Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)

«…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас». Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан. «Бобур дилбар давоми…

Сувон Мели. Поэтик алжабр ёхуд ноаниқ аниқлик

Метафора мураккаб, аниқроғи, қисқарган ўхшатишдир. Унда икки нарса-ҳодисанинг қиёси янада интенсивроқ, янада қизиқарлироқдир. Метафора ўхшашлик асосида юзага келган эса-да, айрим жиҳатлари билан ўхшатишдан фарқ қилади. Хусусан, “ўхшатишда ҳамма вақт икки ёки уч компонент иштирок этиб, у хоҳлаганча кенгайиши мумкин бўлса, давоми…

Санобар Тўлаганова. “Хизматим матбуот билан равшандир”

Йигирманчи йиллар ўзбек матбуотининг шаклланиши ва ривожида атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг алоҳида ўрни бор. Шу маънода ёзувчининг публицистик меросини ўрганиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бундай тадқиқот адиб дунёқарашининг шаклланишини ва ижодини ўрганиш баробарида, ўша давр ижтимоий-тарихий вазиятини кўрсатувчи муҳим давоми…

Алишер Навоий (1441-1501)

«… Бу улуғ амир дину давлат ҳомийси, шариат ҳамда миллатнинг пушти паноҳидир» Давлатшоҳ Самарқандий. «Анинг назми васфида тил қосир ва баён ожизтурур». Ҳусайн Бойқаро. «…туркий тилда ҳеч ким Навоийдек кўп ва хўп шеър айтмаган ҳамда назм гавҳарларини сочмаган эди». Абдураҳмон давоми…

Назар Эшонқул. Жорж Оруэлл

Шўро мафкурачилари 80-йиллар ўрталаригача номини эшитса чўчиб тушадиган, ҳатто ўлимидан қарийб 40 йилдан ошиқ вақт ўтгач ҳам асарлари чоп этилишига рухсат берилмаган Жорж Оруэлл ўзи ким? Жорж Оруэлл инглиз ёзувчиси, публицисти, жамоат арбоби. Машҳур асарлари: «Молхона» қиссаси, «1984» романи, эссе давоми…

Хусрав Ҳамидов. Яъқуб Чархий ва унинг «Най рисоласи»

Мавлоно Яъқуб Чархий ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг илғор муридларидан ва Хожа Аҳрор Валийнинг устози бўлган ҳамда бир муддат Бухорода, Чағониёнда яшаб илм ва амал билан шуғуллаган. Унинг ҳаёти ва илмий асарлари ҳақида кейинги йилларда айрим тадқиқот ва мақолалар босилди. Жумладан М.Раззоқованинг давоми…

22 болали ўзбек оиласини биласизми?

Самадовлар оиласи – инсонпарварликнинг юксак намунасини кўрсатган оила. 2-жаҳон уруши даврида турли миллатнинг қаровсиз қолган болаларини фарзандликка олиб, таълим-тарбия берган. Оила бошлиғи Ҳамид Самадов (1910 йили Каттақўрғон шаҳрида туғилган, 2002 йили вафот этган) 2-жаҳон урушида армия сафида алоқачи, пулемётчи бўлиб давоми…

Абу Али ибн Сино (980-1037)

Ибн Сино, Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али (980.8, Афшона қишлоғи — 1037.18.6, Ҳамадон шаҳри, Эрон) — жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган ўрта осиёлик буюк қомусий олим. Ғарбда Авиценна номи билан машҳур. Ибн Синонинг отаси Абдуллоҳ давоми…

Шомаҳмудовлар оиласи

Шомаҳмудовлар оиласи  — инсонпарварликнинг юксак намунасини кўрсатган оила. 2-жаҳон уруши даврида тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов (1890—1970) ва унинг хотини Баҳри Акрамова (1903—87) турли миллатнинг қаровсиз ва етим қолган болаларини фарзандликка олиб, таълим-тарбия берган. Тошкент шаҳри аёлларининг Ўзбекистон аёлларига қарата қардош давоми…

Иброҳимбек (1889-1932)

«Зудлик билан юртимиздан даф бўлингиз — тўрт тарафингиз қибла! Талофатсиз чиқиб кетишларинг учун имкон яратиб бераман. Бундан ташқари отларингизни ем-ҳашак билан таъминлайман. Фақат тезроқ қорангиз ўчса бас!» Иброҳимбек ўз аскарлари билан Душанба шаҳрини қамал қилиб, шаҳар ҳарбий қисмининг бошлиғига ўринсиз давоми…