Ичанқалъа дунёдаги энг машҳур тўққиз қалъа рўйхатига кирди

Буюк Британиянинг нуфузли сайёҳлик нашри – “Wanderlust travel magazine” Хоразмдаги Ичанқалъа меъморий мажмуасини дунёдаги 9 та энг муҳташам деворли қалъа рўйхатига киритди. Девор билан ўралган шаҳарлар орасида Картахена (Колумбия), Дубровник (Хорватия), Тарудант (Марокаш), Йоркшир (Буюк Британия), Каркасон (Франция), Сиан (Хитой), давоми…

Истанбул 2023 йилда круиз туризми маркази бўлиши кутилмоқда

Осиё ва Европанинг учрашув нуқтаси бўлган Истанбулнинг ноёб порт иншооти – Галатапорт круиз туризмида муҳим ўрин тутади. Қоракўйдаги янгиланган ушбу тарихий порт шаҳарнинг тез ривожланаётган туризм сегментида алоҳида аҳамият касб этади. Саккиз минг километрдан ортиқ қирғоқ чизиғига эга Туркия гўзал давоми…

“Муштум” журнали 100 ёшга тўлди

Ўзбек матбуотида ўз ўрнига эга отахон нашр – “Муштум” журнали 100 ёшга тўлди. Роппа-роса бир аср аввал, 1923 йил 18 февраль куни журналнинг биринчи сони чоп этилган эди. Ҳажвий йўналишдаги журналга тараққийпарвар зиёлилар Абдулла Қодирий ва Ғози Юнус асос солган. давоми…

Ўзбекистонда АҚШ кўмагида тадбиркор аёллар академияси ташкил қилинди

17 февраль куни АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган тадбиркор аёллар академияси (AWE) битирувчилари – Фарғона, Андижон ва Намангандан келган 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган 25 нафар ишбилармон аёлга сертификат топширди. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати давоми…

Ўзбекистон–Франция қўшма университети ташкил этилади

Ўзбекистонда Франция билан ҳамкорликда қўшма университет ташкил этилади. Бу ҳақда икки давлат ташқи сиёсат маҳкамалари масъуллари ўртасидаги музокарада сўз борган. “Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ТИВ Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари Ойбек Шахавдинов Франция давоми…

Туркия: зилзиланинг сайёҳлик соҳасига таъсири баҳоланди

Хабарингиз бор, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудага тенг икки кучли зилзила рўй берди. Мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон уни  сўнгги 84 йилда кузатилган энг фожиали зилзила деб атади. Бу 1939 йилдан бери Туркия бўйлаб шарқдан ғарбга, давоми…

Ўзбекистон илм-фанида аёллар улуши маълум қилинди

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг илмий тадқиқотлар олиб боришдаги иштироки 39 фоизга яқинлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Нодира Мустафоева “Янги Ўзбекистон” нашрида чоп этилган мақоласида маълум қилган. Айни пайтда ЎзФА тизимида ходимлар сони 5337 давоми…

Тоғай Мурод таваллудининг 75 йиллигига бағишланган анжуман ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 75 йиллигига бағишланган маърифий анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган, “Юлдузлар мангу ёнади” деб номланган тадбирда адиб шахси ва давоми…

LEICA: Марказий Осиё ҳуқуқ идоралари рақамли тергов-суриштирув бўйича машғулотларда қатнашди

Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон) ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари Европа Иттифоқининг LEICA дастури доирасида молиялаштирилган тренинг давомида рақамли тергов-суриштирув асосларини ўргандилар. Кейинги йилларда рақамли технологиялар ёрдамида содир этилган жиноятлар сони ошиб бормоқда. Мазкур турдаги жиноятларни фош давоми…

100 йиллик cана: Ҳайдар Алиевнинг тарихий хизматига баҳо берилди

Озарбайжонда жорий йил “Ҳайдар Алиев йили” деб эълон қилинган. 2023 йилнинг 10 май куни Озарбайжон халқи умуммиллий етакчисининг 100 йиллиги нишонланади. Cана доирасида атоқли давлат арбобининг меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Trend агентлиги Ҳ.Алиев билан давоми…