Мулланафас (1810-1862)

XIX асрда яшаб ўтган туркман шоирлари орасида энг машҳурларидан бири, туркман мумтоз адабиётида “ишқ мулкининг султони” деб ном олган ажойиб шоир Мулланафас Қодирберди ўғли (Mollanepes) ижодида Шарқ шеърияти анъаналарига хос панд-насиҳатлар, халқона қадриятлар, муҳаббат, ватанпарварлик ва бошқа олий инсоний фазилатлар давоми…

Йилғай Дурдиев (1934-1997)

Йилғай Дурдиев (Ýylgaý Durdyýew) – Туркманистон халқ ёзувчиси. 1934 йили Берекет туманида туғилган. Туркманистон давлат университетини тамомлаб, турли йилларда “Адабиёт ва санъат” газетасида, “Совет адабиёти” (ҳозирги “Қорақум”) журналида, Туркманистон Ёзувчилар уюшмасида, Маданият вазирлигида ишлаган. МАКСИМ ТАНКГА Инсон фарзандига қодир табиат давоми…

Аннаберди Оғабоев (1938-2011)

Аннаберди Оғабоев (Annaberdi Agabaýew) – Туркманистон халқ ёзувчиси, Махтумқули давлат мукофоти лауреати. 1938 йили Ашхобод шаҳрида туғилган. У Сергей Есенин, Г. Веселков, М. Исаковский, Е. Смеляков, С. Михалков, Е. Евтушенко, Р. Ҳамзатов асарларини туркманчага таржима қилган. АШХОБОДНИНГ САҲАРИ Она осмон давоми…

Қурбонназар Азизов (1940-1975)

Қурбонназар Азизов (Gurbannazar Ezizow) – туркман шоири. Туркманистон халқ ёзувчиси, Маҳтумқули номидаги Давлат ва ёшлар мукофоти совриндори. У Туркманистоннинг Ахал вилояти, Кўктепа тумани, Савитли қишлоғида заргарлар оиласида таваллуд топган. 1964 йили Туркманистон давлат университетининг тил-адабиёт факультетини тамомлаган. “Мудом тайёр” болалар давоми…

Нури Байрам (1933-1993)

Нури Байрам (Nury Baýramow) 1933 йили Туркманистоннинг Марв вилоятида туғилган. Шоир, ёзувчи ва таржимон. Туркманистон давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1957). Филология фанлари номзоди. Пушкин ва Лермонтов асарларини туркманчага таржима қилган. * * * — Нури Байрам, нима сўзлайсан? — давоми…

Отамурод Отабоев (1948)

Отамурод Отабоев (Atamyrat Atabaýew) 1948 йили Марв вилоятида туғилган. Туркманистон давлат университетини тамомлаган. Туркманистон халқ ёзувчиси. Шоирнинг “Диёрим”, “Сени севмасам агар”, “Қуёшнинг чиқиши”, “Осмон қадар теран”, “Қумсоат” сингари 20 дан зиёд шеърий тўпламлари нашр қилинган. Адабиёт соҳасидаги хизматлари учун бир давоми…

Бердиназар Худойназаров (1927-2001)

Бердиназар Худойназаров (Berdinazar Hudaýnazarow) 1927 йили Ербанд вилоятида туғилган. Туркманистон халқ ёзувчиси. Махтумқули мукофоти лауреати. У 1959 йилда Москвадаги адабиёт институтини тамомлаб, дастлаб турли газета ва журналларда, 1991 йилдан Туркманистон Ёзувчилар уюшмаси раиси вазифасида ишлаган. ”Махтумқули ҳузурида”, ”Чўл туяси”, “Ҳайронлар давоми…

Ота Отажонов (1922-1989)

Ота Отажонов (Ata Atajanow) 1922 йили Туркманистоннинг Мари вилоятида туғилган. Туркманистон халқ ёзувчиси (1984). Илк асари 1941 йилда чоп этилган. Ота Отажонов бир қанча насрий асарлар, драмалар, очерк ва ҳикоялар, шеърий китоблар муаллифи. ТУРКМАНИСТОНИМ МЕНИНГ Мен сенинг шуҳратли-шонли Номингга мафтун, давоми…

Раимбой Собиров (1933)

Раимбой Собиров 1933 йилда таваллуд топган. Туркманистоннинг Тошўгиз шаҳрида истиқомат қилади. У 1955 йилда Тошкент Давлат чет тиллар олийгоҳининг француз тили куллиётини битказган. Туркман ва ўзбек тилларида ижод қилади. “Юмалоқ дунё”, “Гирдобдан соҳилга”, “Сирли мақомлар”, “Инсоф”, “Дунёнинг сири” қиссалари, “Қиз давоми…

Аннатувоқ Қақаева (1961)

Аннатувоқ Қақаева 1961 йилда Дошўғиз вилояти Кўҳна Урганч шаҳрида туғилган. “Ўзга бахт истамам” (1992), “Одобнома” (1994), “Руҳиравон” (2004) каби шеърий тўпламлари нашр қилинган. Аннатувоқ Қақаева бадиий ижод соҳасидаги ютуқлари учун 1996 йили Туркманистоннинг Махтумқули номидаги Ёшлар мукофоти соҳибаси бўлди. У давоми…


Мақолалар мундарижаси