Улуғбек Долимов. Жадидчиликнинг тамал тоши

Сўнгги асрларда ўлкамиздаги таълим-тарбия тизими дунё тараққиётидан бутунлай узилиб, турғунликка юз тутгани маълум. Уни ислоҳ қилишга, янгилашга қаратилган фикрлар узоқни кўрувчи зиёлилар, мутафаккирлар орасида XIX аср бошларида вужудга кела бошлаган эди. Ҳассос шоира, давлат арбоби Нодирабегим тарбиясини олган етук тарихчи давоми…

Исо Жабборов. Ўзбекларнинг этник тарихи

Ўрта Осиё халқларининг, жумладан ўзбекларнинг этногенези ва этник тарихини ўрганиш умумий этнография (этнология) фанининг энг муҳим ва ниҳоятда мураккаб ажралмас таркиби ҳисобланади. Бу муаммони нафақат ўзбек эли, балки ҳудуддаги қўшни этнослар билан боғлиқ ҳолда ўрганиш шарт. Чунки Ўрта Осиё халқларининг давоми…

Исажон Султон. Она юрт (ҳикоя)

Бу ҳикоя – одамлар, воқеалар, ҳодисалар ҳақида эмас.Бу ҳикоянинг қаҳрамони – қишлоқ. Ҳа, айнан қишлоқ. У нозланади, чаппар уради, бағрида борини муҳайё қилади, гоҳо тўрсайиб-хўмраяди, хуллас, бир тирик жонзот нимаики қила олса, барини у ҳам қилади. Авваллари унинг ўз феъл-атвори, давоми…

Исажон Султон. Отамга нимадир бўлди… (ҳикоя)

Мен жудаям кичкина боламан. Бўйим эндигина отамнинг тиззасига етган. Отам жуда қувватли, кафтлари улкан-улкан. Йўғон бармоқларидан тутиб, отамга бошимни буриб қарайман. Мевалар пишса, елкасига чиқиб оламан, дарахтнинг ҳўв учидагиларгаям қўлим етадиган бўпқолади. Тунги юлдузлар бодроқдай сочилган. Отамнинг елкасига чиқиб олсаму давоми…

Марҳабо Қўчқорова. Мактублар – қалб кўзгуси

Дунёга машҳур немис ёзувчиси И.В.Гётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” асари бежиз бошдан-оёқ мактуб жанри асосига қурилмаган. Худди шунингдек, австриялик адиб Стефан Цвейгнинг “Бир аёл мактуби” қиссаси ва Франц Кафканинг “Отамга хат” эссеси маълум бадиий мақсад, бадиий шакл имкониятларига кўра айнан мактуб давоми…

Исажон Султон. Ўрмондаги кулба (ҳикоя)

Эй руҳ, фитратининг ўрмонларидаКезинган, эзилган, озурда эй руҳ!Заҳмат сойларининг ҳовурлариюҒусса водийларин шовурларидаБир ўзи йиғлаган,ўксиган, куйган,Ҳасрат ёмғирининг куюкларидаИлма-тешик бўлибИзиллаб турган!Эски зиндонингдан бир зум чиқақол!.. МУҚАДДИМА Ўғил Шабада эсмас, аммо ўрмон турли товушларга тўла эди. Сарвлар, қайрағочлару арчалар баланд ўсган, ўтларнинг поялари давоми…

Исажон Султон. Ҳазрати Мажоз (ҳикоя)

Улкан ўзгаришлар палласига кириб бораётгани сезилиб турадиган, муҳташам мумтоз адабиётимизнинг зилол булоқларидан сув ичган ва авлодларининг ҳар бири алоҳида ҳаётбахш тўлқин пайдо қилган адабиётимиз ҳақида гап кетганида, асарлардан ҳам кўра кўпроқ ижод жараёни ҳақида ўйлаб қоламан. Донишмандлар айтадиларки, оламда фақат давоми…

Темур Ғиёсов. Ўзбек халқининг содиқ дўсти

Ўтган асрнинг машҳур давлат ва сиёсий арбоби Ж.Неру 1889 йилнинг 14 ноябрида Ҳиндистондаги Оллоҳобод шаҳрида дунёга келди. Унинг сермазмун ҳаёти истиқлолга эришган янги Ҳиндистонни юксалтиришга бағишланди. Жавоҳарлаъл Неру Бал Гангадҳар Тилак, Мохандас Кармчанд Ганди сингари Ҳиндистон халқ-озодлик ҳаракатининг раҳбарларидан бири давоми…

Фозил Фарҳод. Миқнотис (ҳикоя)

Тоғай иккинчи хотини билан яшай бошлаганига шу кузакда беш йил тўлади. Бошида кўника олмади, лекин лорсиллаган аёли бир ширин қизалоқ, бир полвон ўғилни туғиб бергач, ўламан саттор, ажрашмайман, деган одам биринчи хотинини унутди-қўйди. Эй, бўлмаса, суйиб олган Зарифаси қандай аёл давоми…

Ашурали Жўраев. Дўпписи йўқ дунё (чимдим ҳикоялар)

ЯХШИ ХОТИН – Мухторжон, нима гап? Уйда жанжал бўлдими, дейман?– Хотин билан яна озгина жанжаллашдик-да, оқсоқол.– Жанжал қилдингми ё келинни урдингми?– Шу, тили чаён. Гап қайтарганида оғзи ёпилмайди. Шунга урдим.– Урганингда хотининг кўчага қочдими ё уйга кирдими?– Ўзини дарров уйга давоми…