2020 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, мақолалар, ҳикоялар, шеърлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2020 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 6 154 317 тани (www.ziyouz.com — 5 031 909; www.ziyouz.uz — 1 122 408) ташкил этди (кунига ўртача 16 861 киши). Ташриф буюрганларнинг 80 фоизи Ўзбекистондан. Россия (6%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон давоми…

Ҳусан Мақсуд. Тилимиз тилсими

Инсон тақдиридан қизиқ тақдир бормикан? Йўқ, дейди шошқалоқ одам. Мен ҳам шундай дердим қоғоз-қаламдан йироқ пайт­ларим. Сал ўтиб – қоғоз қоралаб, Сўз деб аталмиш неъматнинг ортидан кун кўра бошлаганимдан бери юқоридаги саволга ҳазир бўлиб жавоб берадиган бўлдим. Жавобим шу: инсон давоми…

Илҳом Аҳрор. Шам ва бўрон (Иброҳим Ғафуровга мактуб)

Иброҳим Ғафуровнинг бадиий олами ва фикрий теранлиги бир-бирига шу қадар омухталашиб кетганки, баъзан уни бадиият файласуфи ёхуд фалсафанинг шоири дегинг келади. Нажмиддин Комилов Юқоридаги сарлавҳа “Дил эркинлиги” китобингиздан олинган. Ундаги мақолаларнинг бири шундай номланади. Бунда қандай рамзий маъно юклаганингиз ҳақда давоми…

Шабот Хўжаев. Абдулла Қаҳҳорни эслаб

1964 йил, июн. Саратоннинг иссиқ кунларидан бири, мен ҳар сафаргидек маъруза залида малака оширишга келган шифокорлар билан машғулот ўтказаётган эдим. Кутилмаган меҳмон маъруза зали ёнига келиб, кимлардандир: “Шабот Хўжаевични қаердан топсам бўлади?”, – деб сўраётганини эшитдим. Мен бу мўътабар алломани давоми…

Қалдибек Сейданов. Мухтор Авезов ва Ўрта Осиё адабиёти

Мухтор Умархон ўғли Авезов ХХ аср қозоқ миллий адабиётини жаҳон миқёсига кўтарган катта истеъдод соҳибларидан бири эди. У адабиёт майдонига 1917 йили, йигирма ёшида “Енглик – Кебек” номли драматик асари билан кириб келди. Сўнг наср ва драматургия жанрларида самарали ижод давоми…

Муҳаббат Шарафиддинова. Тафаккур ёғдуси

Озод Шарафиддиновнинг кенг кўламли ижоди адабий жараён, танқидчилик ривожида етакчи бўлиб келди, десак муболаға бўлмайди. Уларнинг “Замон, қалб, поэзия” номли илк китоби 1962 йилда чоп этилганди. 2004 йилда эса “Довондаги ўйлар” дея номланган охирги китоблари босилиб чиқди. Аммо умрларининг сўнгги давоми…

Амир Файзулла. Икки халқ дуожўйи

Таниқли ҳинд шоири, йирик олим, ўзбек халқининг катта дўсти Қамар Раисни танимаган ё бу зот ҳақида эшитмаган киши кам бўлса керак. Қаердаки Қамар Раис ҳақида гап очилгудек бўлса, даврадагилар уни кўргани ё у билан яқиндан суҳбатдош бўлгани, жуда бўлмаганда, бу давоми…

Сайди Умиров. “Бобурнома” — бадиий мақоланависликнинг гўзал намунаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари — “Бобурнома” тўрт ярим асрдан ортиқ жаҳон узра мағрур кезаётир, муаллифи номини, юрти, эли, миллати довруғини юртлар, мамлакатлар, иқлимлараро таратиб келаётир. Бу қомусий асар тўрт марта форсийда, тўрт марта инглизчада, икки мартадан олмон, француз, турк давоми…

Ансориддин Иброҳимов. Покистонда Бобуршунослик

Покистонлик олимлар Темурийлар даври маданиятига катта қизиқиш билан қарамоқдалар. Улар нафақат халқларимиз ўртасида бўлган маданий алоқалар тарихи, балки ўша даврдаги маданий ҳаёт, йирик шоирлар, жаҳон маданияти саҳифаларида ўчмас из қолдирган буюк ижодкорларнинг меросига бағишланган тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Фикримизнинг далили давоми…

Қамчибек Кенжа. Ҳинд сориға (сафарнома)

Қамчибек Кенжа. Ҳинд сориға: (Сафарнома): Мозийдан лавҳалар. Кўрган-кечирилганлар. Ҳайрат суратлари. Шеърлар. Ўйлар… — Тошкент, «Шарқ», 2000. Улуғ мутафаккир, шоир ва саркарда, мураккаб тақдирли, чигал қисматли шахс Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийларнинг тарихий, илмий меросини, меъморчилик ёдгорликларини чуқур ўрганиш мақсадида Андижонда давоми…