Воқиф Султонли. Ватан (ҳикоя)

Ит бир пайтлар ўзи қўриқлаган ҳовлининг ёнида тўхтади. Умрининг энг ширин дамлари ўтган бу макон энди унинг учун дунёдги энг олис, етиб бўлмас бир масканга айланганди.
Уч кундирки, оч эди. Қайси уйга оёқ босса, уни қувиб чиқаришарди. Ўзига бирор бошпана тополмасди. Кўчанинг охиридаги сассиқ ахлатхонани ҳам тумшуғи билан титкилаб бирор егулик тополмади.
Ялқовланиб, кўчага кўз югуртирди. Бирдан тош девор тагида тушиб ётган суякка кўзи тушди. Атрофга олазарак кўз солди. Қўрқа-писа сиякни аста тишлаб йўл четидаги эски бостирма тагига ўтди. Суяк пичоқ билан чунанм қиртишланган эдики, бир эти қолмаганди. Чирик тишлари билан суякни қфанча ғажимасин уни синдлиролмади. Суякни тишлари орасида айлантираркан, сўлаги оқди. Кейин суякни итқитиб, танбалларча ортига бурилди.
Осмон тоқида сузаётган момиқ булутлар қонталаш тусга кирганди. Худди булутдан ёмғир эмас, қон ёғадигандек. Қаршисидаги баланд чўққилар ҳам қуёшнинг сўнаётган шафақлари остида қизариб кўринади. Бу қишлоқда ўзини жуда ғариб ва танҳо ҳис қилди. Бир пайтлар хўжайини уни кичкина ёғоч уйчавда сақлар, ҳар куни унинг ялоғига мазали ювинди қуйиб кетарди. . Бироқ бу сокин дамлар узоққа бормади. Кунларнинг бирида хўйиннинг узоқда турадиган ўғли отаисни кўч-кўрони билан олиб кетди. Отаси кетмоқчи эмасди. Аммо ўғли ҳадемай урушу бошланиши, қишлоқда ҳеч ким қолмаслигини айтиб, уни аранг кўндирди. Хўжайин кеитшдан олдин уйини қулфлади. Ит ўз ходасидан айрилишни истамасди. Аммо бу пайт унга ким ҳам эътибор берарди.
У қарияни то қишлоқдан чиққунича кузатиб борди. Қишлоқдан чиқишда, ёвшанзор сўқмоқнинг бошида хўжайин унинг бошини бағрига босди. Кейин ортига қарамасдан, уни кутиб турган машинага ўтирди. Машина ичида ота ва ўғилнинг асабий оҳангда гаплашиб, техз-тез орқага қараб қўйишларидан гап у ҳақида бораётганини тушунди. Чамаси ота итини олиб кетишни истар, ўғли рози эмасди. Машина тепалик ортидан чапга бурилиб кетгунига қадар, ит эгасининг ортидан кўз узмай турди. К5ейин умидсизлик билан ортига қайтди.
Хўжайини қишлоқнинг кўзга кўринган одамларидан бири эди. У кетганидан сўнг қишлоқ бўшай бошлади. Кининг шаҳарда таниш-билиши, қариндош уруғи бўлса, ҳаммаси уйини қулфлаб қишлоқдан жўнади. Кечаси душманлар келиб, қишлоқни ўққа тутишди. Баъзида ўқ овозлари эрталабгача тинмасди. У ғанимларнинг қишлоқ этагига қадар яқинлашиб келишгани, одамларни қўрқитиш учун турли ўйинлар ўйлаб топишларини кўриб турар, фақат инсон тилини билмаганпи учун ҳеч нарса деёлмасди.
Кузга яқин қишлоқ душманнинг қўлига ўтди.
Ит қишлоқни энг охирида тарк этди.
Ўқ теккан оёғини судраб, оғриқдан ҳушини йўқотар даражада шаҳарга кириб борди. У ўз хожастнинг шаҳарда эканини биларди. Шояд у мени кўриб, раҳм қилса, ёнидан жой берса деб шаҳар кўчаларида кечгача изғирди. У шаҳардаги уйларни қўриқлаш учун қишлоқдаги сингари эҳтиёж йўқлигини биларди. Шунда ҳам умидини узолмасди.
Кимдир унга бошпана беришини истарди. У бирор банданинг қаровига, эътиборига муҳтож эди. Бирор бир эшикни садоқат билан қўриқлашни, итдек хизмат қилишни истар, аммо ҳеч ким унга эътибор бермасди.
Бутун умри шаҳар кўчаларида ўз соҳибини излаш билан ўтди. У ўз хожаси душман қўлига ўтган она қишлоғининг ғамида куйиб адо бўлгани, ҳасрат билан дуёдан ўтганидан бехабар эди. У хожасининг қабри шаҳа ташқарисидаги қабристоннинг бир четида ўт босиб ётганини ҳам билмасди. Неча йилдан бери қишлоқни душман қўлидан қайтариб олиш ҳақида сўз борса-да, бирор натижа йўқ эди.
Ит ҳам қишлоқни соғинар, уй-жойидан айрилган одамлар каби бегона шаҳар кўчаларида ўлшни истамасди. Ниҳоят у қишлоққа қайтишга қарор қилди.
Ҳавонинг ранги тобора сўниб борарди. Тоғдан эсаётган енгил шамол ўрмондаги турфа гиёҳларнинг ёқимли ҳидини олиб келарди. Бу ҳид унга таниш эди. Ҳар гал хожасининг ҳовлисида, ўз ёғоч уйчасида мудраган пайти бурнига ана шу ҳид кели уриларди.
Эшик очиқ турарди. Ҳеч ким кўринмасди. Оёқ учида ичкарилади. Ҳовли саҳнадига бедахорга кириб узанди. Бедалар орасидан уни пайқашнинг имкони йўқ эди. Шу пайтда қулоғига чалинган овоздан ҳушёр тортди. Бошини панжалари устидан кўтариб, орқасига қайрилганда, елкасига милтиқ осганича, у тарафга келаётган соқолли одамни кўрди. Оч ва мадорсиз бўлишига қарамай, дарҳал ўрнидан сапчиб турдию қочишга тушди.
Соқолли одам бегона тилда сўкинганча итнинг орқасидан югурди. Ит ҳовлининг кунгай тарафига қараб чопди. Деворнинг ўша қисми анча паст, кўчага ошиб ўтиши осон бўлади.
Энди девордан ҳатлаётганида ўқ овози варанлади. Итнинг баданига илиқ бир ҳарорат ёйилди. Увиллаганча тоғ этагига ўрмон томон қочди. Кейин мадорсизланиб, тупроққа ағанади.
Қуёш ботаётганди.
Оқшом қуёшининг тўқ қизил шафақлари итнинг чала юмуқ, нурсиз кўзларида акс этарди. Ит кучукчалик давридан ўзига қадрдон бўлиб қолган ҳовлининг мўрисидан чиқаётган оппоқ тутун бурумларини сўнгги бор кўриш учун бошини тупроқдан кўтармоқчи бўлди, аммо қурби етмай ҳолсизгина чўзилди.

2000, Боку

Озарбойжончадан Рустам Жабборов таржимаси