Аҳмад Аъзам. Одамовига учёқлама қараш (новелла)

1. СУРАТИ Бу одам жуда тоза юради.Бу одам жуда озода кийинади.Бу одам жуда чиройли сўзлайди, гапидан адашмайди ва ҳеч қачон ўзини йўкртиб кўймайди.Бу одамни кўрганда беихтиёр ўзингизнинг чанг-чунгга беланиб, терлаб-пишиб юришингизни, шимингиз дазмолланмай, кўйлагингиз ёқаси нотоза эканлигини ўйлайсиз (аслида ҳеч давоми…

Аҳмад Аъзам. Қулф тили (новелла)

Одам уйидан чиқди, эшигини берклади — ўзининг ўрнига қулфни эга қолдирди.Қулф бутун бошли уйга, уйдаги мулкка эга чиққанидан ҳушёр тортиб, эшикни итарса ҳам, тортса ҳам очилмайдиган қилиб, маҳкам тишлаб тураверди.Уй эгасининг уйда йўқлигидан бехабар одамлар уни йўқлаб келдилар: ундан олган давоми…

Аҳмад Аъзам. Бир кам дунё (новелла)

Кетяпман. Тепамда кўп-кўк осмон. Қаршимда кирмизи қуёш, ботайми, ботмайми деб, дарахтларнинг шохига омонат қўнган. Ғир-ғир шабада. Асфальт йўлка топ-тоза, шинам. Ғивирлаб юргак чумчуклар мен яқинлашганда дик-дик қочади. Ўриндиқда йигит билан қиз ҳузур қилиб ўпишмокда. “Эру хотин — қўш ҳўкиз”, деган давоми…

Аҳмад Аъзам. Дутор билан танбур (ҳикоя)

Собир телевидениега ишга келди. У бундан олдинлари «зангори экран»да беш-олти марта чиққан, ҳатто бир «жонли» кўрсатувнинг битта «саҳифа»сига бошловчилик ҳам қилган, шундан бу ердаги ишдан оз-моз хабари бор, ходимларнинг бир қанчаси билан кўз таниш, тўрт-бештаси билан қуюқ салом-алиги ҳам бор давоми…

Аҳмад Аъзам. Тугмачагул (новелла)

Мени маст қилади қирқ йил нариданКитобинг қатига қистирилган гул…Муҳаммад Раҳмон Уни кўрдим. Бекатда, йўқ, бекатнинг орқасидаги дўкон олдида. Дўконнинг у ёғида АЁҚШ бўлар эди, бензин олай деб тўхтасам, бузилиб кетибди, машинамга қайтиб энди ўтираман деганимда у чиқиб қолди. Аввалига нимасидир давоми…

Аҳмад Аъзам. Тиқин (ҳикоя)

Раҳмсиз оломон, сизга не керак?Рауф ПАРФИ Одам — ижтимоий мавжудот, қадим-қадим замонларда ҳайвонларни кўплашиб овлаган вақтларидан бери келаётган кўникма уни доим ўзини тўдага уришга, кўпчилик билан, кўпчилик ичида бўлишга ундайди. У ёлғиз қололмайди, ёлғизликнинг ўзи ҳам кўпчилик  орасида маънили, кўпликка давоми…

Анвар Намозов. Азал котиблари (қисса)

1 Холиёр устига чойшаб ёпилган оёқларини қимирлатди. Теп-текис солинган чойшаб тагида улар каравотнинг нариги учигача қимирлаши керак эди-ку… Энди оёқларининг, тўғрироғи, оёғининг панжалари бешта, товони битта. Энди ҳатто тиззаси ҳам битта. Оёғи эса бир яримта, ундан ҳам камроқ.Энди у чопиб-чопиб, давоми…

Анвар Намозов. Нотаниш (қисса)

Ғайбаров тебранма курсида ўтирар экан, кўзларини юмиб олган эди. Иш оғир, ўзига хос юки бор. Мансаб пиллапоялари бўйлаб кўтарилиш четдан қараганда, яхшидир, аммо унинг залвори, машаққатларини ҳар ким ҳам ҳис этолмайди. Ақлий меҳнат бўлса-да, тинкангни қуритади, эзиб ташлайди. Ютоқиб-ютоқиб чекканингда давоми…

Абдунаби Ҳамро. Қирқ йиллик қасос (ҳикоя)

Махсум қилдек бўйни устида ликиллаб турган муштдеккина бошини тўхтовсиз силкий бошлади. Гўё шундай қилса, дахшатли туш таъсиридан қутиладигандек эди. Аммо бу туш деганлари хира пашшадек нуқул айланар, ҳар сафар янги-янги тафсилотлар келиб қўшиларди.Чол инқиллаганча тўрта тахтадан қўпол ясалиб, остига саккизта давоми…

Абдунаби Ҳамро. Избоқ (ҳикоя)

Душманнинг келаётгани аниқ эди. Сардор Шамолқоя остида кенгаш гулхани ёқишни буюрди. Коҳиннинг минғирлаганига эътибор бермай, қабила аҳлини тўплади. Жангчилар, оқсоқоллар, аёллар, болалар гулхан олдида қомат кериб турган Сардорнинг оғзига тикилдилар.– Қарлонлар келяпти, – деди у жангчиларга бир-бир син соларкан, – давоми…