Бахтиёр Нуриддинов. Унутилган хотира (ҳикоя)

Ўшанда улар шаҳарга кўчадиган бўлишди. Отаси “Орзуларим хаёлга айланишини хоҳламайман. Бетакрор истеъдодимни танамга қўшиб қишлоққа кўмишларини ҳам истамайман”, деганди. Бу гапларни унчалик тушунмаган бўлса-да, негадир яшаб турган ҳовлиларини ташлаб кетгиси келмасди. Айниқса, маҳалладаги яқин ўртоқларидан ажралиш у учун катта йўқотиш давоми…

Иброҳим Ғафуров. Ҳаёт – муаллим

Гапни узоқроқдан бошласаммикин дейман. 1945-1946 йилларнинг кўклами, кунлар илиб, кўк­симиз узоқ қишдан сўнг яйраб қолган. Тошкентнинг шимол томонларида чакалакзор, дўланазорлар оралаб ажиб боғлар бағрида қамиш томли, яккасинч, гувала уйли Тешик қопқа маҳалласи жойлашган. Поччам ва отам урушдан қайтишди. Поччам темир давоми…

Умид Холлиев. Тириклик изтироблари (қисса)

Озод руҳ Бувимга дунёнинг охири қаерда? – деб савол берганимда ҳали мактабга бормасдим. Болалик тасаввуримда эса қуёш ботадиган жой дунёнинг охиридек эди. Уйимиздан анча узоқда, кун ботиш томонда ғўза баргларини тўкиш учун дори сепадиган самолётларнинг қўналғаси жойлашганди. Менинг назаримда, қуёш шу давоми…

Собир Ўнар. Кибрсиз одам

Муҳаммад Юсуф ҳақида гап кетганда ким биров эрка шоир, яна ким куйчи эди, яна ким нимадир деб таъриф беради ва ҳар ким бу борада ўзича ҳақдир. Адашмасам, ака билан биз Президент Академиясига кирмасдан хиёл бурун Дўрмонда, раҳматли Шавкат Раҳмон ҳузурида давоми…

Анвар Намозов. Ота, қаердасиз? (ҳажвия)

Ички ишлар бўлимига кириб келган Жума ота биринчи дуч келган милиция ходимига мурожаат қилди:– Улим, кампирим йўқолиб қолди, қачон топиб берасизлар?Милиция ходимининг кулгиси қистади. У Жума отани бир хонага олиб кирди:– Муродов, мана бу отахоннинг аризасини расмийлаштиринг.– Ассалому алайкум, келинг, давоми…

Оғамали Содиқ (1947-1995)

Оғамали Содиқ (Ağamalı Sadiq) Озарбайжоннинг Қазах тумани Қаймоқли (Ингичка дара) қишлоғида 1947 йилда зиёли оиласида дунёга келган. 1964 йилда ўрта мактабни тугатгач, меҳнат фаолиятини Сумгаит суперфосфат заводида электр монтёрликдан бошлади. 1972—1977 йилларда Озарбайжон Давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олди. Кейин давоми…

64 катакка жо бўлган ҳаёт

Ақллар жанги, туйғулар ва истаклар маҳорабаси бўлган шахмат барча илм аҳли ва тафаккурга ошно кишиларни ўзига ошуфта этмай қолмаган. Шахмат хотирани заифлашишдан сақлайди, ишчанлик қобилиятини кучайтиради, бир сўз билан айтганда ёшларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишида унинг ўрни бениҳоя юқори. давоми…

Гулбаҳор Таваккалова. Шамол ҳикмати (ҳикоя)

Мусофир нафас ростлаш учун йўл четидаги харсанг устига омонат ўтирди. Ҳар томонга жавдираб сув ахтарди. Нотаниш қиёфалар орасидан бир меҳрибон сиймони топиш маҳол эди. Яқин орада бозор бор шекилли, кимдир ўша ёққа интилса, кимдир елкасига оғир юк ортиб қайтяпти. Балки давоми…

Ойдин Ҳожиева. Йўлимдаги чироқлар

Болаликнинг хотиралари нурли чироқдай доим инсон йўлларини ёритиб туради. Ким билади, балки бекинмачоқ ўйнаб юрган кезларинг, дугоналар билан “тўптош”, “бештош” ўйнаган пайтларингдаги беғуборликлар шеърнинг дарагига ўхшар. Қишлоқ тўйларида Сарвар хола, Робия холаларнинг юракни сел қиладиган термаларидан кўнгилга шеъриятнинг шуъласи тушгандир. давоми…

Салим Абдураҳмон. Дураннинг қудуғи (ҳикоя)

Кун ботардан эсган шамол бир парча олачалпоқ булутни Бешбармоқота чўққилари томон ҳайдади. Кўп ўтмай тоғни қоплаган қалин туман қишлоқ томон ўрлади. Одамлар ғимирлаб қолишди. Сой бўйида ўтлаб юрган қўй-қўзилар қўраларга қамалди.Катта кўчанинг шундоқ ёқасидаги уй олдида курсига чўкиб, тафтсиз қуёшга давоми…