Супертармоқ лойиҳаси (2008)

Инсониятнинг ўзаро алоқа ўрнатишга, ахборот излаш ва топишга бўлган катта эҳтиёжлари интернетни бугунги кун тсивилизатсиясининг ажралмас қисмига айлантириб қўйди. Илк даврда «фикр даҳолари»нинг мураккаб иш фаолиятида кўмаклашиш вазифаси юклатилган глобал тармоқ қисқа фурсат ичида мутахассислар назоратидан чиқиб кетиб, оддий фойдаланувчилар давоми…

Энг нуфузли университет қайси? (2008)

«Дунёнинг бешта олий таълим даргоҳи борки, улар узоқ ўтмишдан бугунги кунгача энг нуфузли деб тан олинади. Бу Кембриж, Оксфорд, Гарвард, Сорбонна ва МДУ университетларидир», деган гап-сўзларга дуч келганимдан сўнг улар ҳақиқатга қанчалик яқинлигини билмоқчи бўлдим. Лекин бир қанча манбаларда бу давоми…

Нурли шарбат ёғдуси

Риго ўз тажрибасини бутун нозиклигигача ошкор қилишни истамади, аммо унинг айтишича, бу нурлар фақат қоронғуликдагина кўзга ташланмайди. Тасаввур қилинг, дўконларда нур шишалаб, бочкалаб сотилса ёки олиб борган пулингизга яраша идишингизга қуйиб беришса. Бир хаёлга берилинг, узоқ сафарга чиқишдан олдин автомобилингиз давоми…

Бойбўта Дўстқораев, Нилуфар Намозова. Беҳбудийнинг муносиб шогирди

Ўтган асрнинг бошида Ватан озодлиги, халқнинг маърифати, миллатнинг тараққийси учун курашган илғор маърифатпарвар зиёлиларнинг сафида Ҳожи Муин Шукрулло ўғли ҳам бор эди. Ҳожи Муин 1883 йил 19 мартда Самарқандда туғилган. Отаси Шукрулло савдогар бўлиб, 32 ёшида вафот этади. Ўн икки давоми…

Ё «бор!» ё «йўқ!»

2000 йилги статистик маълумотга кўра, дунё миқёсидаги маълумот ҳажми охирги 10 йил ичида 2 бараварга кўпайган. Яъни, мавжуд ахборот ва маълумотлар базаси инсон яралганидан то 2000 йилгача қанча ҳажмга етган бўлса, шунинг тенг ярми охирги 10 йил ичида пайдо бўлган давоми…

Ер куррасида энг сўнг…

1. … пайдо бўлган ва харитага киритилмаган макон Орол денгизининг қуриган қисмида 100 километр узунликни ташкил қилувчи қуруқлик юзага келган. Денгизнинг қуриган бу қисми Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳри яқинига тўғри келади.

Ҳалим Саидов. Асл фарзанд

Ўзбекистон заминида туғилиб, унинг тарихида унутилмас саҳифаларни муҳрлаган аждодларимиздан бири улуғ маърифатпарвар, такрорланмас салоҳият ва тақдир соҳиби Маҳмудхўжа Беҳбудийдир. У туғилган пайтда юрт чор Россияси мустамлакасига айланиб улгурган эди. Азалдан Самарқанд мадрасаларида толиби илмларга таҳсил бериб келган мударрисларнинг аксарияти босқин давоми…

Келажак реакторлари

1-лавҳа: гибрид реактор электр қувватини қайта ишлайди, аммо бу унинг асосий вазифаси эмас. Бу борадаги муҳимлик шундаки, янги турдаги қурилма амалдаги АЭСга нисбатан хавфсизроқдир.Физикларга ядро чиқиндиларини қайта ишлаш усулларининг кўпи маълум. Ушбу соҳа мутахассислари “чиқинди” атамасини унчалик ёқтирмайдилар. Аммо бир давоми…

Самовий саёҳат сари

Юрган – дарё, ўтирган – бўйра, дейишади. Чиндан, олам кезиб сайёҳлик қилганга нима етсин! Саёҳатга чиққан одам кўҳна дунё ғаройиботлари, турли элатларнинг турфа одатлари билан ошно бўлади. Бугун саргузаштталаб сайёҳлар мароқли ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун Антарктиданинг абадий музликлари ёки давоми…

Бобур Наби. Башоратчи ёзувчи (Герберт Уэллс)

Чет эл адабиётининг мумтоз асарларини ўрганиш бошқа халқлар, миллатлар адабиёти ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишимизда муҳим манбадир. Шу мақсадда жаҳон адабиётида ўзига хос из қолдирган ёзувчи ва шоирлар ҳаёти – болалиги ва айниқса, ижоди билан қизиқдик, уларни сизларга ҳам илиндик. давоми…