Учқун Назаров. Алангали салом (ҳикоя)

Режа шунақа— раҳбар у раёндан чиқиши биланоқ кимдир бу раёнта қўнгироқ қилади, Парпиев бошчилигидаги бир тўда раён амалдорлари машиналарга ўтириб каналга боришади, раҳбарни — «қўлдан қўлга» дегандек — қабул қилиб олишади. Канал иккала раённинг чегараси бўйида замонавий тусда ишланган минора давоми…

Учқун Назаров. Умр (ҳикоя)

Мухтор кўп ҳунар билан шуғулланди. Балиқчилик қилди, ғишт қуйди, тунука коқди, электр тузатди, мактабда бадан тарбиясидан дарс берди — хуллас қўлидан келмаган иш йўқ. Ҳозир сават тўқийди. Ўн йил аввал Зумрад исмли қизни яхши кўриб қолди. Зумрад район кутубхонасида ишлар, давоми…

Учқун Назаров. Иншо (ҳикоя)

Саккизинчи синф ўқувчиси Хуршид шахмат қутисини қўймайди, қўлтиқлаб юради. Фақат шахмат ўйнайдиган болалар билан ўртоқ тутинади. Ўқитувчилар ичидан география муаллими Далер акани алоҳида ҳурматлайди. Далер ака ўз фанини қизиқарли олиб боради. Бирон мамлакат ҳақида дарс ўтса, албатта, ўша мамлакатга хос давоми…

Учқун Назаров. «Кал Мулла» (ҳикоя)

Бу ўттиз беш ёшга кирган, кўзлари кулранг, киприклари сарғиш кишининг номи Карл Мюллер бўлиб, маҳалла одамлари уни олдинига Карл Мулла, кейин Кал Мулла дейишарди. Карл ягона яшар, онаси етти йил бурун вафот этган, отаси, таниқли этнограф Герхард Мюллер, кўп вақтини давоми…

Учқун Назаров. Қиш нафаси (ҳикоя)

Сафар ака дори олиб аптекадан чиққанида, қош қорая бошлаган, чала ой бир қулоч кўтарилган, сийрак булутлар орасидан юлдуз мўралар, нарсалар, одамлар шарпага ўхшар, симёғоч чинниси йилтирар, кеч куз бўлишига қарамай, ҳаво илиқ эди.Сафар ака, фильтрсиз сигарет туташтириб неча дона қолганини давоми…

Ўлмас Умарбеков. Мўъжиза (ҳикоя)

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Пўлат Рўзиев навбатдаги учрашувдан ҳаргалгидек қувноқ қайтди. Кузатиб келган икки машина ишқибозлари, қанча хоҳлашмасин, уйга киришмади.— Тураверсин, биратўла тўйда очамиз! — деди кимдир ҳазил қилиб.Пўлат улар катта кўчага чиққунларича орқаларига қараб турди, кейин эшик қўнғироғини босди.Қўнғироқ давоми…

Ўлмас Умарбеков. Қадаҳ (ҳикоя)

(Тўқилмаган ҳикоялар туркумидан) Болалигимда бувим айтиб берган бир афсона ҳеч ёдимдан кўтарилмайди. Умрим ўтиб қолди, аммо ярим аср бурун шу эшитган афсонам, бувимнинг товуши ҳамон қулоғим остида…Бир саҳоба ҳар куни мактабга бориб, ўғлига битта олма бериб келар экан. Бир куни давоми…

Ўлмас Умарбеков. Менинг ўғилбола жияним (ҳикоя)

Уни биринчи марта саккиз йилча бурун кўрдим. Ҳали чилла кирмаган ёз кунларининг бири эди. Нонуштадан сўнг одатим бўйича ўз хонамга ўтиб, ёзув столи ёнига энди ўтирай, деб турганимда, темир дарвозамизни кимдир тақиллатиб қолди.— Ҳозир! — ҳовлига тушиб овоз бердим.Аммо тақиллатаётган давоми…

Ўлмас Умарбеков. Оламушук (ҳикоя)

Зайнобиддин Омонов янги ишга ўтганидан бери ҳафтанинг уч куни уйда бўлса, тўрт куни сафарда. Институтни тамомлаб қарийб ўн йил ишлаган. Илгари шаҳардан чиқмасди. Чиқишни ўзи ҳам истамасди. Ҳар куни соқол қиртишлаб, ванна қабул қилишга ўрганган одам бегона жойда ётиб қолишни давоми…

Ўлмас Умарбеков. Гаров (ҳикоя)

Обиджон аканинг олтмиш йиллигига атаб берилган зиёфат кутилгандан ҳам яхши ўтди. Аввало айтилган одамларнинг ҳаммаси келди. Буюрилган овқатлар ҳаммага манзур бўлди. Машшоқларнинг иккала тўпи ҳам кеча охиригача хизмат қилди. Мақтовлар-чи! Обиджон аканинг ўзи шаънига айтилган гаплардан қувониб, ғурурланиб ўтирди. Зиёфатга давоми…