Ҳамидулла Акбаров: “Энг катта ўғри — вақт ўғриси” (2009)

Ўзбек халқи қадимдан кўп қиррали маданият, урф-одат ва санъатга бой миллатдир. Шу жумладан, ўзбек кино санъатининг ҳам ўзига хос тарихи, ўрни ва салмоғи мавжуд. Шубҳасиз, кино санъати ҳам севимли, таъсирчан ва катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлган санъат ҳисобланади. Унда акс давоми…

Теша Зоҳидов (1906-1981)

Зоҳидов Теша Зоҳидович (1906.10.5, Қўқон — 1981.22.8, Тошкент) — Ўзбекистонда зоология фани ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1952), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1947), биология фанлари доктори (1948), профессор (1949). Ўрта Осиё университетини тугатган (1931). Шу университет давоми…

Жаббор Раззоқов. Китоб мўъжизалар яратишга қодир

Ижод ва истеъдод ҳақида кўп ўйлайман. Бу ноёб хислатлар замирида жуда катта маъно, бир тоифа одамларнинггина эмас, балки бутун инсониятнинг тақдири мужассам эканлигини ҳис қиламан. Истеъдодли инсонларнинг бутун бир халқ, мамлакат ҳаётини ўзгартириб юборганлари тарихдан яхши маълум. Халқимиз, Ватанимиз тарихида давоми…

Нурали Қобул. Халқ қалбидаги оғриқ (1987)

Айтсам ўлдирарлар, Айтмасам ўлам… Халқ қўшиғи. Отам пенсияга чиққан бўлсалар-да, колхозда бригадирлик қиладилар. (Бизда ўнбоши ҳам дейишади.) Бугунги кун муаммолари, ўтган-кетган гаплар теграсида ўзаро мусоҳаба қиламиз. Фикрларимни иложи борича юмшоқ, мулоҳазакор оҳангда уқтиришга тиришаман. Акс ҳолда отамни ранжитиб қўйишим мумкин. давоми…

Ғафур Ғулом. Шоир айблайди (1949)

Фурқатнинг Ҳиндистондан ёзган хатлари Мен йирик шоиримиз Муҳаммад Зокиржон Фурқат тўғрисида баъзи нарсалар ёзиш ниятидаман. Тунов куни мўйсафид китобхон Мулла Мўминжондан Фурқат тўғрисида янги материаллар топиб беришини илтимос қилдим. У менга «Туркистон вилоятининг газети»нинг (маълумки, бу газета ўзбек тилидаги биринчи давоми…

Қодир Зокиров (1906-1992)

Зокиров Қодир Зокирович (1906.25.7, Жалолобод — 1992.9.8, Тошкент) — ботаник, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1956), биология фанлари доктори (1951), профессор (1951). СамДУни тугатган (1933). Ўрта Осиё университети ўсимликлар систематикаси ва географияси кафедраси доценти (1941—43), давоми…

Убай Орифов (1905-1976)

Орифов Убай Орифович (1905.15.6, Қўқон — 1976.24.12, Тошкент) — физик олим, давлат ва жамоат арбоби. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1959). Физика-математика фанлари доктори (1954), профессор (1956). Ўзбекистон педагогика академиясини тугатган (1931). Қўқон давоми…

Собир Ўнар: “Ҳақиқий Ёзувчида яратиш иштиёқи сўнмайди” (2009)

ХХ асрнинг бошларида юзага келган ўзбек ҳикоячилигининг ривожланишида ижтимоий воқелик, жамият ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар муҳим аҳамиятга эгалиги шубҳасиз. Адабиётнинг бош мақсади инсонни таҳлил этиш экан, бу ўзгаришлар унинг ҳаётига, онгу шуурига қандай таъсир этаётганини ўзида акс эттиради. Асрнинг дастлабки давоми…

Турғунбой Ғойипов (1904-2006)

Турғунбой Ғойипов 1904 йил Марғилонда деҳқон оиласида таваллуд топади. 1931 йил Фарғона педагогика техникумини, 1934 йил Фарғона педагогика институтининг кечки бўлимини тугатади. Марғилон шаҳар мактабларида, хотин-қизлар техникумида она тили ва адабиётдан дарс беради. 1941—1947 йилларда ҳарбий хизматда бўлади. 1959— 1964 давоми…

Эркин Воҳидов. Аруз ҳақида (1972)

Бир вақтлар, тахминан 15 йилча илгари бизнинг студентлик вақтимизда «Ўзбекистон маданияти» газетаси ўз саҳифаларида аруз вазни ҳақида баҳс очган эди. Шунда катта-катта олимлар, шоирлар икки гуруҳга бўлиниб, бир қисмлари арузнинг рақиблари, бир қисмлари унинг тарафдори бўлган эдилар. Ўша газеталарни архив давоми…