Усмон Азим. Тонг отган тарафларда (насрий драматик достон)

Онам Менглихол Холиёр қизига бағишлайман. ҚАТНАШУВЧИЛАР: МАНГУҚУТ – олтмиш беш-етмиш ёшларда.ТОНГЁРУҒ – биринчи қисмда йигирма-йигирма беш,  иккинчи қисмда қирқ-қирқ беш ёшларда.КУНЁРУҒ – биринчи қисмда йигирма-йигирма беш, иккинчи қисмда қирқ-қирқ беш ёшларда.ЁЛҒИЗ МЕРГАН – Тонгёруғнинг ўғли. Ўн саккиз ёшда.МАНГУҲАЁТ – Кунёруғнинг қизи. давоми…

Воқиф Иброҳим (1945-1983)

Воқиф Иброҳим (Vaqif İbrahim) 1945 йилда Шаки шаҳрида туғилган. М. Азизбеков номидаги Озарбайжон нефть ва кимё институтини битирган. Меҳнат фаолиятини журналист сифатида бошлаган. Сумгаит шаҳар радиоэшиттиришлар редакциясида (1968— 1975), “Улдуз” журнали редакциясида (1975— 1976) ишлади. 1977— 1983 йилларда болаларнинг “Гўярчин” давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Кортасарнинг романнавислик маҳорати

Мунаққидлар, одатда, Хулио Кортасарнинг “Сополак ўйини” романини Жеймс Жойснинг “Улисс” ва Герман Гессенинг “Маржонлар ўйини” романлари билан бир қаторга қўйишади. Ва бу бежиз эмас, албатта. Негаки, бу роман Лотин Америкаси “сеҳрли реализм”ининг ўзига хос намунаси тарзида майдонга чиқди. Тан олиш давоми…

Анвар Обиджон. Ажинаси бор йўллар (қисса)

(Турмуш кечинмалари) БОШЛОВ Хо ишонинг, хо ишонманг, ёзаётғонимда тирик эдим.Гулмат ШОШИЙ Оғзингга келганини гапираверма, эсингга келганини ёзавер.Кулкул афанди Ёзсамми, ёзмасамми?Ёзмасам, ўзимни ўзимдан ҳайдаб яшаётгандекман. Шуни ҳис қила бошлашим биланоқ юрагим сиқилади. Ёзсам, ўзим учун ҳам, баъзи-бировлар учун ҳам қанчалар оғриқли давоми…

Гегель. Эстетика (парча)

(Санъат фалсафаси ёхуд бадиий ижод фалсафаси) КИРИШ Бу лекциялар баҳс юритиш мавзуи жиҳатидан гўзалликнинг кенг кўламли олами, тўғрироғи, санъат, аниқроғи, бадиий ижод со­ҳасини ўрганадиган эстетикага бағишланган. Тўғри, “эстетика” термини бизнинг предметимизга унча мос тушмаслиги мумкин, нега деганда, “эстетика” кўпроқ ҳис-туйғу, давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Шеъриятимизда Қодирий анъаналари

Абдулла Қодирий ва Эркин Воҳидов Э.Воҳидов ижодининг А.Қодирий меросига алоқадорлиги бир қарашда кўзга яққол ташланмаслиги мумкин, лекин синчиклаб кўздан кечирилганда устоз-шогирд маъносидаги ижодий таъсирланишни кўрмаслик мумкин эмас. Умуман олганда эса, Қодирийдан кейин ўзбек адабиёти майдонига кирган жиддий ижодкорларнинг деярли ҳаммаси давоми…

Улуғбек Долимов. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929)

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий — XX аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан, шоир, драматург, театр арбоби, педагог. У новатор ижодкор сифатида бадиий адабиётнинг ҳамма турларида қалам тебратди, уни халқ қалбига янада яқинлаштирди. У адабий ижод билан мусиқа, режиссёрлик санъ-атини қўшиб олиб борди, давоми…

Солиҳ Ёқубов. Ғаройиб синов (ҳажвия)

Зокир Қодирович ақлли, обрўли одам. Лекин у хотини Гулбаҳорнинг доим куюниб айтадиган «Ҳозир одамлар оёғи билан эмас, тили билан юради», деган гапини бир ўзимда синаб кўрай деб ғаройиб «эксперимент»га қўл урди. Якшанба куни дўсти Олимбекникидаги зиёфатда бўлиб қайтаркан, уйига юз давоми…

Солиҳ Ёқубов. “Энг зўр” латифа (ҳажвия)

Бошлиқ қўнғироқ қилганда жиринглайдиган, ходимлар унга «соқов» деб ном қўйган телефон «сайраганда» хонадагилар бир-бирига хавотирланиб қарашди. Ранги қув ўчган Нусратбек телефон гўшагини аста кўтарди. Қабулхона котибасининг овози эшитилди:— Сизни Тоир Турсунович сўраяптилар. Зудлик билан ҳузурларига кирар экансиз.Қўрқувдан қўллари қалтираган Нусратбек давоми…

Саид Анвар. Дорихоначи (ҳажвия)

Абдуҳамид ака дорихона очди. Қишлоққа керак-да. Турган-битгани — савоб… Қолаверса, хотиндан бир-икки сўмни яшириб қўйса ҳам бўлади…Лекин кўп ўтмай, ака дорихонасини буткул беркитди. Ҳатто дарчасини ғишт билан уриб, суваб ҳам ташлади. Сабабини сўрасам, сирка ҳидлагандай ижирғаниб гапириб берди: — Дорихона давоми…