Муҳаммаджон Қодиров. Уйғунлик зарур (1990)

Қани, бирон холис киши бўлса айтсин, бугун Ўзбекистонни қидирганда, ёзма саводхонлиги мукаммал бўлган бирорта одам топилармикан?! Ўзим тилшунос олим бўла туриб, шу мақоланинг матнида ҳам бир қанча услубий ёки имло хатоларига йўл қўйган бўлсам, эҳтимол. Мендаги хатоларни бошқалар топади, бошқалардагини давоми…

Ирисали Тошалиев. Сўз қўллаш мароми (1990)

Жумҳуриятимиз ҳудудида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши билан адабий-нутқий фаолият қонун ечимларини рўёбга чиқаришнинг амалий ҳаракатига фаоллик билан киришиб кетди. Адабий тил имкониятларини яна-да кенгайтириш, унинг бир қолипга тушиб қолган турғун маром (норма)ларини янгилаш, қайта ташкил этиш давлат тили давоми…

Маликжон Шамситдинов, Ўктамжон Нурматов. Имломизнинг баъзи масалалари (1990)

«Ёшлик» журналининг адабий тилимиз тўғрисида «Муҳокама, мунозара» олиб бораётгани она тилимизнинг бугунги ҳолатини чуқурроқ таҳлил этиш ҳамда ҳаққоний хулосалар чиқаришда катта аҳамият касб этади. Х.Дониёров, Н. Шукуров, Б. Йўлдошевларнинг «Адабий тилимиз муаммолари» мақоласида («Ёшлик», 1989 йил. № 8) ўзбек алифбосини давоми…

Абдуғани Алиев. Битмас хазина (1990)

Ўзбек тилининг кўпгина назарий ва амалий масалаларини ҳал қилиш бевосита шева ва лаҳжаларни ўрганиш билан боғлиқ. Адабий тил билан шевалар ўртасидаги муносабатни белгилаш масаласи шеваларни тарихий-қиёсий асосда атрофлича тадқиқ этишни талаб қилади. Жонли тил — тарихий ёдгорлик. Шу боис шеваларда давоми…

Ёрмат Тожиев. Шеваларимизни унутмайлик (1990)

Халқ тилидаги, шевалардаги сўзларни ишлатиш, эски сўзларнинг маъноларини изоҳлаш, шу орқали уларни тарғиб қилиш тил бойлигимизни сақлашнинг энг яхши йўли. Ҳар бир сўзнинг барча товланишларини, услублар бўйича тармоқланиш имкониятларини, тил воситаларидан моҳирона фойдаланиш йўлларини илмий асослаш керак. Яъни тароват сўзини давоми…

Жўра Маматов. Тилимиз истиқболини ўйлаб (1990)

Миллат — бу тил, тил — бу миллат. Шундай экан, миллатнинг тилига оид қонун-қоидалар, унинг имлоси ишланар экан, у, албатта, узоқни кўзлаган, камчиликлардан холи бўлиши даркор. Бу қонун-қоидалар шошилиб ёки бирор раҳбарнинг буйруғи билан ишланмаслиги керак. Акс ҳолда бундай имло давоми…

Баҳодир Қобул. Авлодлар таънасига қолмайлик (1991)

Бу (турк)ларга яқин бўлиш учун энг асосий йўл уларнинг тилларида сўзлашишдир, чунки улар бу тилда сўзлашувчиларга яхши қулоқ соладилар, ўзларини яқин тутадилар, уларга зарар бермайдилар. Ҳатто ўз паноҳида турган бошқаларнинг гуноҳларини хам кечиб юборадилар. Маҳмуд Кошғарий. 1 Тилимиз учинчи бор давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. “Дадангмасман, Неъмат акангман…”

Ёқимли нутқ инсоннинг қиёси йўқ маънавий бойлиги, жавоҳирлар тўла сандиғи. Яхши сўз, яхши хабар кўнгилга қувонч бахш этади, юракка мойдек ёқади, шифобахш малҳамдек таъсир қилади. Халқимизда тилга доимо эътиборли бўлиш, ҳар сўз, ҳар иборани етти ўйлаб гапириш, қисқа сўзлаш, муомала давоми…

Суюн Қораев. Шаҳар ичи атамалари (1990)

Ўзбек тили давлат тили мақомини олди. Энди уни фан тилига айлантириш устида ўйлашимиз керакки, тилимиз фан-техниканинг барча соҳаларига оид сон-саноқсиз истилоҳ (термин)ларни ўз лисоний воситалари ёрдамида бемалол ифодалай олсин. Бу эса мураккаб вазифа бўлиб, вақт ва катта куч-маблағ талаб қилади. давоми…

Маҳмуд Назаров. Истилоҳлар тикланиши шарт (1990)

Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақидаги Қонуни эски ўзбек ёзувини ўқиш, ўрганиш учун кенг йўл очиб берди. Бугунги кунда газета-журнал материалларида, радио ва телекўреатув орқали қилинаётган чиқишларда, эски ўзбек тилини ўқиб-ўрганиш ва ўргатиш ҳақида турли хил фикрлар билдирилаётир. Шу йил 9 давоми…