Тошкентда япон маданиятига бағишланган навбатдаги кўргазма очилди

Тошкентдаги Икуо Ҳираяма халқаро маданият карвонсаройида япон маданиятининг ўзига хос йўналишига бағишланган “Сушини севаман” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Такаши Ҳатори қатнашди ва Кунчиқар давоми…

Туркия: дезинформация табиий офат пайти инсонлар ҳаётини икки карра хавфга қўймоқда

Кучли зилзила оқибатларини бартараф этиш учун курашаётган Туркия ахборот хуружлари, дезинформация хатарига ҳам дуч келмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти девони Ахборот-коммуникация бошқармаси бошлиғи Фахриддин Алтун баёнотида сўз боради. “Биз бошдан кечирган катта офатдан сўнг зилзила қурбонларининг ҳаётини хавф остига қўйган давоми…

“Malaysia Airlines” Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни тикламоқда

“Malaysia Airlines” авиакомпанияси Куала-Лумпур–Тошкент–Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Uzbekistan airports матбуот хизмати хабарига кўра, биринчи чартер рейс 2023 йил 1 март кунига белгиланган. Рейслар ҳар ўн кунда бир марта Airbus A330 учоғида амалга оширилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Малайзия авиаташувчиси илк давоми…

Хивадаги тарихий Боғбонли масжиди ЕИ кўмагида таъмирланди

ЮНEСКО, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати Хивадаги тарихий Боғбонли масжидини таъмирлаш ишларини якунлади. Лойиҳа ЕИ томонидан молиялаштирилган ЮНEСКОнинг “Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрондаги Ипак йўли мероси йўлаклари – Европа маданий мерос йилининг халқаро ўлчови” ташаббуси доирасида амалга оширилди. ЕИнинг Ўзбекистондаги давоми…

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

6 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Байрам кечаси иштирокчиларини Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Туркманистон элчиси Язгули Маммедов қутлади, деб хабар берди “Дунё” АА. “Туркманистон билан давоми…

Туркия президенти девони ёлғон маълумотлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Туркия президенти девони Ахборот-коммуникация бошқармаси мамлакатда 6 февраль куни рўй берган кучли зилзилалар муносабати билан аҳолини, шунингдек, миллий ва халқаро журналистларни манипуляция руҳидаги ахборотдан эҳтиёт бўлишга чақирди. Қайд этилишича, мамлакатни ларзага солган зилзила оқибатларини бартараф этиш учун ваколатли муассасалар, хусусан, давоми…

Ўзбекистондан Озарбайжонга сафар қилганлар сони 6 баравар ошди

2022 йилда Ўзбекистондан Озарбайжонга сафар қилганлар сони 6 бараварга ошди. Шу тариқа Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжонга энг кўп ташриф буюрган мамлакатлар орасида 11-ўринни эгаллади. Маълумотларга кўра, Озарбайжонга ўтган йили 178 мамлакатдан 1 млн 602 минг хорижлик ташриф буюрган. Бу 2021 йилга давоми…

Туркия: AFAD фавқулодда вазиятларда қандай чора-тадбир кўради?

Туркиянинг жанубий вилоятларида 6 февраль куни рўй берган кучли зилзилалар мамлакат учун катта имтиҳон бўлди. Ушбу синовли паллада Туркия табиий офат ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш агентлиги (AFAD – Afet ve Acil Durum Yönetimi Başkanlığı) қутқарув амалиётида жонбозлик кўрсатмоқда. давоми…

Қозоғистон ва Ўзбекистон товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи

Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Алихон Смаилов ва Абдулла Арипов Алматида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро комиссияси йиғилишидан сўнг ҳамкорликнинг муҳим масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда “Kazinform” Қозоғистон ҳукуматига таяниб хабар берди. Томонлар савдо-иқтисодий, транспорт-транзит ва сув-энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, саноат давоми…

АҚШ элчиси Самарқандда тадбиркор аёллар фаолияти билан танишди

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник ҳудудлар бўйлаб сафари доирасида “Samarqand Art House”га ташриф буюрди. Ушбу муассаса USAIDнинг аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича “CraftLab” лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ж.Ҳеник тажрибали ҳунарманд ва давоми…