Зоҳид Халил (1942)

Зоҳид Халил (Zahid Abdulla oğlu Xəlil) 1942 йилда Евлах шаҳрида туғилган. 1959—1965 йилларда Озарбайжон Давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. Евлах шаҳар маданият уйида мудир, “Ғалаба” туманлараро газетада адабий ходим, “Ташаббус” туман газетасида масъул котиб, университетнинг “Ёш муаллим” газетаси муҳаррири, давоми…

Исо Исмойилзода (1941-1997)

Шоир, таржимон, публицист Исо Исмойилзода Мустафо ўғли (İsa Mustafa oğlu İsmayılzadə) 1941 йилда Грузиянинг Қораязи (ҳозирги Қардабани) туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1958 йилда Озарбайжон Давлат университетининг филология факультетига кириб, уни 1963 йилда тамомлаган. Ўрта мактабда муаллим, Давлат Телевидение ва давоми…

Фируза Маммадли (1940)

Фируза Маммадли (Firuzə Məmmədli) 1940 йилда Хочмаз туманининг Жанахир қишлоғида туғилган. Шу ерда ўрта мактабни тугатгач, Қуба шаҳар тиббиёт мактабида таҳсил олган (1963). Озарбайжон Педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетини имтиёзли диплом билан тугатган (1964— 1968). Сўнгра Нахичеван автоном республикасининг давоми…

Рамиз Маммадзода (1937-2017)

Маммадов Рамиз Ёқуб ўғли (Ramiz Məmmədzadə) 1937 йилда Ағдам шаҳрида туғилган. 1958 йилда Боку темирйўл мактабини тамомлаб, Озарбайжон Педагогика институтида таҳсилини давом эттирган. Апшерон туманида мактаб ўқитувчиси, ёшлар ва жамоат ташкилотларида, Сиёсий маориф уйида турли вазифаларда ишлаган. 1993 йилдан Озарбайжон давоми…

Мусо Ёқуб (1937-2021)

Мусо Ёқуб (Musa Yaqub) 1937 йилнинг 10 майида Исмойилли туманининг Буйнуз қишлоғида туғилган. Кўкчой педогогика билим юртини тугатгач, Тиржон қишлоқ мактабида ўқитувчи (1957-1958), Буйнуз қишлоқ бошланғич мактабида илмий мудир (1958-1967) бўлиб ишлади. Озарбайжон Давлат университетининг филология факультетини сиртдан ўқиб тугатган давоми…

Қачай Кўчарли (1936-2015)

Ширинов Қачай Фармон ўғли (Qaçay Köçərli) 1936 йилда Тартар туманининг Кўчарли қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатиб, армия сафида хизмат қилган, кейин нефт конида оператор, чилангар бўлиб ишлаган. 1966 йилда Политехника институтини, 1976 йилда университетнинг филология факултетини сиртдан битирган. Техника мактабида давоми…

Иброҳим Гўйчойли (1936-2007)

Хизмат кўрсатган санъат ходими. Иброҳим Гўйчойли (İbrahim Göyçaylı) 1936 йил 12 ноябрда Гўйчой туманининг Аликент қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни 1953 йилда тамомлагач, Озарбайжон Давлат университетининг филология факультетига кирган ва уни 1958 йилда тамомлаган. Озарбайжон Давлат нашриётида муҳаррир, “Маданий тижорат” газетаси давоми…

Мастон Гунер (1935-2006)

Алиев Мастон Расул ўғли – Мастон Гунер (Məstan Günər) 1935 йилда Товуз туманининг Асрик-Жирдахан қишлоғида туғилган. 1957 йилда Озарбайжон Педагогика институтини тамомлаган. Республика матбуотида илк шеърлари 1955 йилда чоп этилган. Озарбайжон телерадиоқўмитасида ходим, муҳаррир, бўлим мудири, Бош муҳаррир бўлган. Кейин давоми…

Фикрат Қўжа (1935-2021)

Қўжаев Фикрат Гўйуш ўғли (Fikrət Qoca) 1935 йилда Ағдаш туманининг Котанарх қишлоғида туғилган. Озарбайжон халқ шоири, хизмат кўрсатган санъат ходими. 1964 йилда Москвадаги Горький номли Адабиёт институтини битирган. “Озарбайжон ёшлари” газетаси ва “Озарбайжон” журналида ишлаган. Бир қатор поэмалар ва қиссалар, давоми…

Жобир Наврўз (1933-2002)

Жобир Мирзаев ўғли Наврўзов (Cabir Novruz) XX аср Озарбайжон адабиётининг таниқди намояндаси. Озарбайжон халқ шоири. Хизи туманининг Упа қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тамомлаганидан сўнг, педагогика техникумида ўқиган, 1952 йилда Озарбайжон Давлат университетининг журналистика факультетига кирган, бир йилдан сўнг Москвадаги Адабиёт давоми…