Назар Эшонқул. Қора китоб (қисса)

Биродар, яхши одам бўлсангиз керак, кўзларингиз айтиб турибди. Сиз ҳам бу чархи дунёнинг кўп надоматларини бошдан кечирганга ўхшайсиз. Негадир сиз билан жуда суҳбатлашгим келаяпти, тўғрисини айтсам, ҳозир кимгадир кўнглимни бўшатмасам, «тарс» ёрилиб кетадигандайман. Ичганга ўхшайсиз дейсизми? Нега секин айтасиз, бақириб давоми…

Назар Эшонқул. Момоқўшиқ (қисса)

I Бутун бригада сўнгги уч кун ҳашарчиларга жой ҳозирлаш билан овора бўлди: ҳар қалай, маданият ходимлари, яна бирон кори ҳол юз бермасин, бизни маданиятсиз, деб кетишмасин деган истиҳола билан шийпонни обдон оқлашди, ёғоч карт ўрнига симтўшаклар ўрнатишди, шийпон олдидаги ўт-ўланларни давоми…

Набижон Боқий. Қатлнома (Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар?..)

Набижон БОҚИЙ ҚАТЛНОМА Ҳужжатли қисса АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИ кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун ҚАТЛ ҚИЛГАН ЭДИЛАР?.. Тошкент Ғафур Ғулом номидаги Нашриёт-матбаа бирлашмаси 1992 Набижон Боқий «ҚАТЛНОМА» ҳужжатли қиссасида «мавзуни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кир, қора кунлари давоми…

Ўктам Мирзаёр. Ямоқ (ҳажвия)

Нозимхон тўра уч сотихли ҳовлисининг деворига пешонаси урилишидан қўрққандек ўртада туриб, чойхона ҳиди унниққан, ёғ ва тердан ялтираб кетган каллапўшини бошидан олиб, куракдай кафтига бир-икки урди-да, қайта кийди. «Хўш», – деди у. Сўнг отаси қачонлардир думбаси тоғарадай-тоғарадай қўй боқа¬диган, эндиликда давоми…