Шавқи Бағдодий (1928)

Шавқи Бағдодий – суриялик араб ёзувчиси Муҳаббат яшайди ҳамма замонда Ишқ замони эмас – бизнинг бу замон. Ишқ овозин кўмгин. Қуёшни сўндир. Бугун олам – жанг учун майдон, Шиори – “зарба бер”, “чавақла”, “ўлдир”. Ўлдиргин ва ёки жанг қил ўлгунча. давоми…

Али Муҳаммад ар-Роқий (1934)

Али Муҳаммад ар-Роқий 1934 йили Ливияда туғилган. МЕНИНГ ВАТАНИМДА… Ишқ тарк этди. Олисларда қолди муҳаббат. Севгим кетди. Армон қолди, битмас яра каби ғам қолди фақат. Бу аччиқ қасидам ишқ ҳақда эмас, аччиқ армон ҳақда ҳам эмас. Бугун сени куйлайман, она давоми…

Байрам Ат-Тунисий (XX аср боши)

Байрам Ат-Тунисий – XX асрнинг биринчи ярмида ижод қилган мисрлик шоир. МУНАЖЖИМ Дерлар, мунажжимлар Доно азалдан. Билармиш тақдирни Улар аввалдан. Мен ишонолмайман, Дилда аланга – Бермам мунажжимга Ҳатто бир танга! Дил дафтарим титиб Нима қиламан: Ўзимдан ўтганни Ўзим биламан. Куймайман, давоми…

Иссам Хаммад

ТАБИАТНИНГ ШОИРГА АЙТГАН СЎЗЛАРИ Мени қўй. Гўзаллигим ҳақида қасидалар куйлашинг жонимга тегди. Сатрларингда уйқусираб тотилган ҳислар, ойнинг шуъласи, новдаларнинг шитирлаши ва ирмоқларнинг шилдираши мадҳ этилар… Жонимга тегди бундай сатрлар. Сенинг кўзларинг туннинг милтираган ёғдусидан қандай баҳра топар, минглаб одамларнинг нигоҳларидан давоми…

Констан Бюрньо (1892-1975)

Констан Бюрньо (Constant Burniaux) – бельгиялик шоир, ёзувчи, танқидчи. “Тентаклик”, “Аквариум”, “Нотинч дамлар”, “Каллоо – тасаввурдаги қишлоқ” романлари, “Ҳажвия ва муҳаббат ҳақида”, “Катерина” каби кўплаб новеллалар муаллифи. Француз тилида ижод қилган. БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ Бу телбалик ҳақда ўйлаб кўринг, давоми…

Нят Хан (1924)

* * * Қайга кетдинг, биродар? Мана, ҳозир, бугун-эрта баҳор келадиган… Сен ўлиб кетавердинг, бойчечаклар очилишини кутмадинг… * * * Қирғоқ кимсасиз… Ёмғир одамларнинг изларини ювмоқда. Намчил қумлоқ негадир дилга маҳзунлик солади. Яланг оёқлар ҳали ҳам баҳор шамолининг титроғини унутолмаган. давоми…

Тан Да (1888-1939)

* * * Куз туни нақадар қайғули, эй Ой! Одамлар дунёси тегди жонимга. Ой, тунги кўшкингда менга йўқми жой? Қайрағоч шохидан чиқсам ёнингга. Ёнимда сен каби маҳбубам бўлса, Ҳар булут, шамолга бўлар эдим шод. Ой, сени бағримга босиб, тепадан – давоми…

Нгуен Бин Кхием (1491-1585)

* * * Менинг мағлублигим, ғолибликларим – бугун арзимасдир қиммат бир пулга. Барча шон-шуҳратим, ҳурмат-иззатим жон деб алмашаман бир дона гулга, бир пиёла майга… Оқ булутларни кўрпа қилиб ётсам менга етарли – сокинликни тотсам менга етарли. Тириклик ғамидан кечдим тамоман, давоми…

Тхэ Ли (1459-1497)

* * * О, илҳом париси! Ичим тўла ғам! Нилуфар гулида акс этмас офтоб, Шамоллар тебратмас япроқларни ҳам, Кўкарган осмон жим, жон йўқ булутда, Жимирламас ҳатто ҳовуздаги сув, Вақт тўхтаб қолган наҳот бу юртда… Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси

Тэ Хан (1240-1290)

ҲАЁТ ТАҚВИМИ Мен ўз ҳаётим кунларидан Қоғоз тақвим тузишни истайман, Токим унинг варақларини узай Истаган пайтда. Шунда бахтли кунлар варақларини Узоқ қолдирардим тақвимда Ва қайғули кунларни Тезда йиртиб отардим, Қарамасдим вақтга, замонга… Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси