Габриэль Гарсиа Маркес. Жазирама (ҳикоя)

Поезд алвон-алвон қоялар оралиғидаги пўлат издан ларзаланиб чиқиб, бананзор оралаб пишқира кетди. Ўнгда ҳам, сўлда ҳам – ҳамма ёқда бир хил — бананзор, охири кўринмайди. Ҳаво нам тортиб, денгиздан келаётган эпкин сезилмай қолди. Вагон деразасидан кўнгилни айнитадиган аччиқ тутун ёпирилди. давоми…

Эрнест Хемингуэй. Енгилмас (ҳикоя)

Мануэль Гарсиа зиналар оша Мигель Ретананинг хонасига чиқди. Жомадонини полга қўйиб, эшикни тақиллатди. Садо бўлмади. Лекин Мануэль йўлакда турганча сезди: хонада кимдир бор. Буни эшик ортида туриб фаҳмлади. – Ретана, – деди у вужуди қулоққа айланиб. Жимжит. “У ҳарҳолда шу давоми…

Симон Кармиггелт. Бошпана (ҳикоя)

Ҳафтанинг худо берган куни чол бу гўшага келади. Уни танимаган одам йўқ. Аёли билан бир умр шу кўчадаги пастқамгина уйда умргузаронлик қилган. Гўё, шу икки нуроний қария бутун кўча, маҳаллага нур улашиб тургандай, йиллар югуриклаб ўтгани сари бу файзга барака давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Бизнинг шаҳарда ўғри йўқ (ҳикоя)

Дамасо уйига қайтганида хўрозлар энди қичқира бошлаган, бўйида етти ойлик гумонаси бўлган хотини Ана уни тўшакда кийимларини ҳам ечмасдан кутиб ўтирар эди. Чироқ хира тортиб қолган. Дамасо англадики, хотини уни туни билан кутган, кўзлари тўрт бўлиб, зор-интизор кутган, ҳатто эшикдан давоми…

Симон Кармиггелт. Ишқий саргузашт (ҳикоя)

Кинодан хаёли паришон чиққан қиз стоянка-қантармага ўтиб, велосипедини олди. Уйга жўнашидан олдин чироғини ёқиб кўрди. Ёнмади. — Аҳвол чатоқми? — деган овоз эшитилди. Ёнида ўттиз ёшлардаги пўлароқ йигит турарди. У қорнини ичига тортишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, кўзойнаги ортидаги нигоҳида қандайдир давоми…

Симон Кармиггелт. Совуқ (ҳикоя)

Элла бизникида ўтган-кетгандан, туриш-турмушдан шунчаки, гап сотиб, ярим тунгача лақиллаб ўтирди. — Сизларга нақадар маза, — дея такрорларди у оҳуникидек маъюс кўзларини биздан узмай. Назаримда, “маза” сўзи, аксарият ҳолларда, турмушдан маза-матра кетганда эсга тушади. Тун яримлаганда Элла бирдан ёқасини ушлади: давоми…

Симон Кармиггелт. Ҳамма кетиб бўлган (ҳикоя)

Якка-ёлғиз ферманинг ёнига юк машинаси келиб тўхтаганида қош қорайиб қолган эди. Кабинадан кепка кийган заифгина чол имиллаб тушди. Қариянинг оёғи ерга тегиши билан машина жойидан қўзғалди. Чол четан эшикни очди ва ичкарилади. Ўша лаҳзада занжирбанд ит вовуллади. Лекин ҳовлини кесиб давоми…

Симон Кармиггелт. Қайиқ (ҳикоя)

Мўъжазгина қаҳвахонанинг деразаси олдидан оқиб ўтган анҳорда дид билан бўялган “Сюзи” номли моторли қайиқча сузиб юрарди. Қайиқчани бошига денгизчиларнинг хос фуражкасини қўндирган ўрта ёшлардаги ғўлабир киши мағрур бошқариб борарди. Бежирим соябон остида, устига қавима ғилоф ёпилган чойнак ёнида, офтоб шувоққа давоми…

Симон Кармиггелт. Аёл кишининг овози (ҳикоя)

Ишқим тушиб қолган икки сувратни суқланиб-суқланиб томоша қилиш илинжида яна Гаагадаги музейга бордим. Сувратлар ўша-ўша, жойи ҳам, ўзи ҳам ўзгармаган. Кўнглим жойига тушиб, боя кираётганимда — бир соатгина бурун кийимхона мулозими – ғоят сертакаллуф йигитга топшириб кетган портфелим, ёмғирпўшим ва давоми…

Иво Андрич. Чалғи (ҳикоя)

Якшанба куни шаҳарни шовқин-сурон буткул забтига олади: сигирлар муъраган, қўй-қўзилар маъраган, ғала-ғовур, бақириқ-чақириқ, ур-сур. Лекин савдо расталари узра тўхтовсиз садо бериб турадиган темирлар даранг-дурунги уларнинг ҳаммасини босиб кетади: деҳқонлар сотиб олаётган чалғиларини дўконларнинг тош остоналарига уриб-суриб синаб кўради. Жаранг-жиринг! Даранг-дурунг… давоми…