Эркин Аъзам. Ступка (ҳикоя)

Арслон акамиз дунёдан ўтгандан сўнг Марина янгамиз мана шу кунни интиқиб кутадиган бўлиб қолган. Илгари онда-сондагина борарди, энди ҳар ой бир қатнамаса, кўнгли жойига тушмайди. Тараддудни уч-тўрт кун олдин бошлайди. Марказга чиқиб совға-салом олади; Лена серфарзанд, қуруқ қўл билан бориш давоми…

Анвар Муқимов. Тарбиясиз сигир (ҳажвия)

Магнитофоним бузилиб қолди, ҳовлига олиб чиқиб, тузатмоқчи бўлдим. Лекин уёғини кавлаштираман, буёғини бурайман, сира-сира «тили чиқмайди» исқотининг! Бўғилиб, устидан болта солиб юборай дедим. Бунинг устига ўтган ҳафта сигир сотиб олган эдим, бирам жағи очиқ чиқди, ҳаром қотгур эрта азондан айюҳаннос давоми…

Отаули. Бировнинг дарди (ҳикоя)

Кутилмаганда оғриқ заптига олди. Бели нақ синиққа ўхшайди. Боши айланиб, кўз олди қоронғилашди. Бир жойда михлангандек қадалиб ўтириб ишлайдиган одамнинг жони-жаҳони белида бўлади, шекилли-да! Қирқ йилдан бери уззукун белкуракда ер ағдарганида ҳам пинак бузмай, оғриқ нималигини билмаган бу бақувват белнинг давоми…

Нодар Думбадзе. Талико (ҳикоя)

— Ҳой, эшитяпсанми, трусигингни ҳиёл пастга туширгин! — деб илтимос қилдим. — Бу яна нимаси бўлди? — дея ҳайратланди Талико.— Трусик — иштон дегани. Шаҳарчасига, — деб тушунтирди Циала мендан баттар ажабланиб.— Нега энди пастга туширарканман, жиннивой? — дея кулди давоми…

Акмал Саййид. Қайтиш (ҳикоя)

У деразадан тушаётган заррин қуёш нурлари остида қамашган кўзларини эринибгина очди. Кўз очди-ю, бирдан ғашланди, пайраҳадай қўлларини дераза томонга пахса қилиб, ёзнинг одатий жазирама оловидан нигоҳини тўсган бўлди. Аммо эплолмади. Наштардек ботаётган нурлар уни қўзғалишга, ланж танани соя томон олиб давоми…

Олимжон Ҳайит. Гавҳар (ҳикоя)

Авжи саратон. Кўп қаватли уйларнинг деразалари қуёш чиқиши билан ёпилиб, қалин пардалари бекитилади. Чунки қуёш бош кўтаргандаёқ, иссиқ лопиллаб ичкарига урилади. Эҳтиёт чоралари кўрилмаса, кун бўйи тандирнинг ичида ўтиргандай азобга қолиш ҳеч гапмас. Мансур апил-тапил ювиниб, энди ёшига тўлаётган ўғилчасининг давоми…

Наим Каримов. Яшин домлани эслаб… (2009)

ХХ аср ўзбек адабиёти намояндалари орасида узоқ умр кўрган адиблардан бири Комил Яшиндир. У баракали умри мобайнида Ҳамза ва Чўлпон сингари шоирлардан ижод сирларини ўрганиш, Қори Ёқубов ва Тўхтасин Жалилов сингари санъат дарғалари билан ҳамкорлик қилиш шарафига эришди. Мураккаб тарихий давоми…

Муҳаммад Тошболтаев. “Ҳар неким кўнгулда бор — тилга сурма…” (2009)

Олимларнинг илмий ишлари илмий мушоҳадага асосланган бўлади. Шу боис, уларни ўқиш ва уқишнинг ҳам бир мунча мураккабликлари бор. Номзодлик ёки докторлик диссертациясини оладиган бўлсак, ҳар бир жумла бирор-бир фикрни тасдиқ ёки инкор қилиши, ўқувчини маълум янгиликдан хабардор этиши зарур. Энг давоми…

Қодиржон Эргаш. “Насри хамсайи беназир” (2009)

ХХ аср бошларида Туркистон маданий ҳаётида муҳим бир воқеа юз берди. Алишер Навоий “Хамса”си таркибига кирган беш достондан тўрттасининг насрий баёнлари яратилди ва улар “Насри Хамсайи беназир” номи билан китоб ҳолида литографияда нашр этилиб, халқ орасида тарқалди.Бу улкан ва шарафли давоми…

Нўъмон Раҳимжонов. Тириклик нашидаси (2009)

Табиатда ҳеч бир нарса соф, кристал ҳолатда учрамайди. Хусусан, ёруғликни олайлик. Тун бағридан ёруғлик сизиб чиққани сингари, ёруғлик оғушида туннинг қорамтир сояси аста-секин бўй тортади. Ҳар куни кўравериб ўрганиб қолганимиз — тундан кейин тонглар отиши, кундузнинг охири қоронғу кечаларга уланиб давоми…