Мансурхон Тоиров. Чапани йигит (2009)

Буюк физик олим Ампернинг фаромушлиги ҳақида кўпгина латифалар бор: у иккита тухумни қўлида ушлаб туриб, чўнтак соатини уч дақиқа қайнатган экан. Баъзи математик ҳисоб-китобларни ўйлаб хаёл суриб кетаётганида қаршисида ажойиб бир қора доска пайдо бўлиб қолади. Шунда у сираям иккиланмасдан давоми…

Луқмон Бўрихон. Токчадаги тумор (ҳикоя)

Не-не шонли, шавкатли, зафарли  ҳарбу зарбларидан кўра  никоҳида биргина аёл бўлганлиги боис тарихда ёруғ ном қолдирган салжуқлар султони Селем иккинчи суронли кунларнинг бирида галдаги жангу жадалга отлана туриб суюли рафиқаси Дуйгу бегимга қадим момоларидан мерос  қолган , айтишларича, сирли бир давоми…

Луқмон Бўрихон. Сут сотувчи бола (ҳикоя)

— Э-ҳе-е-е, мен келдим! Су-ут, қаймо-оқ! Бу товушдан чўчиб тураман. Ҳар саҳар шундай. Худди қўмондоннинг “уйғо-о-он!” деган ҳайқириғига шай аскардек,мен ҳам сут сотувчи боланинг чорловидан сўнг беихтиёр ўрнимдан сапчиб тураман. — Э-ҳе-ҳе, чиқингла-а-ар! Свежи-ий мо-ло-ко-о! Сут сотувчи боланинг жез жарангидек давоми…

Собир Ўнар. Сафура холамнинг эртаги (ҳикоя)

Мен бир нарсага кўпам тушунмайман ва хулоса қилишгаям қўрқаман: яратган Парвардигор баъзи бировларга кетма-кет мусибат жўнатади, ёш-навжувон жигарларидан айрилиб қолиш жуда ҳам  оғир, кейинчалик ҳам бошқаларга фалончи акам, укам ёки холам айни бўйи етган, ақли тўлишган, чиройи ҳаддан ошган вақтда давоми…

Эзоп масаллари

ТУЛКИ ВА ЭЧКИ Бахтсиз тасодиф туфайли бир Тулки ўрага тушиб кетибди. У ҳеч ўрадан чиқишнинг иложини қилолмабди. Бир пайт тепадан Эчки ўтиб қолибди. У Тулкидан пастда нима қилаётганини сўрабди. — Эй, ҳали эшитмадингми? — дебди Тулки. — Яқинда қурғоқчилик бўлармиш, давоми…

Тунда кўриш техникаси

Инсон кўзининг бошқа сезги аъзолари каби имкониятлари чегараланган бўлиб, белгиланган тўлқин узунликлари оралиғидаги нурларнигина кўра олади. Бу чегарани кенгайтиришнинг иложи борми? Нега ҳамма нурларни кўролмаймиз? Инфрақизил нурларни кўрсатувчи техник воситалар қандай ишлайди? Уларнинг вазифаси нималардан иборат? Ўйлаймизки, бу каби қатор давоми…

Асад Дилмурод. Туйғу ва тафаккур бирлашадиган ўзан (2010)

Севимли “Ёшлик” камина учун айниқса эъзозли, негаки, орзу-ҳавасга лим-лим бўлган ўт-олов даврим, айни пайтда, илк ижодий уринишларимни доим ёдимга солиб туради. Журнал дастлабки тарихий ҳикоям “Шердор”ни жамоатчилик эътиборига ҳавола этганда қанчалар руҳланган эдим, шундан кейин неча-неча юз йиллар наридан бугунга давоми…

Зоҳиджон Холов. Қисқа ҳикоялар қироли

Жаҳон адабиёти – битмас-туганмас хазина. Ундан фойдаланиш, бойликларини ўзлаштириш – юксак фазилат. Йиллар ўтгани сари бу ноёб хазинанинг салмоғи ошиб, осори-атиқалари кўпайиб бораверади. Машҳур америкалик ҳикоянавис адиб О’Ҳенрининг ижодиёти ана шу хазинада алоҳида фусун ва тароватга эгадир. Унинг фавқуллода ноёб давоми…

Йўлдош Солижонов. Жозиба сеҳри (2010)

Хассос лирик шоиримиз Ҳамид Олимжон ўз мақолаларидан бирида она табиатни ҳис этиш, уни ишонарли тасвирлаш учун ижодкор уч хил қиёфада намоён бўлишини орзу қилиб, шундай ёзган эди: “Мен хоразмликларнинг Амударёга бўлган қарашини, ўчини, гинасини, аламини сўз билан айтиб берадиган шоирни, давоми…

Йўлдош Солижонов: “Эл нетиб топгай мениким…” (2010)

Ўзим ҳақимда гапиришдан олдин ота-онам тўғрисида тўхталмай ўтолмайман. Чунки табиатимда мавжуд неки фазилат ва қусур бўлса, барчаси аввало, улардан ўтган. Бунинг учун ота-онамдан миннатдорман ва Оллоҳдан доим руҳлари шод бўлишини сўрайман. Шундай қилиб… ОТАМ ВА ОНАМ Отам Солижон Усмонхўжа ўғли давоми…