Самовий саёҳат сари

Юрган – дарё, ўтирган – бўйра, дейишади. Чиндан, олам кезиб сайёҳлик қилганга нима етсин! Саёҳатга чиққан одам кўҳна дунё ғаройиботлари, турли элатларнинг турфа одатлари билан ошно бўлади. Бугун саргузаштталаб сайёҳлар мароқли ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун Антарктиданинг абадий музликлари ёки давоми…

Бобур Наби. Башоратчи ёзувчи (Герберт Уэллс)

Чет эл адабиётининг мумтоз асарларини ўрганиш бошқа халқлар, миллатлар адабиёти ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишимизда муҳим манбадир. Шу мақсадда жаҳон адабиётида ўзига хос из қолдирган ёзувчи ва шоирлар ҳаёти – болалиги ва айниқса, ижоди билан қизиқдик, уларни сизларга ҳам илиндик. давоми…

Эркин Воҳидов. Тирик хазина ёхуд жаҳонгашта сўз

Ҳар улфатнинг ўз ҳангомаси бор, деганларидек, шоир, ёзувчилар йиғилиб қолса, баҳс-мунозара кўпинча Сўз устида кетади. Негаки, бизни бинокор деса ғиштимиз, деҳқон деса даламиз, ғаввос деса уммонимиз, учувчи деса осмонимиз — Сўз. Дунёда қанча ижодкор бўлса, шунча тафаккур тарзи, шаклланган кўзқараш давоми…

Валижон Қодиров. Бобур Навоий билан адашми? (2009)

Бу саволдан ҳайрон бўлишингиз табиий: исми бир хил кишилар адаш бўлади, бу ерда ундай нисбат йўқ-ку? Албатта, шакл жиҳатидан улуғ боболаримиз адаш эмаслиги аниқ. Лекин исмлари англатган маъноларга кўра номдошдирлар. Қанақасига дейсизми?Аввало ҳазрат Навоийнинг исмлари келиб чиқиши — этимологиясига диққатни давоми…

Буробия Ражабова. “Манзури шаҳаншоҳи хуросон”

Улуғ озарбойжон шоири Фузулий ўз девонининг дебочасида Алишер Навоийни “Манзури шаҳаншоҳи Хуросон” деб улуғлайди. Фузулийнинг бу баҳоси бежиз эмас. Навоий ўз даврида ҳам, кейин ҳам, бизнинг замонамизда ҳам шоҳларга мақбул бўлган шоир, мутафаккир, илоҳий илҳом олган давлат арбобидир. У адолат давоми…

Алишер Отабоев. Муракамининг ғаройиб матни

“Мукаммал матн деганлари, аслида, йўқ нарса. Худди буткул умидсизлик бўлмаганидек.” Машҳур япониялик ёзувчи Харуки Мураками “Шамол қўшиғини тингла”* деб номланган илк романини шу жумла билан бошлаган. Бугунги кунда ўндан ортиқ романи дунёдаги деярли барча тилларга ўгирилган, замонавий япон адабиётининг классиги давоми…

Акмал Саидов. Даҳо санъаткор

Жаҳон адбиётининг буюк намояндаси Вильям Шекспирнинг ўнлаб асарлари ўзбек китобхонларига Абдулҳамид Чўлпон ва Мақсуд Шайхзода, Ғафур Ғулом ва Комил Яшин, Туроб Тўла ва Рамз Бобожон, Уйғун ва Жамол Камол, Қодир Мирмуҳамедов ва Саъдулла Аҳмад таржималарида тақдим этилган. Дарҳақиқат, буюк адибларнинг давоми…

Маъсума Аҳмедова. Ҳаётга чанқоқлик ёхуд Жек Лондоннинг “Ажойиб ранчо”си

Жек Лондон нафақат ХХ аср Америка, балки жаҳон адабиётига бетакрор ҳикоялари, ҳақиқий ҳаёт нафаси уфуриб турган қисса ва романлари билан улкан ҳисса қўшган адиб. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган эсседа ёзувчининг ўзига хос портрети чизилган. Ўта қайсар, қизларнинг бошини айлантиришга уста давоми…

Босма китоблар ўладими?

Глобаллашув даврида интернетнинг таъсир кўлами ва доираси тобора кенгайиб бормоқда. Виртуал тармоқ одамларнинг ахборий эҳтиёжини қондиришда анъанавий оммавий ахборот воситаларини ҳам ортда қолдирмоқда. Табиийки, ахборот технологияларининг жадал тараққий этиши китобхонликка ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаётир. Ҳозирда жаҳондаги кўпгина босма нашрларнинг давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Фишер даҳо эдими?

Замонамизнинг улуғ шахматчиларидан бири, фавқулодда ноёб истеъдод эгаси Бобби Фишернинг номи ва ижоди билан таниш бўлмаган шахмат мухлисини топиш қийин. Унинг хайрихоҳларию рақиблари ҳам ошкора эътироф этган ноёб қобилияти, англаш ва тушуниш осон бўлмаган мураккаб ҳаёти, бошқаларникига ўхшамайдиган ажабтовур дунёқараши, давоми…