Наваканта Баруа

АЙЛАНМА ҲАЛҚА ТАСМАСИ Онамнинг айланма ҳалқаларида Чилвирга яроқли тасма бор эди. Ғалтак ўсар ғалтак ўрамларида. Бу менга қоронғу сир-асрор эди. Саватчада иплар, ғалтаклар, ўрам, Бўш ғалтаклар баланд тортар тобора. Бироқ мен айланма ҳалқали тасма Адоғин кўрмадим, кўрмадим сира. Фақат у давоми…

Кешав Маҳанта

МИНИНИНГ БАРГЛАРИ Моҳир қўллар чаққондан-чаққон Япроқларни узиб ташлади. Қадди шамшод Мини кўзлари Энг афсунгар тунга ўхшайди. Қалби нозик баргдай титрайди, Бу туйғуни неча-неча бор Кўринмас қўл узиб юлқиди, О, шафқатсиз, бераҳм, беор! Гўзал Мини бойликни эмас, Суйди еллар шивирлашини. Фақат давоми…

Ажит Баруа

ДУНЁНИНГ АЙЛАНИБ БУРИЛИШ НУҚТАСИ Кел, қора, қора мурч ярғоғи, Гуллари тиниқ сув ичида. Сап-сариқ холларнинг титроғи Қаҳрабо уруғлар учида. Буғдой даласида кезинар Нора… Айланиб-айланиб бурилди дунё, Қачон кўзларимни ранглар ёритди? Бир зумлик ёмғирлар, ойда ҳам гўё Бу дунё айланди, думалоқ давоми…

Тошпўлат Раҳматуллаев. Интернет оммавий ахборот воситасими? (2006)

Мамлакатимизда Интернет йилдан-йилга оммалашаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, юқоридаги ва уларга ўхшаш кўплаб саволларга жавоб топиш муҳимлиги ўз-ўзидан равшандир.Бутун бир Интернетни тўласинча ОАВ қаторига киритиш тўғри эмас. Чунки Интернет марказлашган ягона ахборот воситаси бўлмасдан, турли хилдаги, шу жумладан, оммавий ахборот воситаси давоми…

Нажмиддин Комилов. Қалби гавҳардай покиза эди… (2002)

1971 йилнинг январи эди. Мен Тошкент давлат дорилфунуни (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факултетидаги Таржима назарияси ва нашриёт ишлари кафедрасига энди ишга қабул қилингандим. Кафедра мудири марҳум устозимиз Ғайбулла Саломов билан бир хонада ўтирардик. Менинг андак ҳайрон бўлиб турганимни кўрган давоми…

Шодиёр Даврон. Соғлиқни сақлаш: бугун ва эртага (2006)

Кишилар учрашганларида, энг аввало, «ассалому алайкум» — «ваалайкум ассалом» тарзида мурожаат қилишиб, бир-бирларига сиҳат-саломатлик тилашади. Сиҳат-саломат бўлган кишигагина ҳаёт, яшаш ҳузур бағишлаши, уни яратишга, дунёнинг сир-синоатларини очишга илҳомлантириши мумкин. Танининг бирор аъзосида оғриқ бор киши дунёга оғриқли кўз билан қарайди давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Сизми ё сен? (2006)

Бизнинг бошқа кўп эллардан бир фарқимиз шуки, сизлаб гаплашамиз. Бошқалар умрида энди кўриб турган, бунинг устига ёши катта одамга ҳам сенсираб муомала қилса, биз ўзимиздан кичикларга, ҳатто нотаниш ёш болага ҳам сиз деб гапирамиз. Қонимизга сингган-да. Бунинг тарихий сабабларидан бири давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. “Рабита” эмас, “робита” (2006)

Тасаввур қилингки, чархи фалак бир эврилиб, Маҳмуд Кошғарий минг йил наридан тирилиб келди-ю, сиз у кишига: “Бобожон, cиз “Девону луғотит турк” китобингизда, мен туркийлар юртининг ҳамма жойига саёҳат қилиб, бу тилларни энг нозик жиҳатларига қадар бирма-бир ўрганиб чиқдим, дегансиз. Шу… давоми…

Иброҳим Норматов. Кимдан эркинмиз? (2006)

Биз матбуот эркинлиги учун курашаяпмиз. Бу демократик ривожланишнинг ва фуқаролик жамиятининг асосий тамойилларидан биридир. Матбуот “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилар экан, ҳеч кимга қарам бўлмаслиги керак, деймиз. Яхши. Хўш, у кимдан, нимадан ва нима учун эркин бўлиши керак?! Матбуот эркинлиги ҳақида давоми…

Бойбўта Дўстқораев. “Тараққий” бошлаб берган йўл (2006)

Ўзбек миллий матбуотининг тўнғичи бўлган «Тараққий» газетаси чиққан кунга юз йил тўлди. Тўғри, унгача 1870 йили Туркистон генерал губернатори Фон-Кауфманнинг кўрсатмаси билан ўлкада рус тилида «Туркестанские ведомости» ва унга илова тарзида ўзбек ва қозоқ тилларида «Туркистон вилоятининг газети» ташкил қилинган давоми…