Комилбек Норбеков (1880-1943)

Комилбек Норбеков (1880 – Тошкент – 1943) — ўзбек маърифатпарвари. Тошкентнинг маърифатли бойларидан Муҳаммадаминбекнинг ўғли. Укаси Каримбек (1882—1970) билан бирга чарм ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Австрия ва Германия фирмалари билан тери-чарм савдо алоқасини ўрнатган. Тараққийпарвар дўстлари Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, давоми…

Отаулла Хўжаев (1880-1937)

Хўжаев Отаулла, Хўжаев Отахўжа Пўлатхўжаевич (1880, Бухоро — 1937.25.10, Тошкент) — Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаси, давлат ва жамоат арбоби. Бухорода Мадраса таҳсилини олган. Сўнгра Туркияга бориб, акаси Усмон Хўжа, Фитрат ва бошқа билан Истанбулда таҳсил олган (1909—13). «Тарбияи атфол» давоми…

Сайёҳ (1879-1918)

Сайёҳ, Абдураҳмон Сайёҳ ибн Ҳожи Муҳаммад Содиқов (1879, Тошкент — 1918, Қўқон) — маърифатпарвар, ношир. Арабистон, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон, Япония мамлакатларига саёҳат қилгани учун ўзига «Сайёҳ» тахаллусини олган. Ўн ёшида ота-онаси, ака-синглиси билан Маккага кетади, ўша ерда оила аъзоларининг барчасидан давоми…

Иброҳим Даврон (1874-1922)

Иброҳим Даврон (тахаллуси; асл исм-шарифи Мирзааъзам Иброҳим ўғли) (1874-Қўқон – 1922.5.4) — ўзбек шоири, маърифатпарвар, драматург, публицист. Иброҳим Даврон, асосан, шеър ва пьесалар, мақолалар ёзган. «Ашъори нисвон», «Туркча фиғонлар» (1912), «Олтин сўзлар» (1912), «Таълим жуғрофияси» (1913), «Маданий жумбоқлар» (1914) шеър давоми…

Ислом шоир (1874-1953)

Ислом шоир Назар ўғли (1874 нарпай тумани — 1953.17.7) — ўзбек бахшиси. Ўзбекистон халқ шоири (1940). Нарпай достончилик мактаби вакили. Эрназар шоирнинг шогирди. Бобоси Ражаб шоирдан дўмбира чертишни, терма ва достон куйлашни ўрганган. 22 ёшида достончи сифатида танилган, 30 га давоми…

Рожий Хўқандий (1871-1924)

Рожий, Сулаймонқул уста Суярқул ўғли (1871 — Қўқон — 1924.11.11) шоир, хаттот. Қўқон мадрасаларида таҳсил кўрган. Рожий ишқий ғазаллар, сатирик шеърлар, таърихлар ёзган. Уларда самимий муҳаббат улуғланган, 1-жаҳон уруши воқеалари акс этган, инсоннинг жамиятда тутган ўрни ва қадр-қимматига баҳо берилган. давоми…

Саид Аҳмад Васлий (1870-1925)

Васлий (тахаллуси; асл исми Сайд Ахмад уста Азим ўғли) (1870 — Самарқанд — 1925.29.10) — ўзбек ва тожик шоири, маърифатпарвари. Тошкент (1883-91) ва Бухородаги (1893-1902) Кўкалдош мадрасаларида ўқиган. Бухорода (1903—09), Самарқанддаги Орифжонбой ва Қусам ибн Аббос мадрасаларида мударрислик қилган (1909—17). давоми…

Нозимахоним (1870-1924)

Нозимахоним (1870 – Тошкент — 1924) — шоира. Ўзбек аёллари орасидан чиққан биринчи журналист-публицист. Татар, араб ва форс тилларини ўрганган. Оренбург ва Қозонда чиқиб турган матбуотни мунтазам кузатиб борган. Европа адабиёти ва маданияти билан таниш, эркпарварлик ғояларидан баҳраманд бўлган. Ўзбек давоми…

Анбар Отин (1870-1906)

Анбар Отин Фармонқул қизи (1870 — Қўқон — 1906) — ўзбек шоираси. Отаси Увайсийнинг жияни. Онаси Ашурбиби оддий косиб қизи. Анбар Отин Дилшод отин мактабида таҳсил олган. Анбар Отин шеърлар ижод қилиш билан бирга маҳалласидаги ёш қизларга таълим ва тарбия давоми…

Аҳмад Табибий (1869-1911)

Аҳмад Табибий (тахаллуси; асл исм-шарифи Аҳмад Али Муҳаммад ўғли, 1869—Хива—1911) — шоир, таржимон, табиб. Хива мадрасаларидан бирида ўқиган. Отасидан ва замонасининг машҳур табиби Яхшимуродбекдан табибликни ўрганган, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) саройида табиблик қилган. Шеъриятда шуҳрат қозонган. Ўзбек ва форс-тожик тилларида, давоми…