Аҳмад Аъзам. Ойнинг гардиши (ҳикоя)

Отаси уни ҳеч қачон урмаган, ҳатто чертмаган ҳам, лекин қаттиқроқ гапирганда, у бўйнини қисади, елкаларида титроқ туради.Отаси у қадар, киши юрагига ваҳм соладиган ҳайбатли, девқомат эмас, ҳамма қарияларга ўхшаган оддий мўйсафид, фақат бўйи баландроқ, ёши олтмишдан ошган бўлса-да, қоматини тик давоми…

Аҳмад Аъзам. Одамнинг оласи (ҳикоя)

Лоф эмас, Яламада Шерқўзидек мулойим, ундан ҳалимроқ кишини топиш мушкул. Мана, ёши қирқдан ҳам ошибдики, биров билан сан-манга борганини ёки, ақалли номига бўлса-да, кимсага дўқ урганини ҳеч ким кўрмаган-эшитмаган. Лекин Ялламанинг ман-ман деган бўйни йўғони ҳам унинг қаршисида қўл қовуштириб давоми…

Аҳмад Аъзам. Алмисоқдан қолган Карим (ҳикоя)

Карим — пастаккина, кўримсизроқ йигит, лекин жуда кучли, чайир; муштумлари юм-юмалоқ, тошдек қаттиқ. Карим тош кўтариб, эспандер билан қўлларини роса пишитган. Агар иккита ёнғоқни кафтида сиқса, ёнғоқлар эзилиб, мағзи пўчоғига ўтиб кетарди. Қалпини топиб урса, ҳар қандай йигитни ҳам қулатади. давоми…

Аҳмад Аъзам. Кичик илмий ходим Ҳамдамов (ҳикоя)

Кичик илмий ходим Ҳамдамов симёғочга суянганча сигарет тутатаётган икки ўсмирга лоқайд нигоҳ ташлаб ўтиб кетдию тўрт-беш одим юрмасданоқ қулоғига уларнинг гапи чалиниб қолди.— Маҳаллангдаги истаган одамингни чалпак қиламан.Униси нимадир деб ҳиринглади. Ҳамдамов қулоғини динг қилди, аммо эшитмади. Ҳалиги ўсмир овозини давоми…

Аҳмад Аъзам. Ноинсоф Мусо (ҳикоя)

Мусо яхши йигит — қобилиятли. Лекин сал ўйинқароқ. Буни ўзи ҳам билади, бироқ кўп ҳам куйина-вермайди. Бошқалар, масалан, хонада у билан ёнма-ён ўтирадиган Турғун ака насиҳат қилса, Мусо: “Бола бўлсин — шўх бўлсин”, дея кулиб қутулиб кетади. Мусо ўзининг яна давоми…

Аҳмад Аъзам. Нима қилиб қўйган эканман? (новелла)

Бугун эрталаб бетимни юваётиб бирдан ишга боргим келмай қолди, ўзи ҳар куни шундай бўламан, кеч ётаман-да, кейин эрталаб туришим қийин, эй, худо, яна шу ишга боришим керак, а, деб жойимдан қўзғалгим келмайди ишёқмасликдан эмас, ҳар куни бориб, ҳар куни бир давоми…

Аҳмад Аъзам. Гул кўтариб кетаётган эркак (новелла)

Гулдаста кўтарган эркак шаҳарнинг гавжум кўчасидан ўтиб боряпти.Каттакон ва кўркам, гул бозоридаги энг чиройли, шу чиройига яраша энг қиммат гулдаста. Балки қиммат сотиш учун махсус парваришланган гуллардан терилгандир.Агар гулдаста кичикроқ, кўрксизроқ, арзонроқ бўлганда, кўзга унча ташланмас, биз ҳам у ҳақда давоми…

Аҳмад Аъзам. Кетган биров эди (новелла)

Яна нима қолди экан? Шошганимдан хаёлимни бир жойга тўплай олмайман. Яна нимани олмадим? Ҳаммасини олдим шекилли. Яшаб турганимда буларнинг кўпи кераксиздек ивирсиб ётарди. Одамнинг уйида ўзига керак бўлмаган лаш-лушлар тиқилиб ётади-я, ўзи тор жой, маош ҳам ойга учма-уч, яна шунча давоми…

Аҳмад Аъзам. Ватан ҳақида ёзишга кучим етмаган шеърим (новелла)

Эски шаҳарнинг эски бир ҳовлисида тураман.Дўппидек ҳовлича, ёзув-чизувим билан унга сиғмай, тепага – болохонага чиқиб олганман; деразадан фақат томлар, томлар орасидан бошини чиқарган дарахтлару онда-сонда учиб ўтган қушлар кўринади; офтоб нури тўғри мен ёзадиган қоғозларга тушади, кўзимни қамаштиради; шовқин йўқ, давоми…

Аҳмад Аъзам. Ўзим билан ўзим (новелла)

1. ОДАМНИНГ ИСМИ Нега фақат битта исмга қарамман: Аҳмад, деб чақирсалар, лаббай, деб чопиб бораман.Мен шу Аҳмад деган исмга боғлиқман, сен ўзи кимсан, деб сўрасалар, Аҳмадман, дейман.Қаерда неки иш қилсам, яхшиси ҳам, ёмони ҳам исмимга ўтади: Аҳмад ундоқ қилибди, Аҳмад давоми…