“Malaysia Airlines” Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни тикламоқда

“Malaysia Airlines” авиакомпанияси Куала-Лумпур–Тошкент–Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Uzbekistan airports матбуот хизмати хабарига кўра, биринчи чартер рейс 2023 йил 1 март кунига белгиланган. Рейслар ҳар ўн кунда бир марта Airbus A330 учоғида амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Малайзия авиаташувчиси илк парвозини Ўзбекистоннинг “Osmon Aero” сайёҳлик оператори билан келишув доирасида 2022 йил 9 июль куни амалга оширган эди.

“Malaysia Airlines” штаб-квартираси Селангор штатида жойлашган Малайзиянинг миллий давлат авиакомпанияси саналади.

Аввал хабар берганимиздек, 2022 йил сентябрь ойида Тошкентда ўтказилган тадбирда Малайзия туризм агентлиги бош директори ўринбосари Искандар Мирза Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон ҳам сайёҳлик бўйича муҳим ҳамкор эканини таъкидлаган эди.

Мавзуга доир мақолалар:

Малайзия вазири: “Туризм ва маданият – Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари”. 07.07.2022

Малайзия сайёҳларга чегараларини тўлиқ очмоқда. 06.04.2022