Абул Ҳусайн (1896-1938)

Абул Ҳусайн (1896-1938) — бенгал шоири ва ёувчиси. Биринчи Бенгал модернист шоири.

ЎЙЛАРИМ

Жавонга қўйганинг китоблар мисол
Меҳр билан аста чангларин артиб
Ҳуркак хаёлларга беролсам тартиб
Ё ҳарир куйлагинг осиб офтобга
Ҳеч кимга кўрсатмай қуритганинг он
Ва авайлаб уни тахлагансимон

Кошки ўйларимни жонли этолсам
Тувакда ўстирган гулларинг каби
Гуркираб, барқ уриб сув эмса табиий
Қуёш нурларига тутолсам

Хатарсиз бошпана беролсам шояд
Бургуту калхатнинг чангалидан бот
Мурғак жўжаларинг этгандай озод

Шаклу шамойилин ўзгартсам қани
Худди нозиккина бармоқчаларинг
Юнг коптокчасини чувалагани
Мисоли игнанг-ла тўқиган иссиқ
Куйлакча, камзулу пайпоқ бежирим
Худди ипак қуртдай қийналмасдан, жим
Барглар, гулғунчалар, ўрмаловчи жон
Тиккандай куйлагу рўмолга жонон
Майин ипаклардан — қизил, кўк, сариқ

Кошки ўйларим-ла
шундай қилолсам.

Аъзам Обидов таржимаси