Эрнест Хемингуей. Алвидо, қурол (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Америкалик ёзувчи. 1917 йилдан Канзас-Ситида журналист-репортёр сифатида иш бошлаган. 1-жаҳон уруши қатнашчиси (1914-18). Хемингуей 1928 йилгача Парижда, 1939-60 йилларда Кубада яшади. Дастлабки ҳикоялар китоби — «Бизнинг замонда» (1924). «Қуёш чиқади» (1926, инглизча нашрларда «Фиеста» номи билан чоп этилган),«Алвидо, қурол!» (1929) романларида урушнинг бемисл мантиқсизликлари, инсон ҳақҳуқуқлари, эркига тажовуз, айни пайтда, инсоний мардлик, қадрқиммат ва мухаббатнинг ҳар қандай ёвуз кучлардан устунлиги ёрқин ифодаланган.1930-йилларнинг 1-ярмида Хемингуей ижодида тушкунликни кузатиш мумкин. Шу даврда ёзувчи ҳаёт йўлини қайта мулоҳаза қилиб кўришга, ўз ижодининг муайян йўналишларини аниқлашга интилади. Натижада «Пешиндан кейинги ўлим» (1932), «Африканинг яшил тепаликлари» (1935), «Ғолибга байроқ берилмайди» (1933) ҳикоялар тўплами дунё юзини кўради. «Ҳўкизнинг шохи», «Френсис Макомбернинг бахти», «Килиманжаро қорлари» (1936) ҳикоялари, «Тўқчилик ва йўқчилик» (1937) романида Хемингуей ижодий юксалиши кўзга ташланади. Хемингуей асарларида дастлабки журналистик кузатув ўрнини таҳлилий, қиёсий мулоҳаза ва мушоҳадалар эгаллайди. У ҳар қандай урушни қоралайди, шу туфайли инсоният азият чекаётганига эътибор қаратади. Инсон ҳуқуқлари йўлида, озодлик курашида ёлғиз майдонга тушишнинг ҳалокатли оқибатларга олиб келишини оддий кишилар образи орқали ифодалайди.Хемингуей 1931—39 -йиллари испан халқининг миллий озодлик курашида ҳарбий мухбир сифатида қатнашади. Шу йилларда унинг бир неча очерк ва репортажлари, «Мотам қўнғироғи» (1940) романи чоп этилади. Бу асарлардаги қаҳрамонлар халқ озодлиги йўлида фашизмга қарши курашадилар, инсоният тақдири учун ўзларининг масъул эканликларини қалбан ҳис этадилар, кишилар билан бирга изтиробга тушадилар, хавф-хатардан қутулиш чораларини излайдилар.2-жаҳон урушидан кейин Хемингуей ижодида янги давр бошланган. Бироқ бу даврда юзага келган «Хавфли ёз» ва «Океандаги ороллар» романлари аввалгиларига қараганда бадиий жиҳатдан анча бўш асарлар саналади. Лекин маълум муддат ўтиб, Хемингуей инсоннинг руҳий ҳолатини тадқиқ этиш билан жамиятдаги мавжуд вазиятни очиб беришга қодир асарларни яратди. Бадиий жиҳатдан анча юксак бўлган «Дарёнинг нарёғида, дарахтлар соясида» (1950) романи, «Чол ва денгиз» (1952) қиссаси Хемингуейга катта шуҳрат келтирди. Хемингуей 20-асрда ўзигагина хос бўлган қатий холисликка асосланган характерли услубни яратдики, кейинчалик Америка қитъасидан етишиб чиққан ёзувчилар бу услубга тезтез мурожаат қиладиган бўлишди.«Чол ва денгиз», «Алвидо, қурол!» ва бошқа асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Нобел мукофоти лауреати (1954)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Ўринда ётарканмиз, у деразани ёпиш учун хонага кирди, кўзимга касалдек кўринди. Юзлари бўздай оппоқ, оғриқнинг зўрлигидан базўр ҳаракат қилар, қалтирарди. — Нима бўлди, тойчоқ? — Бошим оғрияпти. — Бориб ёт. — Йўқ. Тузукман. — Жойингга бориб ёт. Ҳозир кийиниб, олдингга давоми…
ЭРНЕСТ ХЕМИНГУЭЙ ВА МАЭСТРОёхуд башарий касбларнинг энг мушкули борасида суҳбатлар Миннеаполис университети журналистика факултети битирувчиси, йигирма икки ёшли Арнолд Самуэлсон машҳур адиб Хемингуэй билан учрашиш истагига тушади. У олис Мичиган штатидан йўлга чиқиб, Флоридагача бўлган салкам икки минг чақиримли масофани давоми…
1-таржима КЎПРИКДАГИ ЧОЛ Гардишли кўзойнак таққан, жулдур кийинган чол йўл четида ўтирарди. Дарёга қурилган понтон кўприкдан эса аравалар, юк уловлари, эркагу аёл, бола-бақра ўтиб турарди. Хачирга қўшилган аравалар аскарлар назоратида кўприкдан соҳилга чиқариб қўйилар, вакилларга топшириларди. Гоҳо деҳқонлар, тўпиқларигача чангга давоми…