Гулбаҳор Саид Ғани (1969)

Гулбаҳор Саид Ғани 1969 йилда туғилган. Филология фанлари номзоди. У Қўқон Давлат педагогика институтини тугаллаган. Ҳозир шу институтда фаолият олиб боради. Шоиранинг “Ёввойи ушшоқ”, “Барибир бахтлиман”, “Қўшиғимни кутмоқда дунё” номли шеърий тўпламлари нашр қилинган. Қўқон шаҳридаги  “Ниҳол” адабий тўгараги раҳбари. давоми…

Мирпўлат Мирзо (1949-2018)

Мирпўлат Мирзо 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1999). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1971). «Тонг жилваси», (1976), «Ишқ фасли» (1978), «Яхши кунлар» (1981), «Сунбула» (1985), «Мовий дарё» (1988), «Атиргул ва юлдузлар» (1990), давоми…

Абдулла Шер (1943)

Абдулла Шер (Шеров Абдулла) 1943 йил 5 августда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1970). Илк шеърлар тўплами – «Кўклам табассуми» (1973). Шундан кейин шоирнинг «Алёр» (1977), «Атиргул сояси» (1979), «Роз» (1980), «Куз ҳилоли» (1983), «Қадимги куй» давоми…

Зуҳра Очилова (1975)

Зуҳра Очилова 1975 йилда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. Шоиранинг “Мовий ифор” номли китоби нашр этилган. ТОМЧИМАН Яратиқнинг мужгонидаги Томчисиман “мен”ликлар ичра. Томчиман, агар томчиласам Куртакланар новдалар қониб. Рангланар ўт, гиёҳ, чечаклар Яшилланар томчимдан ҳаёт. Сувларда инади жўшқинлик, Қиёфага кирар давоми…

Муҳаммад Исмоил (1964)

Муҳаммад Исмоил 1964 йилда Сирдарё вилоятининг Ховос қўрғонида туғилган. ЎзМУнинг журналистика факультетида таҳсил олган. Шоирнинг “Тазарру саодати”, “Тасаввур чизиқлари”, “Кўнгил мулкига сафар”, “Саҳройи гуллар”, “Сиз ҳамон ўшасиз”, “Сизни севмай бўладими”, “Баҳорнинг энг сўнгги лоласи”, “Чиройлисан, тенги йўқ”, “Кўксимни куйдирган аланга”, давоми…

Шермурод Субҳон (1966)

Шермурод Субҳон 1966 йилда Бухоро вилояти, Моҳи-Хосса қўрғонида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тугатган. 1992-1996 йилларда Истамбул университетининг адабиёт факултети магистратурасида таҳсил олган. “Шеърият иқлими” китоби муаллифи. “Гулистон” журналида ишлайди. ИСТАК Истар эдим ёнимда бўлсанг Чиқмаган каби ёдимдан асло. Истар эдим давоми…

Турсун Али (1952)

Турсун Али (Ўрмонов) 1952 йил 5 февралда Фарғона вилоятининг Қува тумани, Тошйўли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1981). «Юракдаги сўзлар» (1983), «Ёруғ кунлар» (1985), «Изтироб остонаси» (1992), «Тун товуши» (1993), «Ёлғизим» (1995), «Уйғоқ сукунат» (1999), «Туйғулар ранги» (Сайланма, 2001), давоми…

Фарҳод Арзиев (1975)

Фарҳод Арзиев 1975 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини, Ҳиндистон Оммавий ахборот воситалари институтини, Буюк Британиядаги Сити университетини тугатган. «Ёлғизлик ранглари» шеърий тўпламининг муаллифи. * * * Билсангиз, бўғзимгача ҳаяжон — Мен йиғлаб айтмоқчи эдим бу Сўзни: давоми…

Маҳфуза Имомова (1989)

Маҳфуза Имомова 1989 йилда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида туғилган. Ҳиндистоннинг Бангалор университетида таҳсил олган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Биринчи китобим” рукни остида “Ёруғ йўл” номли шеърий тўплами чоп этилган. * * * Тун негадир кўринмай қолди Тунамоқда балки йўлакда. Ой ёруғлик ичра давоми…

Гулчеҳра Раҳимова (1952)

Гулчеҳра Раҳимова 1952 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида таваллуд топган. Тошкент Давлат университетида таҳсил олган. Қорақалпоғистон халқ шоири. Кўплаб шеърий ва насрий асарлар муаллифи. * * * Яратганга минг-минг ташаккур, Порлаётган чироғим учун. Юз каллада юз миллион фикр, Масъул ҳар давоми…