Пауло Коэльо. Муҳаббат риштаси узилмайди (ҳикоя)

Кунлардан бирида боғбон ибодатхона олдига келиб, унинг эшигини тақиллата бошлади. Кўп ўтмай, эшик очилиб, бўсағада тақводор эркак кўринди. Боғбон унга салом бериб, қўлидаги бир бош узумни узатиб, деди:– Биродар, мана бу узумзоримдан сизга бир туҳфа. Сизга атаб олиб келдим. Қўлимни давоми…

Иван Бунин. Чиптаковуш (ҳикоя)

Бешинчи куни эсган изғирин кўзни очирмай қўйди. Кўзни қамаштиргувчи оппоқ қор ва ғира-шира илғанаётган, совуқ забтига олган хутор кулбаларидан бирида қайғу ҳукмрон эди: бу уйда мурғак бир бола оғриб ётарди. Кичкина бемор иситмаси кўтарилиб, алаҳсираганида ғингшиб аллақандай қизил чиптаковуш беришларини давоми…

Густав Майринк. “Беморлар” (ҳикоя)

Санатория мусофирхонаси дардмандлар билан тўлиб-тошган эди, одатдагидек, ҳамма тилини ютиб, жим ўтирганча ўзининг соғайиб кетишини кутаётганди. Биров биров билан сўз қотмас, нафсиламбрини айтганда, ҳар бир бемор қисматдошининг касаллик тарихини эшитишдан чўчир ёхуд соғайиб, дарддан батамом фориғ бўлишга шубҳа уйғонишидан қўрқарди.Бу давоми…

Жанни Родари. Вақтни қўйиб юборинг! (ҳикоя)

– Жаноб, ҳудудимизга яқинлашаётган бегона самолёт қўнишга рухсат сўраяпти.– Бегона самолёт дейсизми? Бу ерга қаердан келиб қолди у?– Билмайман, жаноб. Илгари ҳеч учрамаганди. У билан ҳеч қандай алоқамиз ҳам бўлмаган. У ёқилғим тугаяпти, сизлар қаршилик кўрсатсангиз ҳам барибир қўнишга мажбурман, давоми…

Аветик Исаакян. Қалб мантиғи (ҳикоя)

– Қалбимизнинг ўз мантиғи бор, бу мантиқ одамнинг ақлини лол қолдиради,-деганди бир куни италиялик дўстим. – Ҳа, чиндан ҳам кишини ҳайратлантирадиган бу нарса шу қадар «ўжарки», ёлғиз қалбни тан олади, аммо унинг туб моҳиятига етиш мушкул. Негаки, қалб мантиғининг қонун-қоидалари давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Кунларнинг бирида (ҳикоя)

1-таржима КУНЛАРНИНГ БИРИДА Ёғингарчиликсиз келган илиқ душанба тонги ҳам ўтди. У қадар юқори малакали бўлмаган тиш доктори Аурелио Эсковер жуда эрта уйғониб, соат олтида офисини очди. У ҳанузгача шакл берилишини кутиб ётган нотўғри тишларни шиша идиш ичидан олиб пластир қолипга давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Юрак-бағри бутун (фантастик ҳикоя)

“Бу дунёда бормикан-а  юрак-бағри бутуни?…”Ўзбек ҳалқ қўшиғидан.  Тинмай шиддатли ёмғир ёғарди. Шамол ўз кучини намойиш қилиб, ёмғир томчиларини юзимга, эгнимга, шимларимга уриб, ҳамма ёғимни шилта-шалаббо этарди. Совуқ ҳаво баданимга ўтиб, теримни жунжиктирарди. Аммо, мен бунга писанд қилмай олға қадам ташлайверардим. давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Шаҳарда ким бор? (фантастик ҳикоя)

Осмондаги булутлар қаерда яхши кўринади? Шаҳардами ё қишлоқдами? Албатта қишлоқда! Тунги юлдузлар қаерда яққол, қўл узатсангиз етгудай бўлиб нур сочади? Албатта қишлоқда ёки тоғда ва чўлда! Шаҳарда уларни кўриб бўбсиз! Куппа-кундуз куни булутларни базўр ва ғира-шира илғайсиз-ку! Сиз қаерда яшашни давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Учқун ва аланга (фантастик ҳикоя)

Ҳар бир фантастик ҳикояда ғайри табиий ҳолат бўлиши керак. Акс ҳолда у жанр талабига жавоб бера олмайди. Шунинг учун, ушбу асарга реал ҳаётда бўлмаган кичик бир элемент киритамиз ва ёзамиз. Айтилаётган фантастик элемент шундан иборатки, ҳикоянинг асосий персонажида, яъни менда рўпарамдаги давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Пул ташувчи машина (фантастик ҳикоя)

Одамзот пайдо бўлибдики, тинимсиз ихтиролар қилиш билан банд.  Илк инсонлар, айтишадики, ғорларда яшашган. Улар аввалига, ҳайвонларни овлаш учун сўйил, калтак, найзаларни, кейин гўшт пишириш учун оловни ихтиро қилишган. Шундан сўнг иш қуроллари, кийим-кечак ва бошпана қуришларни ўйлаб топишган. Ихтирочилар тинч давоми…