Воқиф Султонли. Қутб кечаси (ҳикоя)

– Мен аввалги одаммасман. – Олти йиллик танаффусдан кейин сўнгсиз ҳаяжон билан кутилган илк учрашувдаёқ ҳол-аҳвол сўраш асносида шу жавобни эшитиши билан у сесканиб кетди ва айрилиқдан кечган бу йиллар ичида хаёлида тикланган дунё ҳам ер билан яксон бўлди. Дўсти давоми…

Воқиф Султонли. Орол (ҳикоя)

…Қарсак овозларидан сесканиб кўзларини очди. …Пешонаси ва чаккаларидан совуқ тер оқарди. …Қулоқлари шовқиндан ғувилларди. …Қаердалиги, овоз қаердан келаётганини билиш учун қулоқ тутди. Овоз яна ўша, президент саройи томондан келарди. …Қоронғи тушганидан хабари бўлмади. Деразанинг нариги томонидан, қоронғи бўшлиқдан ҳар кун давоми…

Воқиф Султонли. Соғинч (ҳикоя)

Қоронғи хонада учган пашшаларнинг визиллаши эшитилди. Бироқ ҳали уқуси ўчиб кетмаганди. Шундай бўломаса, унинг наҳарида у ҳозир ҳеч нарсани эшитмаслиги керак эди. Қлронғиликда ҳеч нарса эшитилмаслиги керак – унинг тасаввурида ҳаётнинг, табиатнинг мантиғи шу эди. Шу пайт эшик очилиб, кимнингдир давоми…

Воқиф Султонли. Тулум (ҳикоя)

Хотирасида нима бўлса, ҳаммаси парокандаликка юз тутганди. Энг оддий нарсаларни ҳам эслолмасди. Назарида буларнинг барида уйқусида юз берарди. Ҳаёт билан, инсонлар билан алоқасини тамоман узганди. Ҳаммаёқ зулматга бурканган. Хулли эртакларда бўлиши мумкин бўлган қуюқ зулмат ҳаётга кўчганди. Осмонда юлдузлар кўринмасди. давоми…

Воқиф Султонли. Ғор (ҳикоя)

Улар икки киши эдилар. Бири жингалак, малла сочли, бошқаси новча, чўққисоқол. Қўлларидаги белкурак ва чўкич билан ғор ичида қазишма ишларини олиб боришарди. Бир неча кундирки, ғийриоддий томпилмалар бу икки аэжнабий олимни тамомила сеҳрлаб қўйганди. Уларни бошқа ҳеч нарса қизиқтирмасди. Айтишларича, давоми…

Воқиф Султонли. Ватан (ҳикоя)

Ит бир пайтлар ўзи қўриқлаган ҳовлининг ёнида тўхтади. Умрининг энг ширин дамлари ўтган бу макон энди унинг учун дунёдги энг олис, етиб бўлмас бир масканга айланганди. Уч кундирки, оч эди. Қайси уйга оёқ босса, уни қувиб чиқаришарди. Ўзига бирор бошпана давоми…

Воқиф Султонли. Япроқсиз новдаларнинг яшил навоси (ҳикоя)

Сурнай садоси худди сирли бир тилсим каби одамларни тўйхонага чорларди. Сона кампир чодир тутилган тўйхонанинг бир кунжида қўлларини қўйнига солганча ўйга чўмган. Тўй оҳанглари унинг ҳам ичида бир пўртана уйғотди. Бироз аввал ҳам у ҳам ўз ётоғидан туриб, одамларга қўшилиб давоми…

Воқиф Султонли. Илон афсонаси (ҳикоя)

Иссиқ саҳро шамоли эсди. Қум денгизи долғаланди. Телба қуюн тангадек қизарган қум зарраларини ҳавога совурди. Илон тўзтади. Шамол устига тўккан иччиқ қум остидан сирғалиб чиқди. Қуюннинг тинишини кутди. Шамол ниҳоят тинди. Саҳро шамол кўтарган қум туманидан тозаланди. Қуёш ўт пуркарди. давоми…

Воқиф Султонли. Қўнғир сочлар (ҳикоя)

Биз турадиган қизлар ётоқхонасига йигит зотини яқин йўлатишмайди. Мабодо, бирор қизни чақириш керак бўлса, шу ерда турадиганлардан бирига хона рақами ва чақирилувчининг исми айтилса бас. Юқорига кўтарилган талаба чақирувчининг эшигини қоқиб ўтирмайди, даҳлиздан чақириб қўя қолади. Ҳар қалай бизнинг ётоқхонада давоми…

Воқиф Султонли. Кул қафас (ҳикоя)

Нима биландир машғулдек кўринган, увадага бурканган одамлар қоврилиб култепага айланган Ер бағрида тимирскиланишарди. Худди кийим-кечаклари сингари афт-ангорлари ҳам кулранг эди. Улар ҳар-ҳар замонда бошларини кўтариб бефарқ нигоҳлари билан атрофни кузатишар, кейин яна култепага қўшилиб кетишарди. Узоқларда, уфқ этагида саф тортган давоми…


Мақолалар мундарижаси