Шукур Холмирзаев. Одам (ҳикоя)

Фалсафий ҳикоя Раҳима энди челагини сувга ботирган эди, орқасидан биров чақирди.Раҳима челагини сув бўйига қўйиб, ўтов олдида турган Хосият опанинг ёнига борди.— Буёққа кир, бир нимани кўрсатаман. Шаҳардан опчиқишипти!Раҳима унинг ортидан ўтовга кирди-ю, тахмон қошида тик турган йигитни кўриб, кетига давоми…

Шукур Холмирзаев. Қария (ҳикоя)

Қўзибой чолнинг касби бетайин. Бозор кунларида жарчилик қилади. Хусусан, моли йўқолган кишиларга асқатади: «Ўзи ола бузоқ, бир почаси қора, икки яшар! Кимки ушлаган бўлса ё кўрган бўлса, ё боғлаган бўлса, ўттиз сўм суюнчиси бор-ҳо-о!» деб бақира бошлаганда овози етти маҳалла давоми…

Шукур Холмирзаев. Баҳор ўтди (ҳикоя)

Мастура шўх, одам билан кулимсираб гаплашадиган, суҳбатдошига тезда ёқиб қоладиган, суҳбатдоши ким бўлмасин, унда ўзига сахий бир меҳр, хайрхоҳлик уйғотадиган қиз эди. У кўп нарсани ўйлаб, фикр қилиб ўтирмасди. Лекин, ўзининг ёқимли эканини билар ва ҳамиша ёқимли бўлиб қолишига ишонар давоми…

Шукур Холмирзаев. Фарзанд (ҳикоя)

Ўғлини яхши кўради, «яхши кўради» деган гап ўғлига бўлган муҳаббатини ифодалашга ожизлик қилади. У ўғлини кўрганда, юраги увишиб оғриб, то уни бағрига босиб йиғлатиб, ўзидан бездирмагунча қўлидан қўймайди. Музей директорига ёрдамчи бўлганидан буён улар айниқса иноқлашиб кетишди; директорнинг машинаси уни давоми…

Шукур Холмирзаев. Насиб этса (ҳикоя)

Насиб этса келар Шому Ироқдин, Насиб этмаса — кетар қошу қабоқдин. Элёр Бўритош опасини жуда яхши кўрарди. У маданият уйидан қайтиб келдими, атрофида парвона бўлиб, бирон нарса билан унинг кўнглини овлашга ҳаракат қилар, сўнг ёнига ўтириб, гап сўрар эди:— Уйларинг давоми…

Шукур Холмирзаев. Кекса ғижжакчи (ҳикоя)

Ғани ака ишшайиб, ғижжакка тикилди. Камонни олди-да, ғийқиллатиб чала кетди. Бу — эски куй эди. Машшоқ ва хонандалар бу куйга аллақачон таҳрир киритган, лекин Ғани ака ундан воз кечмас, чалар, бу эса эшитувчиларга ёқмас эди. Шунинг учун Ғани ака гоҳо давоми…

Шукур Холмирзаев. Арпали қишлоғида (ҳикоя)

Ой Барчиним, ёр-ёр, Гул Барчиним, ёр-ёр, Ултонтозга теккунча Ўл Барчиним, ёр-ёр.«АЛПОМИШ» ДОСТОНИДАН Арпали қишлоғи сойнинг бўйида. Сойнинг нариги бетида бир замонлар теваракдаги супалари одам билан гавжум бўлган ҳовуз бор. Ҳовуз лабларида ўсган гужум, буталар ҳозир уни ўраб-чирмаб ташлаган. Дарахт шоҳларига давоми…

Шукур Холмирзаев. Тикан орасидаги одам (ҳикоя)

Буғдойпояда сариқ тиканлар мўл, улар очилиб турган аллақандай гулларга ўхшайди. Зарғалдоқлар «чулу-лу» деб тикан шохларига бемалол қўнади, совуқда жунжиккандек ҳурпайиб олади. Эҳтимол, тиканлар остида инлари бордир, мовут парчаси, хас-чўпдан ясалган. Ҳозир куз бошланиб қолган…Кун чошгоҳ. Адир устида қуёш гардиши оқаринқираб давоми…

Шукур Холмирзаев. Ора йўл (ҳикоя)

Кишида шундай ҳолат пайдо бўлади: атрофингдаги нарсалар сени қаноатлантирмай қўяди, баридан зериккандай ҳис қиласан ўзингни; ишингдан ҳам, уйингдан ҳам, шаҳрингдан ҳам, ҳаттоки, сени уйингга элтадиган асфальт йўлингу сен қатнайдиган транспорт воситаларидан ҳам кўнглинг совиб кетади. Бунга арзимас бир нарса ҳам давоми…

Шукур Холмирзаев. Укки сайраяпти (ҳикоя)

— Ариқ лабида қўлини юваётган Иқлима шарт ўгирилиб, ерга муштлади:— Йўқ, нимага шу манжалақини олиб борасиз?Мен айтдим-ку, худо хайрингизни берсин, бошқа ўйинчи билан боринг деб. Лекин нимага ўчакишгандай яна шу билан борасиз? А?..— У… — сўридан оёғини осилтириб ўтирган Ҳафиз давоми…