* * *
О, илҳом париси! Ичим тўла ғам!
Нилуфар гулида акс этмас офтоб,
Шамоллар тебратмас япроқларни ҳам,
Кўкарган осмон жим, жон йўқ булутда,
Жимирламас ҳатто ҳовуздаги сув,
Вақт тўхтаб қолган наҳот бу юртда…
Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси