Воқиф Султонли. Илон афсонаси (ҳикоя)

Иссиқ саҳро шамоли эсди. Қум денгизи долғаланди. Телба қуюн тангадек қизарган қум зарраларини ҳавога совурди. Илон тўзтади. Шамол устига тўккан иччиқ қум остидан сирғалиб чиқди. Қуюннинг тинишини кутди.
Шамол ниҳоят тинди. Саҳро шамол кўтарган қум туманидан тозаланди. Қуёш ўт пуркарди. Ҳаво тандирдек қизиган. Ҳар нафас олганда илоннинг бағри ёнар, ҳароратдан миясининг ёғи қайнарди.
Қаршисида бўзранг саҳро ястаниб ётарди. Бу йўлнинг на ббоши, на адоғи маълум. Бу йўл ҳаётга олиб борадими, ўлимгами, сувгами ё ташналикками, буни билолмасди.
Илон бирдан тўхтади. Бошини ердан узиб атрофга сер солди. Сас-садо йўқ. Саҳрога оғир сукунат чўкканди. Тилини чиқариб вишиллади. Яқин атрофда иилоннинг товушидан ҳуркиб қочган чўл юмронқозиғининг чийиллаши эшитилди. Яна атрофга сукунат чўкди. Илон яна бир вишиллаб қўйди.
Саҳро ястаниб ётарди. Илон тўхтовсиз судралишдан чарчади. Иссиқ қумга ишқаланган бадани илвираб қолганди. Ўз қобиғидан чиқишга уринди. Эски териси қуруқшаб, бадинин қитиқларди.
Қум устида кулчаланиб, очилди. Кейин қисиниб олдинган сирғалди. Илоннинг сарғиш, нақшли эски териси ёғли баданидан ажралиб чиқди. Илон бир муддат эски баданига термилиб қолди. Ким билсин, бу гнечсанчи марта пўст ташлаши. Бу сўнггиси бўлиши керак. Илон буни ҳис этарди. Охирги либос, охирги пўст.
Илоннинг бошидан тутун чиқди. Буралди. Кун ёруғида балиқ тангачаларини эслатувчи янги териси порлади. Илон яна, яна тўлғонди. Кейин мадори қуриб, беҳол ер бағирлаб сурила бошлади.
Илон саҳро рангида эди. Саҳро эса илонранг эди. Илон билан саҳро бир-бирига қўшилиб кетганди. Саҳро ҳам, илон ҳам сарғиш тусда. Ҳаво ҳам, осмонда тўпланган увада булутлар ҳам шу рангда эдилар.
Янги пўсти иссиққа чиқдолмасди. Териси қичимсирарди. Аҳро бўйлаб сурина бошлади. Илон бу йўлнинг охири йўқлинин биларди. Бу йўл чексиз давом этарди гўё.
Қуёш суръат ила ғурубга инарди. Қаршисида илонни уйқусиз саҳро кечаси кутмоқда эди. Илон бу кечадан сўнг яна тонг отиши, яна саҳрн ўтга бурковчи қуёш чиқишини, яна унинг азоблари бошланишини биларди. Яна саҳр бўйлаб судралишин кераклигини ўйлади.
Энди илон инсон оёғи етмаган ерни топоишдан умиини узганди. Ўтган ҳафта саҳродаги бир жуфт хурмо дарахти остида туяни ва унинг соясида узаниб ётган саллалиодамни кўрганидан сўнг.. Илон билардики, инсон бу қавмнинг оқини ҳам, қорасини лаънатлаган. Шу боис илон ҳамиша ионснни кўрса қочарди. Саллали одам илоннинг қондошларини ўзлидрган қотилларга жуда ўхшаб кетарди. Оҳ! Илоннинг қалби инсонларга сўнгсиз нафратга тўла эди. Ьу нафрат унинг ингича думидан ўткир тишларига қадар ёйилганди. Бу нафрат илоннинг митти, тиниқ кўзларида ҳам ўйнарди. Бу нафратнинг вазнини бир ўзию, бир Худо биларди.
Нега кун, неча тунки, тўхтовсиз судралади. Сабру тоқати қолмаганди. Бутун вужуди йиғига тўлиб тошган, аммо йиғлолмасди. Қанча уринмасин, кўзларидан бир томчи ёш чиқмади. Илон қўрқди. Бундай йиғлаб бўлмасди. Имконсиз эди бу йиғи. Илоннинг халқуми қуриб, кўзлари ёшсиради.
Бу кеча умрининг сўнгги оқшоми эканини англади. Шу кечадан бошқа бирор бир кечани кўромайди. Энди нима қилади? Бу кеча ҳам ухласинми ё юлузларни томоша қилиб ётсинми? Илон умрининг сўнгги кечаси деб билган бу оқшомни уйқуда ўтказишни истамасди.
… Бироқ ётди. Тушида ҳам саҳрони кўрди. Узоқда қум сатҳида кичик нуқтадеккина бир нарса кўринарди. У ўша нуқтага томон сурина бошшлади. Қора нуқта қора тош экан. У тошни ялаб кўрди. Тошдан сувнинг таъми келди. Илон ялайверди. Унинг тили теккан жойдан булоқ очилиб, сув отилди. Илон ютоқиб сув ичишга тушди. Лекин сувга тўймасди. Ичгани билан тўймаслигини пайқади. Суриниб булоқнинг кўзидан жой олди.
Уйғонганида, кун эндигина уфқдан бош кўтарганди. Ҳали туннинг салқинлиги саҳро бағрини тарк этмаганди.
Неча кундирги илон на инсон шапасини кўрган, на бир қўнғироқ сасини эшитганди. Недир бир овоз эшитгиси келар, саҳронинг телбавор сукути уни чарчатганди.
Очлигини тамомидла унутганди. Ташналик уни ҳолдан тойдирганди. Саҳронинг эса поёни кўринмасди. У эса ҳамон судраларди.
Илоннинг кўзлари йирик, сарғиш юмронқозиқни қумдан аранг айира олди. Бутун кучини тўплаб, юмронқозиқнинг устига сапчиди. Ханжардан тишларини юмронқозиқннг семиз халқумига санқди. Юмронқозиқ бирор типирчилади. Аммо халқумини илоннинг тишшлариданхалос этолмади.
Илон оғзини юмронқозиқнинг халқумидан отилиб чиқаётган қонга тутди. Қонни сув ўрнига ичишга тушди. Ташналигини қон лилан босмоқчи бўлди. Қон иссиқ эди. Ҳиди кўнгилни айнитарди. Аммо илоннинг сувсизликдан қуриб қақшаган вужуди бу ҳидни. Бу иссиқликни ҳис этмасди.
Илон юмронқозиқнинг ҳамма қонини ичиб бўлди. Кейин ўзи жонвиорнинг лоши устида жим қотиб қолди. Илоннинг қорни шишиб қолганди. У ичган қон унга азоб берарди. Ичи оғзидан келгудек эди. Типирчилаб ўқчиди, қуса бошлади. Қусаркан, кўпикли қон қумга сингарди. Кейин мажолсиз чўзилди. Кун баданини ёндирарди. Агар тўхтаб қолса, иссиқ қум устида кабобга айланади. Яна судралди.
Саҳро бўзарарди. Паст-балан барханлардан бўлак ҳеч нарса кўзга ташланмасди.
Бошқа сурина олмаслигини англади. Жисмини судрашга мажоли қолмаганди. Қуёш тобора шиддат билан куйдирарди. Илон бу азоблардан қутулишни, тин олишни истарди. Но илгарилаш умиди, но ортга қайтиш учун тоқати қолганди. Бу азоб уқубатлардан қандай қутулиши мумкин?
Бирдан хаёлига ғалати фикр келди. Балки ўз заҳрини ютар? Ахир унинг заҳри бутун жонзотларга абадий роҳат бера олади-ку, нега ўзига асқотмасин? Миясига урилган бу фикрдан енгиллик туйди. Ўз заҳрини ютишга тутинди.
Заҳар ичакларни ёндириб борарди. Ошқозонга етганида санчиқ турди. Оғриқдан бир буралиб олди. Нимадир ичини тилкалай бошлади. Илон тўлғана-тўлғана азобни енгишга уринди. Кейин заҳар ошқозониджан томирларига ўтиб, вужуди бўйлаб оқди.
Аср пайти эди. Илоннинг кўзлари сарғайиб, тиниқлигини йўқотганди. Лекин ҳалиям тирик эди. Оқшомни кутарди. Юлдузни кўрмай туриб ўлолмасди.
… Тунда самода катта-катта юлдузлар кўринди. Илон қидириб ўз бахт юлдузини топди. Нурсиз кўзлари билан ўз юлдузига термилди. Кейин аста бошини қум устига қўйиб, кўзларини юмди.

1985, Курдамир-Боку.

Озарбойжончадан Рустам Жабборов таржимаси