Юстинас Марцинкявичюс (1930-2011)

Юстинас Марцинкявичюс (Justinas Marcinkevičius) – Болтиқбўйи мамлакатлари адабиётининг XX асрдаги энг ёрқин юлдузларидан бири. Литва халқ шоири. “Менга сўз беринг”, “Нон ушатаётган қўл”, “Ёғоч кўприклар”, “Оловланган бута”, “Ҳаётнинг ҳузурбахш қўли”, “Яша ва шукр қил”, “Ўн икки баҳор”, “Қон ва кул”, давоми…

Петерис Зирнитис (1944-2001)

Петерис Зирнитис (Pēteris Zirnītis) – латвиялик шоир. Санкт-Петербург университетининг филология факультетини тамомлаган. Унинг “Минг қўнғироқ уйқуси”, “Сентябрь лирикаси”, “Дўстим ҳақида китоб”, “Бўсағадаги гувоҳ”, “Об-ҳаво маълумотлари”, “Кўрганларим” каби тўпламларига жо бўлган шеърлари Европанинг кўплаб тилларига таржима қилинган. ТОКИ ИШҚ БОР ЭКАН давоми…

Эдвард Стахура (1937-1979)

Эдвард Стахурани (Edward Stachura) замондошлари “Йўл одами” деб аташган. Шоир бутун Польшани ва дунёнинг ярмини кезиб чиққан. Шеърий матн устида, ифода услубида, феълларнинг замон категориясида кашфиётлар яратган. * * * Бизни тўртбурчак қафасга қамашди, қанотларимизни қирқишди, буюришди: муҳаббат ҳақида куйланг. давоми…

Анджей Бурса (1932-1957)

Анджей Бурса (Andrzej Bursa) – поляк шоири, ёзувчи ва журналист. Бор-йўғи 25 йил умр кўрган бўлса-да, ўз ижоди билан поляк адабиётида ёрқин из қолдирган. 1967 йили Польшада Анджей Бурса номидаги мукофот таъсис этилган. ҲАМЛЕТ Ярим тунда шамлар ўчган аснода Посбонлар давоми…

Мирон Бялошевский (1922-1983)

Мирон Бялошевский (Miron Białoszewski) – шоир ва драматург. Шоир товушларни ифода воситасига айлантирган, инсон юрагидан отилиб чиққан нидолар ва ҳайқириқларнинг, товушларнинг сувратини акслантирган. НАРСАЛАРНИНГ ЭВРИЛИШИ ҲАҚИДА Улар эврилурлар Яна эврилурлар, Бизни урар чақмоқ билан. Эпласанг ушлаб ол самовий вужудни, улардан давоми…

Анна Свиршинская (1909-1984)

Анна Свиршинская (Anna Świrszczyńska) – шоира, болалар ёзувчиси, таржимон. II Жаҳон урушида ҳамшира сифатида иштирок этган. Шеърлари ҳаётийлиги, жонли ва таъсирчанлиги билан ажралиб туради. “Унинг “эскича урф”даги жиддийлиги, ҳаётсевар ҳазили, ҳайрат ва ҳаяжонисиз поляк шеърияти ғариб ва нурсиз бўлиб қоларди” давоми…

Вислава Шимборская (1923-2012)

Вислава Шимборская (Wisława Szymborska) – атоқли поляк шоираси. Биринчи шеъри “Сўзни излайман” номи билан 1945 йили газетада босилиб чиққан. Илк шеърий тўплами “Шунинг учун яшамоқдамиз” 1952 йили нашр этилган. Шоира француз шоирлари асарларини она тилига таржима қилган. В.Шимборская 1991 йили давоми…

Циприан Норвид (1821-1883)

Циприан Камил Норвид (Cyprian Kamil Norwid) ўз ижоди билан поляк адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган сиймо ҳисобланади. Ўта мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтган Норвид ижодий меросининг катта қисми йўқолиб кетган. Шоирнинг асарлари Варшава, Петербург, Париж, Лондонда нашр этилган тўпламларда сақланиб давоми…

Ғалим Жайлибой (1958)

Ғалим Жайлибой (Ғалым Жайлыбай) 1958 йил Қараганда вилояти, Жангаорқа туманида туғилган. Қозоғистон Менежмент, иқтисодиёт ва режалаштириш институтини тамомлаб, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг турли нашрларида муҳаррир, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари бўлиб ишлади. Шеърлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. ҚОП ОРҚАЛАБ давоми…

Иран Ғайиб (1947)

Иран Ғайиб – Иранбек Абитай ўғли Ўразбаев (Иран-Ғайып Әбітайулы) 1947 йил Қизилўрда вилояти Сирдарё туманида туғилган. Шоир, достоннавис. Политехника институтининг Тоғ-кон факультетини тамомлаган, Москвадаги Олий адабиёт курсларида ўқиган. «Қўрқитнинг қабри» китоби учун Қозоғистон Давлат мукофотига сазовор бўлган. САККИЗЛИКЛАР Аттанг-ай! Барин давоми…