган мактабга адиб Абдулла Қаҳҳор номи берилиши муносабати билан шаҳри азим Тошкентдан Кибриё Қаҳҳорова, «Шарқ юлдузи» журнали бўлим мудири, адабиётшунос Ортиқбой Абдуллаев, шоир Маъруф Жалил Қарши давоми…

Иқбол Тангриберди. Сиз ҳаммадан яхши эдингиз (2007)

“Устоз”, “муаллим” деган улуғ номларни эшитганда етмиш икки томирим соғинчу ифтихордан алланечук титраб кетади. Бола тасаввуримизда абадий муҳрланиб қолган ўша мушфиқ, меҳрибону жонсарак муаллимамиз шунчаки бир ожиза эмас, балки мурғак шууримиз идрок эта олмайдиган илоҳий бир дунё билан биз – давоми…

Шерали Турдиев. Улуғ маърифатпарвар зот (2007)

ХХ аср бошларида Туркистоннинг ҳар томонлама мустақиллигини орзу қилган ва бу йўлда тинимсиз кураш олиб борган, Ватан озодлиги учун жонини ҳам қурбон қилган ил­ғор маърифатпарвар истиқлолчи Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) истиқлолимизнинг чинакам фидойиси, қўрқмас курашчиси бўлган дейишимиз мумкин.

Тўлқин Эшбек. Қирқинчи довон (2007)

Қирқ рақами мўъжизакор сон экани ҳақида кўп ривоятлар бор. Ёз ва қишнинг қирқ кунлик чилласида об-ҳаво ўзгача бўлади. Удумга кўра, келин-куёв қирқ кунлик чиллага амал қилиши шарт. Чақалоқлар ҳам қирқ кунлик муддатдан сўнг бир қадар улғайганини кўриб қувонасиз.   Эртакларда тўйлар давоми…

Шерали Қодиров. Бойсун мўъжизаси (2007)

Мамлакатимизда бой кўмир захиралари мавжуд. Бу қазилма бойлик ўлкамизнинг асосан икки минтақасида жойлашган. Ҳозирда Ангрен конидан қўнғир кўмир, Шарғун ва Бойсун конларидан эса тошкўмир қазиб олинмоқда. Бойсун кўмир конида айни пайтда қазиш ишлари икки йўналиш бўйича олиб бориляпти. Мутахассислар “Жанубий” давоми…