Орзиқул Эргаш. Пояндоз (ҳикоя)

(“Болалигим кўчаларида” туркумидан) Август охирлаяпти. Ҳадемай тўйлар мавсуми бошланади.Тўй ажойиб нарса-да, айниқса, никоҳ тўйлари… Ҳамқишлоқ акалардан бирортаси уйланадими ё опалардан қай биттаси эрга тегадими, фарқи йўқ, ишқилиб кўчаларимиздан “ёр-ёр” айтиб, гурра-гурра куёвнавкарлар ўта бошласа бас, этларим ғалати-ғалати жимирлаб, бир ерда давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Тушунтириш хати (ҳажвия)

–    Ҳеч қандай айбим йўқ, ўртоқ бошлиқ. Умрим бўйи чумолига зиғирча озор берган бўлсам ўлай агар. Унинг ўзи мени шунга мажбур қилди.–    Ёзинг деди, – терговчи буйруқ билан, дағдағали оҳангда.–    Нимани?.. – таажжубланиб сўради у.–    Бор гапни. Бўлиб ўтган воқеаларни давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. У дунё харидори (ҳикоя)

Узоқнинг иши қийин-да. Ҳеч бунақа бўлади деб ўйламаганди. Отасининг сўнгги дамларида ёнида туролмади. Акаси билан укаси ҳар қалай бошида бўлишди. Иссиқ-совуғига қарашди. Охирги сўзларини, насиҳатларини эшитишди. У бўлса… ҳеч киммас, ўзига ўзи шундай баҳо берарди: кимга керак бунақа обрў… ўйлаган давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Шудринг гуллари (ҳикоя)

Уят бўлса ҳам очиғини айтай: севиб қолдим. Аввалига ўзим ҳам ичимни жунбушга келтирган туғённи бепарвогина, оғзимни очиб ухлаб ётганимда кириб олган бешиктебратар бўлса керак, деб иккиланиб юргандим. Йўқ. Унақа эмас экан. Уни бошида ўзим ҳам танимаганимдан афсусдаман. Бу нақ севгининг давоми…

Бахтиёр Нуриддинов. Муҳаббат муҳри (ҳикоя)

Борлиқ бир силкиниб ёниб ўчгандай бўлди. Ер юзини булут қоплади. Шивалаб ёмғир ёғар, атроф жавонибдаги жимликни томчиларнинг шитир-шитири-ю, дарёнинг даҳшатли шовиллаб ўқишигина бузарди. Жониворлар аллақачон ин-инларига кириб кетишган, вақт ҳам алламаҳал бўлган эди. Дарё бўйидаги ҳарсангтош устида соч-соқоли оқарган, ёши давоми…

О’Генри. Ҳақиқий сиҳатгоҳ (ҳикоя)

Агар сиз ринг янгиликларини кузатиб борган бўлсангиз, бу воқеа дарҳол ёдингизга тушади. Тўқсонинчи йилларнинг бошида чегара яқинидаги дарёнинг нариги томонида чемпион ва чемпионликка даъвогар ўртасида бор-йўғи бир дақиқа-ю, бир неча сония давом этган учрашув бўлиб ўтади. Бу қадар қисқа учрашув давоми…

Муҳаммад Юсуф. Кўнглимда бир ёр

Муҳаммад Юсуф. Кўнглимда бир ёр: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1991. Муҳаммад Юсуфнинг шеърларида она юрт меҳри, болаликни соғиниш туйғуси, Ер дарди жўшиб туради. Шоир гоҳи «томда, қизгалдоқлар ёнида», гоҳи «ариқ бўйида, ялпизга суяниб» дунё ила мулоқотга киришади. Ўзбекона соддалиги, тантилиги, самимияти давоми…