Филип Честерфилд. Фарзандга мактублар

Тенбриж, 1739 йил, 15 июл. Азизим. Менинг соғлиғим ҳақида қайғураётганингдан миннатдорман. Анчадан бери ўзим ҳақимда дарак бермаганим сабаби — муолажаларнинг кўплигидан вақт тополмадим. Саломатлигим ҳозир анча дуруст, шунинг учун яна бир ой шу сувда қолмоқчиман. Синьор Дзамбони бу ерда сени давоми…

Антон Чехов. Сартарошхонада (ҳикоя)

Тонг пайти. Ҳали соат етти ҳам бўлмаган, аммо Макар Кузьмич Блесткиннинг сартарошхонаси очиқ. Сартарош йигирма учларга кирган, юз-қўллари кир, устивоши ислиқи, аммо олифта кийинган йигит — сартарошхонани йиғиштирмоқда. Йиғиштирадиган нарса ҳам йўқ-ку, шундай бўлса ҳам, сартарош терлаб пишиб кетган. Сартарошхонанинг давоми…

Асрор Мўмин. Оқ чўққилар доим уйғоқдир

Болқор халқининг таниқли шоири Қайсин Қулиев халқимизнинг катта дўсти, юртимиз ва адабиётимизнинг шайдоси эди. У юртимизда ўтказиладиган халқаро маданий тадбирларда мунтазам равишда қатнашарди. Чунки халқимизнинг бой маданий меросини чуқур қадрларди. — Самарқандда, халқ даҳоси яратган меъморчилик дурдоналарини томоша қилар эканман, давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Осмон тўла фаришта… (ҳикоя)

(“Ғурғуртепада саратон” туркумидан) “Ҳамма Мақсуд амакиникига худойига!” Аслида Мақсуд амаки йилига икки мартадан худойи қилиб, унга маҳалланинг обрўли кексаларини чорлар, турган гап, бу тадбирда у кишининг ўғиллари ёнида маҳалланинг чаққон йигитлари хизматда туришарди. Шу боис бу хабар одатдаги янгиликлардан бири давоми…

Блез Паскал. Муҳаббат – олий саодат

ИШҚ-МУҲАББАТГА ОИД МУЛОҲАЗАЛАР Инсон тафаккур учун яралган. У узлуксиз, ҳар лаҳза-сония тафаккур юритади, мулоҳаза қилади. Бироқ бахтиёр қила оладиган бокира фикр-мулоҳазалар билан хаёли ҳамиша банд бўлса, толиқади ва ҳолдан тояди. Инсон якранг турмуш тарзига мослашмаган, унга хатти-ҳаракат ва фаолият зарур. давоми…

Роберт Шекли. Чархпалак (ҳикоя)

— Галактикадаги энг яхши ерлар хароб бўлди-я, — бўйи етти футга борадиган дароз ва тиниқ зангори юзли мижоз оғир хўрсиниб қўйди. Йирик-йирик кўз ёшлари бежирим ва, чамаси, қимматбаҳо кўйлагига томарди. Аммо чорак соатдан буён ҳасратидан чанг чиқади-ю, гап нимадалигини англаб давоми…

Абрахам Вальделомор. Кабальеро Кармело (ҳикоя)

I Кунлардан бир кун нонуштадан сўнг, қуёш нурлари аллақачон қиздира бошлаган маҳал чоғроққина майдон бўйлаб, уйимиз томонга зулукдек отини ниқтаганча бир суворий елиб келаётганига кўзимиз тушди: унинг бўйнидаги рўмолча шамолда ҳилпирар, қора ипак ёпинчиқнинг попилтириғи пирпирар, лиқ тўла, вазмин хуржуни давоми…

Баҳодир Карим. Бир тақриз талқини

Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиёти тарихида талабчанлиги, адабий ҳодисаларга жиддий муносабатда бўлганлиги билан машҳур. У ўз даврида барча ёшу кекса адиблар ижодига доимо юксак талаб ва масъулият билан қарагани маълум. Адиб ўзини шунга ҳақли санагани аниқ. Зероки, устоз ўз ижодига ҳам давоми…

Антон Чехов. Шодлик (ҳикоя)

Кечаси соат ўн иккилар эди. Митя Кулдаров ниҳоятда ҳаяжонланган бир ҳолда ота-онасиникига ҳовлиқиб кириб қолди-да, уйма-уй югура бошлади. Отаси билан онаси уйқуга ётмоқчи бўлиб туришган, синглиси кўрпага кириб, ўқиётган романни туширай деб қолган, гимназияда ўқувчи укалари ухлаб қолган эди. — давоми…

Виктор Гюго. Клод Гё (қисса)

Бундан етти ё саккиз йил аввал Парижда Клод Гё исмли қашшоқ бир ишчи бўларди. У ўзининг маъшуқаси ва битта боласи билан яшарди. Мен ҳақиқатда бўлиб ўтган воқеани ёзяпманки, мазкур воқеа жараёни китобхонга унинг ибратли мазмунини яққол намоён этсин. Бу ишчи давоми…