Нормурод Норқобилов. Сўнгги сурат (ҳикоя)

– Жонсиз… умуман олганда, чизганларингни бари жонсиз… Бу дамда жануб томонида мактабнинг оқиш биноси қад ростлаган катта қишлоқ аллақачон паст-баланд дўнгликлар ортида қолиб, қиз ва йигитча майсалари барвақтроқ сарғайган Кўклиқир бетидан ўрин олган ўн чоғли хонадондан иборат ушоққина овул сари давоми…

Олимжон Давлатов. “Минг захм урди ханжари ишқинг бу тан аро…”

Минг захм урди ханжари ишқинг бу тан аро, Бу танни ҳажр ташлади юз минг тикан аро. Лек ул тиканлар ичра хаёлинг била кўнгул Ўйнар магар гул узраю ағнар суман аро. Жисм уйидин кўнгул тилар ул кўйни, валек Ғурбат суубатин киши давоми…

Нима учун пулнинг қадри олтин билан ўлчанади?

Биз пул деб ҳисоблайдиган, металл тангалар ёки серҳашам қоғозлар аслида шунчаки рамзлар холос. Бироқ мана шу рамзлар муайян бойликнинг вакилларидир ёки далилларидир. Пуллар уларни чиқарган давлат хазинасида мавжуд қимматбаҳо металлар миқдори билан тасдиқланади. Пул қадрини белгилашда цивилизацияга эришган бутун дунёда давоми…

Мурод Муҳаммад Дўст. Худонинг назари тушмаса – ҳаммаси бекор

Ёзувчиман деб айтиш мен яхши одамман дейиш билан баробар. * * * Тарихда қоладиган мингда, йўқ, мильёнда битта бўлади. Ижод кишиси ўзига энг ёруғ нарсаларни, дейлик, чақмоқни, яшинни, вулқонни тахаллус қилиб олиши, ўнлаб, ҳаттоки юзлаб китоб ёзиши мумкин, лекин Худонинг давоми…

Жамила Эргашева. Ёпиқ деразалар (қисса)

Гул деганинг нима сенинг? Уч-тўрт тикон, бироз япроқ, Недур сен севган бу ҳаёт? Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ… Жалолиддин Румий Илёс онам яна минг йил яшайди, бутунлай иш топмай бекор қолган куним йўқлаб борарман, деб юрганмиди, хизмат сафаридан қайтиб эшитган хабардан давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Поэтик ёлқин ёғдуси

Шоир, таржимон, публицист Шавкат Раҳмоннинг дунёдан ўтганига салкам йигирма беш йил бўлди. Элда: “Ўлдинг – ўчдинг”, деган эшитилиши совуқ, аммо ҳаққоний гап бор. Лекин чинакам истеъдод, йирик шахсият кўп асрлик мақолни ҳам янгилаши мумкин экан. Асл ижодкор дунёдан ўтгач ҳам давоми…

Тоҳир Малик. Икки халқнинг суюмли фарзанди

Жаннатмакон устозимиз Носир Фозилов бир-бирига жигар ҳисобланган икки халқ орасида шу сифатлари билан танилганлар. Буни, эҳтимол, сифат эмас, ҳаётларига берилган баҳо, янада тўғрироғи, улуғ мукофот деганимиз маъқулдир. Икки адабиёт оламига қилган хизматлари учун Носир акага ҳар икки давлатнинг кўп мукофотлари давоми…

Фeдeрал қидирув бюроси (ФҚБ) нима дeгани?

Федерал қидирув бюроси федерал ҳукумат шаклининг энг қизиқарли ва энг машҳур бўлимларидан биридир. ФҚБ 1908 йилда АҚШ адлия вазирлиги доирасидаги бюро сифатида ташкил этилганди. ФҚБ федерал қонунларнинг бузилишини тергов қилади, шунингдек, Қўшма Штатлар учун манфаатли масалаларни ҳал этишда иштирок этади. давоми…

Иброҳим Ҳаққул: «Адабиёт – шахсият ва санъат кўзгуси» (2019)

Санобар Тўлаганова (филология фанлари номзоди): Устоз, бугунги суҳбатни адабиёт ва адабий шахсият мавзусига бағишласак. Буюк адабиётни улкан шахслар яратади. Шахсият ва адабиёт бир-бирига боғлиқми ёки айро тушунчаларми? Сизнингча, адабий шахсият тушунчасининг моҳияти нимадан иборат? Иброҳим Ҳаққул (филология фанлари доктори, профессор): давоми…

Шодиқул Ҳамро. Муаззам (қисса)

Мен айни дамдаги аҳвол-руҳиям, хаёлимни банд этиб олган ўй-фикрлар, юрагимни жунбишга солаётган туйғуларни ошкор этсам, эҳтимол, кимгадир ўта бачкана ва эриш туюлиши, ҳатто кимдир қариб мияси суюлиб қолиб, оғзига келганини валдираяпти, дея устимдан масхаралаб кулиши ҳам мумкин. Тўғрида, ёши бир жойга давоми…