Гулноз Мамарасулова. Европа романтизми ва “Минг бир кеча”

XVI аср мобайнида европалик сайёҳлар ва савдогарлар ўз мамлакатлари маҳсулотларини ҳинд зираворлари, Хитой ипаклари ва айрим япон нарсалари билан айирбошлаш мақсадида Осиё халқлари томон йўл олишди. Аввалига испаниялик ва португалияликлар Шарқ бозорида етакчиликни қўлга олишган бўлса, XVII асрнинг ўрталарида Голландиянинг давоми…

Гладиаторлар кимлар?

Қадимги Римда томошабинлар дилини хушнуд этиш учун гладиаторлар жанги ўтказилган. Бу акробатлар, дорбозлар чиқишлари ёки мусиқий ва театр томошалари сингари одатий ҳол бўлган. Фарқи шуки, гладиаторлар жанглари албатта қон тўкиш билан тугаган. Бир гладиатор бошқасини ўлдирган. Оммага бундай томоша ёқар давоми…

Анатолий Алексин. Егоров (ҳикоя)

– Биласанми, беморларимнинг оғриғини танамда ҳис қилиб тураман, – деди менга дадам бир куни. Буни секин, ойим ва бувимга эшиттирмай гапирди. У ҳатто секин гапирганда ҳам бу гапларни улар эшитишини истамайди, чунки бу гаплар унга жуда баландпарвоздек туйилади. Балки шунчаки давоми…

Шарль Лоран. Наполеонзода (тарихий роман)

Лоран, Шарль. Наполеонзода: тарихий роман. Шарль Лоран / Рус тилидан Рустамжон Умматов таржимаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 240 б. Француз адиби Шарль Лоран қаламига мансуб «Наполеонзода» романи ўз ичига XIX асрнинг бошлари – Наполеон Францияси даврини олган давоми…

Жон Бёржер. Сукунат таржимаси (эссе)

Саксон йилдан бери ёзиб келаман. Аввал ҳарфлар, кейин суҳбатлар, шеърлар, бироз ўтиб ҳикоялар, мақола-ю китоблар, энди эса қайдлар. Ёзиш мен учун ҳеч қачон бошқа хаёлпараст қаламкашлар айтганидек мавҳум дунёларга сайр эмас, чинакам реал вазифа бўлиб келган. Аслида, ҳеч қайси сўз давоми…

Қизилиштон нега дарахтни ўяди?

Қизилиштоннинг дарахтни тўқ-тўқлатиб ўяётганини кўрганимизда кўпчилигимиз у озор беряпти, деб ўйлаймиз. Афсуски, бунинг ҳаммаси аксинча. Қизилиштон бу ҳаракати билан дарахтнинг ўсишига ёрдам беради. Қизилиштон дарахтларда яшайдиган қуш. Улар овқатини ҳам дарахтлардан топади. Дарахт пўсти тагига қўнғиз ва ҳашаротлар бекиниб олган давоми…

Рустамжон Умматов. Келганларига бир қуллуқ эди, кетганларига минг қуллуқ

(Меҳмонлар хусусида фельетон) Ўзбек – меҳмондўст. Шунчаликки, меҳмонини падаридай кўриб, уйнинг тўрига ўтирғизади, парқу болиш ва юмшоқ ўринларни тўшаб, энг тансиқ таомлар билан сийлайди. Аммо ош келмагунча кетишга рухсат йўқ: бу меҳмонга ҳам аёнки, кўзи эшикдан ўтаверади: – Паловхонтўра қачон давоми…

Дилмурод Қуронов. Завқимдан бир шингил

Қуронов, Дилмурод. Завқимдан бир шингил / Д.Қуронов. – Тошкент: Akademnashr, 2012. – 64 б. Китобда адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Дилмурод Қуроновнинг илмий, адабий-танқидий мақолалари ҳамда суҳбатлари жамланган. Янгича қарашлар, дадил фикрлар, теран мулоҳазалар мутахассислар ва адабиёт ихлосмандларининг эътиборини давоми…

Шаҳло Ҳожиева. Чўлпон ва жаҳон адабий-эстетик тафаккури

Феноменал истеъдодлар ижодининг таъсирланиш ҳудудини фақат у яшаган замон, қадами етган макон, шунингдек, тилнинг тушунарлилик омиллари билан чегаралаш мақсадга мувофиқ эмас. XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида жаҳонда шундай адабий юксалиш содир бўлдики, унинг сабабларини ўзаро адабий таъсирлардан давоми…

Розетт тоши қандай тош?

Маълумки, қадимги Миср барча даврлар ва халқларнинг энг юксак цивилизацияларидан эди. Одамлар кўп вақтдан буён қадимги Миср обидалари, иморатларини, шунингдек, турли-туман хазиналарини қазиш ишларини олиб бормоқдалар. Бинолардан ва бошқа буюмлардан номаълум ёзувларни топганлар, бироқ уларни ҳеч ким ўқий олмаган. Гўё давоми…