Этни тирноқдан ажратиб бўлмайди

Ҳаёт турфа жумбоқларга бой. Одамзоднинг тафаккури юксалиб, маданий савияси ошиб борган сари ихтилофлар, зиддиятлар, тўқнашувлар камайиши керак эди. Аммо парадоксни кўрингки, колониализм юзйиллиги саналган XX асрдан – интеллектуал билимлар юзйиллиги саналган XXI асрга ўнлаб қуролли тўқнашув ва ихтилофлар мерос бўлиб давоми…

Қосимжон Содиқов. Кун буржи собит турур

Машҳур олим Николай Коперникнинг оламнинг айланиши тўғрисидаги қарашлари юзага чиққунга қадар, бутун Ғарб астрономия илми геоцентрик назария таъсирида яшар эди. У “Марказда Ер эмас, қуёш туради. Ер эса унинг теварагида айланади” деганида, бошда афкор омма уни қўллаб-қувватламади. Кейинчалик илмий ҳақиқат давоми…

Эркин Усмонов. Менинг “таржима дафтарим”

Бу мақоланинг ёзилишига тоғам Тўхтамурод Зуфаров сабаб бўлди. Филология фанлари номзоди, хаттот, ҳунарманд-уста, энг муҳими, китоб деган жойда ўзини “томдан ташлайдиган” бу библиофил мўйсафид билан учрашув ҳар сафар шахсан мен учун байрамга айланиб кетади. Бундан йигирма-ўттиз йил муқаддам бўлса керак, давоми…

Ғулом Карим. Жеймс Жойс ўзбек тилида

Бирон-бир халқнинг муайян даврдаги маънавий даражаси шу халқнинг ўз миллий маданияти ва аждодлари мероси билангина ўлчанмасдан, унинг умумбашарий маънавий обидалардан қанчалик баҳраманд бўлаётганига ҳам боғлиқдир. Шу жиҳатдан “Жаҳон адабиёти” журналида (2007 йил март, апрел сонлари) буюк ирланд ёзувчиси Жеймс Жойснинг давоми…

Жовли Хушбоқ. Ёстиқдошга ёлчимаган адиб

ёхуд Фёдор Достоевский ҳаётидан айрим лавҳалар Табиийки, Лев Толстойнинг қуйидаги нордон гапларини ўқиб, буюк ёзувчига нисбатан шубҳангиз ортмаса ҳам, ҳарқалай, ҳеч бўлмаганда ажабланиб қўясиз: “У жуда расво ёзади, атайлаб хунук ёзади, ҳа, ишончим комилки, атайлаб, эркалик қилиб шундай ёзади. У давоми…

Носир Муҳаммад. Жаҳоншумул мерос

Шарқда ўзининг ўтли ғазаллари, фалсафий мушоҳадалари ва маънолар хазинаси бўлган олти китобдан иборат “Маснавийи маънавий” асари билан шуҳрат топган, “Мавлоно”, “Мавлавий” нисбалари билан танилган бу улуғ зотнинг асарлари юзлаб тилларга таржима қилинган, бу асарларга бағишланган беҳисоб шарҳлар, тадқиқотлар эълон қилинган. давоми…

Алишер Шойимов. Бир мунозара тарихи: Хемингуэй Фолкнердан нега ранжиган эди?

Жаҳон адабиётида америкалик буюк ёзувчи Уильям Фолкнернинг 1947 йил апрел ойида Миссисипи университети талабалари билан учрашувда айтган фикрлари катта ўрин тутади. Таъбир жоиз бўлса, Фолкнернинг айнан ўша фикрлари бутун бир авлод вакилларининг адабиётга бўлган қарашларини белгилаб берди. Қолаверса, миллионлаб китобхонлар давоми…

Жамшид Матёқубов. “Болалигим — оппоқ капалак”

Улкан тоғлар, ҳайбатли вулқонлар, азим дарёлар ортидан сиртдан қараганда сокин, аммо ҳаёт қайнаб ётган бир ўрмон бошланади. Бу — Чили ўрмонлари. Ёввойи ўтларнинг ўткир бўйи, ўрмон қушларининг нағмаларига тўлиб-тошган улуғвор ўрмон — мисли хазина.Мана шу сокин заминда, узоқ ғарбдаги олис давоми…

“137” – мўъжизавий сонми?

Инсон табиат ҳодисаларини тушунишга ҳамиша ҳаракат қилиб келади. Бунда унга физика қонунларини билиш ҳам ёрдамга келиши мумкин. Чунки кейинги асрларда бу қонунлар илмий тафаккурнинг тараққий этишига, янги-янги кашфиётларнинг рўёбга чиқишига туртки берди. Физика фанининг ўзига хос томонларидан бири унинг қонунларидаги давоми…

АҚШда Ислом: кеча ва бугун

Илк мусулмонлар Баъзи олимларнинг таъкидлашларича, Америка қитъасига Колумбдан бир неча йиллар олдин андалусиялик мусулмонлар ташриф буюрганлар. АҚШдаги фуқаролар урушида қаҳрамонлик кўрсатган Петр Салим ҳам мусулмонлардан эди. АҚШни мустақил республика сифатида тан олган илк давлат ҳам Марокаш Султонлиги эди (1777). 1805 давоми…