Абул Ҳусайн (1896-1938)

Абул Ҳусайн (1896-1938) – бенгал шоири ва ёувчиси. Биринчи Бенгал модернист шоири. ЎЙЛАРИМ Жавонга қўйганинг китоблар мисол Меҳр билан аста чангларин артиб Ҳуркак хаёлларга беролсам тартиб Ё ҳарир куйлагинг осиб офтобга Ҳеч кимга кўрсатмай қуритганинг он Ва авайлаб уни тахлагансимон давоми…

Нусрат Раҳмат. Омадсизлик (ҳикоя)

Жуғрофий, иқтисодий ва ҳатто, табиий нуқтаи назардан қаралганда ҳам, тақдир жағалвойликларга ўнг қўлини чўзган, дейиш мумкин бўлади. Юқори томон – тоғ, бир тегирмонча сув қишин-ёзин шарқираб ётади. (Баҳорда қутуриб, йўл, кўприкларни вайрон қилиши нохушроқ, албатта). Бу ёғи шаҳарга ҳам яқин. давоми…

Нусрат Раҳмат. Қавмлар ёки Вадим фалсафаси (ҳикоя)

Юсуф Абдуллаевга бағишланади Бу кўнгилсизликларнинг бари Тоғошарнинг бурнидан қон келган ўша нохуш шанбадан бошланди. Дастлаб ўзи ҳам, бошқалар ҳам бунга жиддий эътибор беришмаганди. Аммо, қон тўхтамади. Бурнига пахта тиқди, бошини кўтариб ётди – қон эса ҳалқумига ўтди ва оғзидан келди. давоми…

Нусрат Раҳмат. Энг ашаддий каллакесар (ҳикоя)

Чакатило! Бу  совуқ  фамилия  ҳойнаҳой  қулоғингизга  чалинган  чиқар.  1991 -1992  йиллар  давомида  ана  шу  хунхўр  ҳақида  ёзмаган  газета–журналлар  кам қолди.  Туғри,  ахборотлаар  бир–биридан  фарқ  қилар:  рўзномалардан  бири  Чикатило  йигирмадан ортиқ  қиз–жувонни  зўрлаб,  кейин  чавақлаб  ташлаганини  ёзса,  ўзгаси  ана  шу  рақамни  давоми…

Исомиддин Пўлатов. Китоб ўғриси (ҳикоя)

– Дадаси туринг, томда кимдир юрибди, – онам дадамни туртди. – Тирқишдан фонарнинг ёруғи тушди. Туринг, эринманг. Ўғри бўлмасин, тағин. Дадам шошилмай тўнини елкасига олди-ю чиқиб кетди. Ёшлигимда ўғри ҳақида эшитсам, ўтакам ёриларди. Менинг тасаввуримга ниқоб кийган, баҳайбат, қўрқинчли нусха давоми…

Исомиддин Пўлатов. Йўл (ҳикоя)

Хизмат сафари билан пойтахтга боришга тўғри келиб қолди. Ўзимга керакли нарсаларни олдим-у уч кунлик сафарга отландим. Манзилга тезроқ етиб бораман, деган ниятда енгил машинада кетмоқчи бўлдим. Чунки, «Нексия»ни шамолдек елдирадиган йигитлар кам эмас-да. Кўз очиб юмгунча Тошкентда бўласиз. Худо асраса давоми…

Исомиддин Пўлатов. Чол (ҳикоя)

Қашшоқликка тоқатим йўқ. Қашшоқ одамни кўрсам ичим эзилиб кетади. Ёрдам берсам дейман-у бунга қурбим етишига шубҳам бор. Аввалига, бирда ярим ночор одамларнинг суҳбатини тинглаб, таъсирланиб ҳам кўрдим. Қарасам, олчоққа, сафсатабозга айланиб қолаётгандекман. Ахир ўйланг, суҳбатдошингиз бор дардини айтиб берса-ю сиз давоми…

Исомиддин Пўлатов. Жувон (ҳикоя)

У аёл гоҳ-гоҳида ишхонамизга келиб турарди. Балки уни шунчаки аёл десам, бироз ёши ўтинқираб қолгандек таассурот уйғотар сизда. Чунки, аёл дейиш нисбий тушунча. Ўн етти ёшли қизни ҳам, етмиш ёшли онахонни ҳам аёл дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам уни аёл давоми…

Ясунари Кавабата. Оловга томон талпинаётган аёл (ҳикоя)

Кўл олисдан хира мавжланиб кўзга ташланар эди. У ой ёғдусига чўмган кўҳна боғдаги ҳовузга жимирлаб қуйилаётган сувнинг рангини эсга соларди. Кўлнинг қарама-қарши қирғоғида дарахтлар ёнарди. Ёнғин кўзга ургудай шитоб билан ёйилиб борарди. Чамаси, ўрмонга ўт тушганга ўхшайди. Қирғоқ бўйлаб тутун давоми…

Филип Мартин (1931-2005)

Филип Мартин (Philip Martin) — австралиялик академик шоир, таржимон, танқидчи ва публицист. “Флейта”, “Шамол байроғи”, “Танланган асарлар” китоблари муаллифи. МЕРОС Мен ижодимни мерос қолдираман… Ўқишни ёқтирмаслар, барибир қолдираман, Карларга қўшиқ айтгандай бўлади, Кўрларга осмонни тасвирлагандай қолдираман. Кўчирмакашларга қолдираман – Фаросатлари давоми…