Тўлқин Эшбек. Икки аср одами (ҳикоя)

Фантастика – ёзувчининг хаёлот дунёси эканлигини ҳамма билади. Бу ёзаётганларимнинг эса асло лоф-қофи йўқ. Ўша воқеаларни мен қатори кўрганлар анча-мунча топилади… Бир кино қаҳрамони бошқа даврга бориб қолганини кўргансиз-ку. Шунга ўхшаш ғаройиб ҳодиса юз берди. Чарх тескари айландими, бошқами, ишқилиб, давоми…

Жўра Маҳмуд. Биз билган ва билмаган Шекспир

Нафақат Англия, балки жаҳон тарихида шу кунга қадар Шекпирдек кенг кўламли драматург дунёга келмади. Мана 450 йилдирки, унинг ўлмас асарлари дунё театрлари саҳнасидан тушмайди. Машҳур япон режиссёри Акира Курасава томонидан суратга олинган “Қирол Лир”, “Макбет” фильмлари шарқона бетакрор талқини билан давоми…

Очил Тоғаев. Қаноти қайрилган лочин (1989)

Миллий нигилизм ҳақида адабиётчининг шахсий мулоҳазалари Тошкентдаги Навоий номидаги академик Катта театрга тантанали йиғилиш қатнашчиларини табриклаш учун келган пионерлар театрдан ҳафсаласи пир бўлиб қайтиб чиқдилар. Ўша йиллари мафкура мутасаддиси бўлган амалдор йиғинни она тилида табриклашга рухсат бермаганди. Етмишинчи йилдаги бу давоми…

Аҳмад Муҳаммад Турсун (1949-2021)

Аҳмад Муҳаммад Турсун (Турсунов Аҳмад Мамажонович) 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йили Наманган давлат университетини тамомлаган. 1967 йилдан буён матбуотда фаолият олиб боради: «Наманган ҳақиқати» газетасида турли вазифаларда, «Наманган атласи», «Ирфон», «Таржимон», «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган. давоми…

Баҳодир Йўлдошев (1945-2021)

Атоқли режиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Турсунович Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент театр ва рассомчилик институтида режиссёрлик мутахассислиги бўйича таҳсил олган. ​Меҳнат фаолиятини Ўзбек давлат давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. “Сен ҳам дарё, мен ҳам дарё!..”

Ўзбек ва қирғиз адабиёти орасида муштарак жиҳатлар кўп. Бу ҳол сўз санъатининг боши бўлган фольклор қиёсида айниқса яққол намоён бўлади. Шунинг учун ҳам гапни ўзбек ва қирғиз фольклоридаги уйғун ҳамда фарқли жиҳатлардан бошласак. Сўз санъати уруғ-қабилалар, элатлар билан бир вақтда давоми…

Баҳодир Қобул. Ой йўли (қисса)

ЙЎЛ КЎРИШ Қишлоқда аввал кўча уйғонади… Каттасойдан бошланиб, қишлоқни қоқ иккига бўлиб, нақд Каттатоққа бориб қадаладиган йўл аслида ёғин-сочин ғайрат қилганда чағату ўнгир, ҳовли-ю ҳаётлардан йиғиладиган селу селовани сойга қуядиган жар. Ҳам жар, ҳам кўча. Шунинг учун Жаркўча дейишади. Жаркўча давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Улуғ адибнинг улуғ нияти

Бадиий адабиёт хазинасини ўзининг дурдона асарлари билан бойитган Чингиз Айтматовнинг ижоди билан таниш бўлмаган фаол китобхонни топиш қийин бўлса керак. Адиб асарлари дунёнинг барча қитъаларида севиб ўқилади. Ҳар бир миллат вакили уларни мутолаа қилар экан, ўзи, миллати ва ватанига дахлдор давоми…

Насимхон Раҳмонов. Ерда ел бўлиб гувлаган шоир

Ўтган асрнинг 30-йиллари туркий олам тарихида энг шафқатсиз давр­лар, қора кунлар сифатида тарихда муҳрланиб қолди. Ўзбекистонда Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носир, Абдурауф Фитратнинг тақдири… Мана шу улуғ инсонлардан асло айри қарамаган ҳолда қозоқ халқининг улуғ сиймолари Аҳмад Бойтурсунов, Миржақип Давлатов, давоми…

Мўминжон Сулаймонов. Шероз адабий муҳитида туркий шеърият

Тарихий манбалардан маълумки, 1409 йилда Амир Темурнинг тўнғич ўғли Шоҳрух мирзо ҳукмдорликни қўлга киритгач, пойтахтни Хуросоннинг маркази Ҳиротга кўчиради. Шу йили Темурнинг набираларидан бири Искандар Султон Форс ўлкаси маркази Шерозга ҳукмдор бўлади ва 1414 йилгача фаолият кўрсатади, шунинг учун уни давоми…