Абу Райҳон Беруний (973-1048)

Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний замонасининг қатор фанлари: астрономия, физика, математика, геодезия, геология, минералогия, тарих кабиларни чуқур ўрганди. У Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида туғилди ва ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқиши орта борди. Беруний кейинчалик машҳур давоми…

Журналист ва таниқли шоир Абдували Қутбиддин вафот этди

8 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир Абдували Қутбиддин вафот этди. Жанозаси Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Мерганча қишлоғида ўтказилди. Абдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1983). Самарқанд вилоят газетаси давоми…

Максим Горький. Асарлар. 10 жилдлик. 1-жилд: Ҳикоялар. Эртаклар. Поэмалар

Максим Горький. Асарлар. 10 жилдлик. 1-жилд: Ҳикоялар. Эртаклар. Поэмалар. (Сўз боши С. Азимовники). — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1968. Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти Максим Горькийнинг ўн томлик танланган асарларини нашрга тайёрламоқда. Максим Горький туғилган куннинг давоми…

Максим Горький. Асарлар. 10 жилдлик. 2-жилд: Фома Гордеев. Роман

Максим Горький. Асарлар. 10 жилдлик. 2-жилд: Фома Гордеев. Роман. Маъруф Ҳаким таржимаси. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1968.

Антон Чехов. Ҳаёт икир-чикирлари (ҳикоя)

Петербургнинг уй ижарахўрларидан, бот-бот пойгаларга бориб турадиган, миқтидан келган, икки юзи қип-қизил ўттиз икки ёшлар чамасидаги Николай Ильич Беляев, кунлардан бир кун, кечқурун у билан яқин муносабатда бўлган, ёки унинг сўзи билан айтганда зерикарли ва узун севги достони билан боғланган давоми…

Эркин Воҳидов. Муҳаббат

Эркин Воҳидов. Муҳаббат: Шеърлар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. Муҳаббат муҳаббат… Ёрга, диёрга муҳаббат! Инсонга муҳаб6ат! Таниқли шоир Эркин Воҳидовнинг мазкур тўплами ана шу муқаддас туйғуни мадҳ этувчи шеърлар, ғазаллардан дасталанди. «Муҳаббат» маълум маънода сарҳисоб булиб, бунда шоир давоми…

Борис Пастернак. Доктор Живаго (романдан парча)

ЎН УЧИНЧИ ҚИСМ Нақшинкор уй қаршисида Кичик Спасск ва Новосвалочное мавзеларига қийшиқ тепаликдан ва Катта савдогарлар кўчасидан кириб бориларди. Шаҳардаги баландроқ қурилган уйлару черковлар худди шу кўчада жойлашган эди. Бурчакда қорамтир-кулранг тусдаги нақшинкор уй қад кўтарган. Уй пойдеворидаги улкан тўртбурчак давоми…

Неъмат Арслон тавсия этган китоблар

Дарёнинг бошланиш жойини географлар манба дейдилар, қуйилиш жойи эса унинг мансаби. Умуман олганда, ибтидо ва интиҳо деган тушунчамизга тўғри келади бу атамалар. Ҳамма нарсанинг боши ва охири бор. Жумладан, китобларнинг ҳам. Ижод аҳли яратган асарлар ана шу оралиқ ўртасидаги масофада, давоми…

Америка эртак ва афсоналари илк бор ўзбек тилида чоп этилди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ўзбекистонлик ҳамкорлари билан “Америка эртак ва афсоналари” китобини ўзбек тилида чоп эттирди. Бу  ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар беради. Рангли расмлар билан безатилган тўпламга ҳайвонлар, қушлар, арвоҳлар ва кўплаб бошқа қизиқарли персонажлар ҳақидаги 60 дан ортиқ кичик давоми…