Китийлик Зенон (м.а. 346-264)

Қадимий юнон файласуфи Зенон кўҳна Кипрнинг тўққиз асосий шаҳарларидан бири бўлмиш Китий шаҳрида туғилиб ўсди. Унинг отаси Мнасей савдогарлик билан шуғулланган. Зенон киниклардан бири — файласуф Кратетдан ва Мегар мактабининг намояндалари Стильпон ва Диодордан, кейинроқ Афлотуннинг издоши Полемондан таҳсил олди. давоми…

Сюн-цзи (м.а. 313-235)

Қадимий Хитой файласуфи Сюн-цзи Чжао хоқонлигида дунёга келди. м.а. 266 йилда Чжаони тарк этиб, Цин салтанатига жўнади ва бу ерда хоқон Чжао-ван ҳамда унинг бош вазири Суй билан ҳамсуҳбат бўлди. м.а. 264 йили файласуф Ци хоқонлигига келиб, «Цзися» академиясида дарс давоми…

Хан Фэй (м.а. 288-233)

Қадимий Хитой файласуфи Хан Фэй Хан салтанатининг аслзода хонадонларидан бирида дунёга келди. У болалик чоғиданоқ дудуқланиб гапирарди. Кейинчалик Сюн-цзининг қўлида таҳсил олиб, Шан Ян, Шэн Бухай, шунингдек, даосизм (хитойча «дао» — қонун демак) таълимоти билан қизиққан. Хан Фэй ўзига қадар давоми…

Карнеад (м.а. 212-129)

Файласуф Карнеад Юнонистоннинг Кирен шаҳрида туғилиб ўсди. У фалсафа мактабига раҳбарлик қилиб, ҳақиқатнинг мезонлари ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқди. Карнеаднинг ўзига хос кучли ва жарангдор овози бор эди. У ўта меҳнаткашлиги, ўткир ақл-фаросати билан замондошларининг таҳсинига сазовор бўлган. Айниқса, нотиқлик бобидаги давоми…

Цицерон Марк Туллий (м.а. 106-43)

Қадимий Юнонистонда яшаб ўтган файласуф, нотиқ ва сиёсий арбоб Цицерон римлик бадавлат чавандоз оиласида вояга етди. «Цицерон» сўзи — «цицеро», яъни «нўхат» деган маънони англатади. Цицерон Римда таҳсил олиб, лотин тилини ўрганди. Шунингдек, нотиқлик санъатини мукаммал эгаллаб, Афина, Кичик Осиё давоми…

Лукреций Тит Кар (м.а. 99-55)

Қадимги юнон шоири ва файласуфи Лукрецийнинг туғилган ери, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеи хусусида аниқ маълумотлар йўқ. Унинг асл исми Тит, лақаби Кар бўлган. Лукрецийнинг таълимоти ва дунёқараши файласуф Эпикурнинг издоши бўлганидан далолат беради. Тарихий манбаларга қараганда, Лукреций ўз жонига давоми…

Исо алайҳиссалом (м.а. 5 – м. 30)

Исо алайҳиссаломнинг туғилган йили аниқ эмас. Энг ишонарли манбаларга кўра, Исо алайҳиссалом тахминан милоднинг бошланишидан 4 йил аввал ҳукмронлик қилган шоҳ Август замонида, Вифлеем шаҳрида дунёга келган. Исо алайҳиссаломнинг туғилиши қатор самовий ҳодисалар билан бир вақтга тўғри келганлиги туфайли уни давоми…

Сенека (Кичик Луций Анней) (м.а. 4 – м. 65)

Қадимги Рим шаҳрида яшаб ўтган файласуф, шоир ва сиёсий арбоб Сенеканинг ватани Испания эди. Отаси уни гўдаклик чоғида Римга олиб келди. Сенека бу ерда Пифагорнинг издоши Сотион қўлида таҳсил олди. Сенека Кичик Агриппиннинг ўғли, 11 ёшли бўлажак император Неронга мураббийлик давоми…

Херонеялик Плутарх (46-127)

Юнонистонлик адиб, насиҳатгўй-файласуф Плутарх Беотиянинг Херонея шаҳрида туғилиб ўсди. Плутарх император билан яқин алоқада бўлган аслзода оиланинг фарзанди эди. У болалигиданоқ Афинада таҳсил олди. Вояга етгандан кейин эса шу ердаги Академияга доимий равишда қатнаб турди. Плутархни кўпроқ қуйидаги мавзулар қизиқтиради: давоми…

Эпиктет (50-135)

Эпиктет Кичик Осиёда жойлашган Гиерполис шаҳрида туғилиб ўсди. Ҳозирги Туркия давлатининг пойтахти Анқарадан 75 чақирим узоқликда жойлашган бу шаҳарда савдо-сотиқ жуда ривожланган эди. Эпиктет қул оиласида дунёга келди. Болалик чоғида уни Рим шаҳридаги қул бозорига келтирадилар. Эпиктетни ҳукмдор Нероннинг танқўриқчиси давоми…


Мақолалар мундарижаси