Раҳматжон Қўрғон (1990)

1990 йилда туғилган. Сирдарё вилоятидаги Гулистон санъат коллежини тугатган. Шеърлари матбуотда эълон қилинган. “Кимгадир яхшиман” китоби муаллифи. * * * Юр, бизни боғларга чорлар муҳаббат, Биз юрган йўлларга райҳонлар экиб. Ҳижрон азобида қийнама фақат, Чинордай қаддимни қўймагин букиб. Юр, бизни давоми…

Наргиза Одинаева (1988)

1988 йилда туғилган. “Келажак овози” танлови вилоят босқичи ғолиби. “Дўрмон” ижодкор ёшлар семинари қатнашчиси. “Йўлдаги мактублар” китоби муаллифи. Кўнгил манзили Тоғларни соғиниб бузилди чиллам, Тонгимдан адашдим, вақт – учар гилам, Лаҳзам ибодатдир, манзилим – қиблам, Йўлим жойнамоз, деб, чиқдим сафарга. давоми…

Дилдора Яҳё (1979)

1979 йилда туғилган. Наманган Давлат университети филология факультетини тамомлаган. Матбуотда шеърлари, “Қора “Нексия” сири”, “Қонли гул”, “Талваса” каби детектив қиссалари эълон қилинган. Умрим Кунларим – қайғунинг қариндошлари, Ўкинчлар ўпади этакларини. Юзимни куйдирар соғинч ёшлари, Сўйлай… Ўттиз иккининг эртакларини. Ҳафталар – давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Сўлган атиргулнинг абадий номи

Адабиётшунос олим, адиб ва файласуф Умберто Эко 1932 йили Италиянинг Пемонт вилоятига қарашли Александрия шаҳрида таваллуд топган. Ҳозир Милан шаҳрида яшайди. У дастлаб ўрта асрлар тарихи, санъати ва семиотика (semeion — белги, аломат) илмига бағишланган тадқиқотлари билан танилди. Ўтган асрнинг давоми…

Шоҳсанам Хидирова. Дидсизлик — санъатнинг кушандаси (2009)

Айтмоқчи бўлган мулоҳазам матбуот нашрлари орқали қайта-қайта тилга олинган, аммо ҳануз ечимини томолмаётган муаммолар қаторига кирса-да, биз ички бир саркашлик билан шу мавзуга яна қайтишни ихтиёр қилдик. Гап эстрада қўшиқларига ишланаётган клиплар ҳақида. Агар клип дид билан ишланса, у санъаткорга давоми…

Ҳусан Эрмуҳаммад. Нобелга ким муносиб? (нуфузли мукофот тарихига бир назар)

Нобел мукофотининг жаҳон илм-фани, адабиёти тараққиётида ўзига хос ҳиссаси борлигини ҳеч ким инкор этмаса керак. Чунки ушбу юксак мукофот, шак-шубҳасиз, дунёдаги жуда кўп улуғвор ишларга катта рағбат бериб, инсон ақл-заковатининг ноёб намуналарини дунё жамоатчилиги учун тавсия этиб, истеъдод эгаларининг кучига давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Умр — йўл, қайрилиш кўп…

Беназир овози билан мухлислари қалбини ром этган ҳофиз Отажон Худойшукуров ҳаёт бўлганида бугун у дўстлари, мухлислари даврасида қутлуғ олтмиш беш ёшини қаршилаётган, янги-янги қўшиқлари билан дилларга завқ-шавқ улашаётган бўларди… Ҳар гал, ҳофиз қўшиқларини тинглар эканман, ўтган асрнинг етмишинчи йиллари бўлиб давоми…

Илҳом Холиқов. Тойчоқ (ҳикоя)

Эрталабдан ота-боланинг ўртасидан оламушук ўтди.— Эсингни йиғ, бола! Бунақанги ишларга ҳали ёшлик қиласан.Аслида-ку, Олтмишбой ака бунақа гапларни шу бугун эшитаётгани йўқ: эсини танибдики ўзича бир иш қилолмайди.— Гап битта, неварангнинг тўйига тойчоқ оборасан, тамом вассалом!Умрзоқ отадан ёшини сўрасангиз: “От йили давоми…

Шодмон Отабек. Кўричак қаерда бўлади? (ҳажвия)

Туман шифохонасига оғир касал келтирилди. Ўн уч — ўн тўрт ёшлар чамасидаги ўсмир қорнини чангаллаб, тинимсиз инграрди. Уни дарҳол жарроҳлик бўлимига ётқизишди. Шу куни институтни яқинда битириб келган ёш жарроҳ Қосимжон навбатчи эди. У касалнинг қорнини обдон текшириб кўрди. «Қаеринг давоми…

Омон Мухтор. Ижодкорнинг кўнгил олами (адабий манзаралар)

Йигирманчи асрдаги энг катта фалокат — “халқ душмани” деган ёвуз тушунча ҳукм суриб, қирғин тегирмони айланганию унинг “сояси” қатор ўзбек адиблари хонадони устига ҳам тушганидир. Бу тўғрида сўз борганида, кўпинча дастлаб, бир пайтда (1938 йил) отиб ташланган буюк уч адиб давоми…