Учар калтакесаклар борми?

Ост-Индия ва Зонд архипелагида яшайдиган учар калтакесаклар ғоят гўзалдир. Унинг ялтироқ боши қўнғир тусда, елкаси оч қизил, «қанотлари» қора йўл-йўлли ва холдор. Калтакесакларнинг ҳаммаси дарахтларда яшайди, эҳтиёж сезмаса, ўз ихтиёри билан ҳеч қачон ерга тушмайди. Дарахтларнинг қалин барглари орасида, оналари қўйган қобиқлар тирқишидаги тухмлардан очиб чиқади ва куни битгунга қадар мана шу ерда яшайди.

Калтакесаклар ола-була туси билан дарахтлар орасида кўринмайди, устига-устак баландда яшайди. Улар бу ерда деярли қимирламай ўтиради, бордию ўлжа (қандайдир ҳашарот, қўнғиз ёки капалак) учиб юрганини кўриб қолса, калтакесак қанот қоқиб, олисга сакрайди ва ўлжасини учиб бораётган ҳолда тутиб олади, сўнг яна новдага келиб қўнади. Шу тариқа, калтакесак 5-6 метрга «учиб бора олади». Калтакесакларнинг катталиги ҳар хил, аммо 21 сантиметрдан ошмайди, унинг ҳам 12 сантиметри узун ва ингичка думига тўғри келади.