Абу Ҳомид Муҳаммад Ал Ғаззолий (1058-1111)

Файласуф ал Ғаззолий Тус шаҳрида туғилиб ўсди. Жуда ёшлик чоғиданоқ олимлик поғонасига кўтарилди. 1091 йилдан бошлаб у Бағдоддаги машҳур Низомий мадрасасида талабаларга фалсафа ва илоҳиёт илмидан сабоқ берди. У 34 ёшида кучли руҳий инқирозни бошидан кечирди. Шундан сўнг ҳақиқатни файласуфлар давоми…

Чжу Си (1130-1200)

Хитойлик файласуф Чжу Си (лақаби Юан хуэй, умрининг сўнгги йилларида Чжу Хуй-ан тахаллусини олган) Хуйчжоу вилоятининг Юан туманида туғилиб ўсди. У жуда кўп китоб ўқиш асносида Конфуций ва унинг издошлари томонидан битилган барча мумтоз қонунларни қунт билан ўрганди. Табииёт илмининг давоми…

Жалолиддин Румий (1207-1273)

Жалолиддин Румий Балх шаҳрида туғилиб ўсди. Уни баъзан Жалолиддин Балхий деб ҳам аташади. Румий шеъриятнинг барча шаклларида мукаммал ижод қилди. У битган ғазаллар, рубоийлар ва маснавийлар шеърият бўстонининг дурдонасига айланган. Румий асарларида ташбеҳларга ўралган фалсафий, сўфиёна, теран ғояларга кенг ўрин давоми…

Рожер Бэкон (1214-1292)

Инглиз файласуфи, Париж дорилфунунининг илоҳиётчи олими доктор Рожер Бэкон Англиянинг жануби-ғарбидаги Доргет графлигида туғилиб ўсди. У Оксфордда таълим олди. 1236-1247 йилларда Париж дорилфунунида дарс берди. 1277 йилда файласуф ибодатхона қамоқхонасига банди этилди ва 14 йил тутқунликда яшади. Ҳикоя қилишларича, Рожер давоми…

Аквинолик Фома (1225-1274)

Италиялик файласуф ва илоҳиётчи олим Фома Аквино яқинида жойлашган Роккасекка қалъасида дунёга келди. Унинг отаси граф Ландолф Аквинский қирол Фридрих II саройида рицар бўлган. Фома Неапол дорилфунунининг тайёрлов куллиётида фалсафа ва мантиқ илмини ўрганди. У 17 ёшида Парижга жўнади ва давоми…

Уилям Оккам (1281-1349)

Инглиз файласуфи Уилям Оккам Лондоннинг жануби-ғарбида жойлашган Оккам шаҳарчасида туғилиб ўсди. У Оксфорд дорилфунунининг илоҳиётчи олими Дус Скотт (1266-1308) қўлида таълим олди. Уилям 1324 йилга қадар Оксфорд дорилфунунида таҳсил олди ва ўқитувчилик қилди. Бу илм даргоҳида тез-тез илмий мунозаралар, мубоҳаса, давоми…

Франческо Петрарка (1304-1374)

Италиялик файласуф ва шоир Петрарка Франческо Ареццо шаҳрида туғилди. Унинг отаси нотариус хизматчиси бўлиб, Флоренциядан шу шаҳарга қувғин қилинганди. 1312 йилда унинг оиласи Авеньон шаҳрига кўчиб ўтади. 9 ёшли Петрарка бу ерда устози Конвеневоле да Прато шарофати билан Цицероннинг мусиқа давоми…

Никколо Ди Бернардо Макиавелли (1469-1527)

Италиялик файласуф Макиавелли Флоренциядаги аслзода, аммо унча бой бўлмаган оилада ўсди. Унинг таржимаи ҳолида кўпгина ноаниқликлар мавжуд. Макиавелли 1498 йилдан давлат хизматчиси бўлиб ишлай бошлади. Макиавелли гарчи юқори мансабларда ишламаса-да, катта сиёсатнинг сир-асрорларини яхши биларди. 1512 йил ҳукумат тепасига Медичи давоми…

Ван Шоужен (Янмин) (1472-1529)

Хитойлик файласуф, сиёсатдон ва ҳарб илми билимдони Ван Шоужен Юйяо музофотида туғилиб ўсди. Унинг отаси Ван Хуа зиёли оиладан бўлиб, хизмат поғоналаридан тез юқорилаб борган. Ван Шоужен тўрт ёшигача гапиролмаган. Бир будда роҳиби болакайни кўриб: «Яхши бола экан. Фақат, афсуски, давоми…

Монтен (Мишел Эйкем) (1533-1592)

Фаранг файласуфи Монтен XV асрга келиб дворянлик даражасига эришган савдогар Эйкемлар сулоласига мансуб. Ёш Монтен Тулуза дорилфунунида таҳсил олди. У, айниқса, файласуфлар Сенека ва Плутарх таълимотини қунт билан ўрганди. Файласуф ўзининг жуда бой шахсий кутубхонаси билан ном қозонган. Монтен ўзининг давоми…


Мақолалар мундарижаси